Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат мулк ҳуқуқининг субъектларидир.
Мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида бир шахсга ёки икки ва ундан ортиқ шахсларга тегишли бўлиши мумкин.
Ер, ер ости бойликлари, сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, корхоналар, ашёлар, шу жумладан бинолар, квартиралар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, хом ашё ва маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк, шунингдек интеллектуал мулк объектлари мулк бўлиши мумкин (ФК 169-модда).
Мулк ҳуқуқини вужудга келиш ва бекор бўлиш асослари. Эгасиз ашё деганда нимани тушунасиз?
Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари:
меҳнат фаолияти;
мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш ва кўпайтириш,
битимлар асосида қўлга киритиш;
давлат мол-мулкини хусусийлаштириш;
мерос қилиб олиш;
эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар.
Мулк ҳуқуқи бекор бўлиш асослари:
мулкдорнинг ихтиёрий суратда мажбуриятни бажариши,
мулкдорнинг мол-мулк тақдирини ҳал қиладиган бир томонлама қарор қабул қилиши,
суд қарори асосида мол-мулкни олиб қўйиш (сотиб олиш) йўли билан, шунингдек
мулк ҳуқуқини бекор қилувчи қонун ҳужжатларига асосан бекор бўлади.
Эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган ашё эгасиз ашё ҳисобланади.
Агар бу ҳол топилма тўғрисидаги, қаровсиз ҳайвонлар ва хазина тўғрисидаги қоидаларда рад этилмаган бўлса, эгасиз кўчар ашёларга эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида қўлга киритилиши мумкин.
Эгасиз кўчмас ашёлар тегишли давлат органининг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг аризасига мувофиқ кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатига олувчи орган томонидан ҳисобга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |