Фуқаролик ҳУҚУҚи бўйича


Download 223.74 Kb.
bet56/58
Sana02.05.2023
Hajmi223.74 Kb.
#1423294
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
ФУКАРОЛИК ХУКУКИ БУЙИЧА

933-модда. Суғурта сири


[СПиТ:
1.Сир / Суғурта сири]
Суғурталовчи суғурта қилдирувчи, суғурталанган шахс ва наф олувчи, уларнинг соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги, шунингдек бу шахсларнинг мулкий аҳволи тўғрисидаги ўз касб фаолияти натижасида олган маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.
Суғурта сирини бузганлик учун суғурталовчи бузилган ҳуқуқларнинг тури ва бузиш хусусиятига қараб Фуқаролик Кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ жавобгар бўлади.

  1. Интеллектуал мулк объектлари ва уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш.



Интеллектуал мулк объектлари:

1) интеллектуал фаолият натижалари:




фан, адабиёт ва санъат асарлари;


ижролар, фонограммалар,


эфир ёки кабель орқали узатилган кўрсатувлар ёки эшиттиришлар;


ЭҲМлар учун дастурлар ва маълумотлар базалари;


ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари;


селекция ютуқлари;


[СПиТ:
1.Интеллектуал мулк объектлари / Ноу-хау]
ошкор этилмаган ахборот, шу жумладан ишлаб чиқариш сирлари (ноу-хау);

2) фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар:




фирма номлари;


товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);


товарлар чиқарилган жой номи;

3) ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар.




1032-модда. Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш


Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш уларнинг яратилганлиги туфайли ёхуд Фуқаролик Кодексида ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ваколатли давлат органи (ЎР Адлия вазирлиги хузуридаги Интелектуал мулк агентлиги) томонидан ҳуқуқий муҳофаза (масалан патент ёки гувоҳнома) берилиши натижасида юзага келади.


Фан, адабиёт ва санъат асарига муаллифлик ҳуқуқи уни яратиш факти бўйича юзага келади. Муаллифлик ҳуқуқининг юзага келиши ва амалга оширилиши учун асарни рўйхатдан ўтказиш ёки бирон-бир бошқа расмиятчиликка риоя этиш талаб қилинмайди.



Download 223.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling