акция
ҳамда қонун ҳужжатлари билан қимматли қоғозлар жумласига киритилган бошқа ҳужжатлар киради.
741-модда. Облигация
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қарз шартномаси облигациялар чиқариш ва сотиш йўли билан тузилиши мумкин.
Облигация қимматли қоғоз бўлиб, уни сақловчининг облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда белгиланган муддатда облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий эквивалентини олиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
740-модда. Вексель
[СПиТ:
1.Қимматли қоғозлар / Оддий вексель;
2.Қимматли қоғозлар / Ўтказма вексель]
Тарафларнинг келишувига мувофиқ қарз олувчи вексель берган бўлиб, бу вексель уни берувчининг (оддий вексель) ёки векселда кўрсатилган бошқа тўловчининг (ўтказма вексель) векселда назарда тутилган муддат келгач, қарзга олинган пул суммаларини тўлаш ҳақидаги ҳеч қандай шарт билан боғланмаган мажбуриятини тасдиқласа, тарафларнинг вексель бўйича муносабатлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
807-модда. Чеклар билан ҳисоб-китоб қилишнинг умумий қоидалари
[СПиТ:
1.Ҳисоб-китоблар / Чек]
Чек берувчининг чекда кўрсатилган суммани чек сақловчига тўлаш ҳақида банкка ҳеч қандай шарт қўйилмаган топшириғи мавжуд бўлган қимматли қоғоз чек дейилади.
[СПиТ:
1.Ҳисоб-китоблар / Чек билан ҳисоб-китоб]
761-модда. Банк омонати шартномасининг шакли
Агар омонатнинг қўйилганлиги омонат дафтарчаси, жамғарма (депозит) сертификати ёки банк томонидан омонатчига берилган, қонунда, қонунга мувофиқ белгиланган банк қоидаларида ва банк амалиётида қўлланиладиган иш муомаласи одатларида бундай ҳужжатлар учун назарда тутилган талабларга жавоб берадиган бошқа ҳужжат билан тасдиқланган бўлса, банк омонати шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |