Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли]
-модда. Хусусий корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш
Download 134.5 Kb.
|
ХУСУСИЙ КОРХОНА ТЎҒРИСИДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.
19-модда. Хусусий корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг. Хусусий корхона ўз ходимларига меҳнат ҳақи, мукофотлар ва компенсациялар тўлашнинг шакллари, тизими ҳамда миқдорини қонунчиликка мувофиқ мустақил белгилайди. (19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Хусусий корхонада меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарафларнинг келишувига кўра, бироқ қонунчиликда Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. (19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) [ОКОЗ: 1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар] 20-модда. Хусусий корхона ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш Олдинги таҳрирга қаранг. Хусусий корхона ўз ходимларига хавфсиз меҳнат шароитларини, ижтимоий ҳимоя чораларини таъминлаши шарт ва уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарар учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Хусусий корхона ўз ходимлари учун қонунчиликда белгиланганига нисбатан имтиёзлироқ меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий шароитларни мустақил белгилашга ҳақли. (20-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 187—197-моддаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257 ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаларига қаранг. [ОКОЗ: 1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари] Download 134.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling