Фуқаролик ҳуқуқи” модули бўйича мантиқий саволлар “Фуқаролик ҳуқуқи” модули бўйича мантиқий саволлар


Download 60.5 Kb.
Sana25.02.2023
Hajmi60.5 Kb.
#1229909
Bog'liq
якуний саволлар 1-СЕМЕСТР


Фуқаролик ҳуқуқи” модули бўйича мантиқий саволлар



Фуқаролик ҳуқуқи” модули бўйича мантиқий саволлар



  1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ҳуқуқи тушунчаси ва унинг бозор иқтисодиёти муносабатларини мустаҳкамлаш жараёнидаги моҳиятини аниқланг.

  2. Бозор иқтисодиёти шароитида фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солинадиган муносабатлар доираси кенгайиб боради. Фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар, ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг фуқаролик ҳуқуқий услуби ва унинг ўзига хос хусусиятларини ёритиб беринг.

  3. Ҳар қандай ҳуқуқ соҳаси ўзининг предмети ва тамойилларига эга. Фуқаролик ҳуқуқининг предметини ва фуқаролик ҳуқуқининг асосий тамойилларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  4. Фуқаролик қонун ҳужжатлари у амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатларга қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  5. Фуқаролик қонун ҳужжатларини қонун ўхшашлиги ва ҳуқуқ ўхшашлиги бўйича қўллаш назарда тутилган. Ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  6. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонуний асослардан ва ҳаракатлардан вужудга келади. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиш ва бекор бўлиш асосларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  7. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини вужудга келишида юридик фактлар муҳим ўрин тутади. Юридик фактлар, уларнинг таснифланиш шартлари ва тартибини аниқланг.

  8. Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишни амалий мисоллар асосида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  9. Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги шарт. Шу боисдан фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчилари ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади. Ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  10. Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати, муомала лаёқати тушунчаси ва мазмунини аниқланг. Эмансипация тушунчаси ва мазмунини баён этинг. Фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш ҳолларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  11. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва вафот этган деб эълон қилиш тартиби, шартлари ва ҳуқуқий оқибатларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  12. Фуқаролик ҳолати ҳужжатлари давлат томонидан қайд қилиниши керак. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатдаги аҳамиятини муҳокама қилинг.

  13. Юридик шахсларнинг вужудга келиши, турли ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатини аниқланг ва юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  14. Юридик шахснинг фирма номи, уни олиш тартиби, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  15. Муайян ташкилий-ҳуқуқий шаклга эга бўлган юридик шахсни тадрижий равишда ташкил этиш босқичини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  16. Юридик шахсни қайта ташкил этиш ва юридик шахсни ихтиёрий ҳамда мажбурий тугатиш тартибини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  17. Юридик шахсларнинг турларини, ташкилий-ҳуқуқий шаклларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  18. Ўзбекистон Республикасида юридик шахслар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари, уларнинг иерархияси ва тадрижий ривожланишини муҳокама қилинг.

  19. Давлат – фуқаролик ҳуқуқининг тенг ҳуқуқли субъекти. Давлатнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этишини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  20. Фуқаролик ҳуқуқлари объектлари жумласига мулкий ҳуқуқлар киради. Мулкий ҳуқуқлар тушунчаси, уни амалга ошириш ва ҳимоя қилишни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  21. Фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг тури сифатида кўрсатилган иш ва хизматларнинг тушунчасини амалий мисоллар асосида тушунтиринг.

  22. Кўчмас мулк фуқаролик ҳуқуқи объектлари орасида алоҳида ўрин эгаллайди. Кўчмас мулк ҳуқуқий режимини, ўзига хос хусусиятларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  23. Фуқаролик ҳуқуқида мулк ҳуқуқи билан бир қаторда шахсий номулкий ҳуқуқлар ҳам ҳимоя қилинади. Шахсий-номулкий ҳуқуқлар тушунчаси, турлари ва уни ҳимоя қилиш тартибини аниқланг.

  24. Фуқаро ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан, башарти бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли. Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсига доир маълумотлар Интернет орқали тарқатилган ҳолларда уни ҳимоя қилишни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  25. Бозор иқтисдиёти шароитида шартнома ва битимлар муҳим ўрин тутади. Шартнома ва битим нисбатини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  26. Битим тушунчаси ва битимнинг бошқа юридик фактлардан фарқини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  27. Битимларнинг ҳақиқий саналиш шартлари, битимни ҳақиқий эмас деб топиш оқибатларини амалий мисоллар асосида тушунтиринг.

  28. Битимларни ҳақиқий эмас деб топиш натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг (реституция тушунчаси ва унинг қўлланиш шартлари).

  29. Юридик шахс томонидан унинг устав мақсадларига зид ҳолда тузилган ёки тегишли фаолият билан шуғулланишга лицензияси бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслигини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  30. Вакиллик тушунчаси, аҳамияти ва белгилаш асосларини баён этинг. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида вакиллик турларига амалий мисоллар келтиринг.

  31. Фуқаролик ҳуқуқида муддатларни аниқлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  32. Муддатларнинг турларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида амалий мисоллар билан аниқланг.

  33. Даъво муддати ўтишининг узилиши муайян ҳолатларда юз беради. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ушбу ҳолатни муҳокама қилинг.

  34. Даъво муддатининг турларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  35. Мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулк ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талаблар – даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар ҳисобланади. Даъво муддати жорий қилинмайдиган талабларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  36. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар ҳам назарда тутилиши мумкинми? Ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  37. Мулкчиликнинг барча шакллари баб-баравар ҳимоя қилинишини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  38. Мулк ҳуқуқи билан бир қаторда ашёвий ҳуқуқлар ҳам мавжуд. Хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи ўртасидаги фарқли ҳолатларни аниқланг.

  39. Мулк ҳуқуқи ва хусусий мулк ҳуқуқи субъектларининг ҳуқуқларини ва мажбуриятларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  40. Кўчмас мулк эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса – бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш яъни сервитут ҳуқуқини беришни талаб қилишни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  41. Ўзига қарашли мол-мулкни сақлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулкдор зиммасида бўлади. Ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  42. Уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқининг вужудга келиш тартибини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  43. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  44. Ҳар бир мулкдор умумий мол-мулк бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда, шунингдек мол-мулкни сақлаш ва асраш чиқимларида қатнашади. Ушбу ҳолатда умумий мулк мулкдорларининг улушига нисбатан мазкур қоидани қўллашни аниқланг.

  45. Нодавлат юридик шахсларнинг хусусий мулк ҳуқуқи, субъектлари, объектлари, вужудга келиш ва бекор бўлиш асосларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  46. Мулкдорлардан бири ўз улушини бошқа шахсга сотган вақтида қолган мулкдорлар сотилаётган улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  47. Оммавий мулк ҳуқуқи тушунчаси, шаклланиш тартибини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  48. Ундирувни умумий мол-мулкдаги улушга қаратиш тартибини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  49. Мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикациондаъво) ҳамда мулкдорнинг ҳуқуқларини эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш (негатор даъво)ни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  50. Умумий қоида бўйича агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўлаб олинган бўлса, олувчи буни билмаган ва билиши мумкин бўлмаган (инсофли эгалловчи) бўлса, мулкдор бу мол-мулкни олган шахсдан талаб қилиб олишга ҳақли. Мазкур қоидадан истисно ҳолатларни аниқланг.

  51. Мулкдор бўлмаган эганинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  52. Мажбурият тушунчаси ва унинг вужудга келиш асосларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  53. Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиши ҳамда талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш асослари ва тартибини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  54. Мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратмаган ҳолда мулк ҳуқуқининг бекор қилинишини Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  55. Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш тушунчаси ва турларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  56. Мажбуриятни бажаришни учинчи шахс зиммасига юклаш ҳолатларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  57. Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарликнинг ҳуқуқий асосларини ва тартибини аниқланг.

  58. Пул мажбурияти бўйича талабларни қондириш навбатини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  59. Қарздор ўзи тўлаши лозим бўлган пул ёки қимматли қоғозларни нотариуснинг депозитига ёки суднинг депозитига қўйишга ҳақлилиги доир ҳолатларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  60. Мажбуриятларнинг бекор бўлиш асослари ва тартибини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  61. Пул мажбуриятини бажармаганлик учун жавобгарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  62. Шартноманинг асосий, намунавий шартлари, одатдаги шартлари, тасодифий шартларини мисоллар асосида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  63. Ҳақ эвазига ва текинга тузиладиган шартномалар тушунчаси ва уни амалий мисоллар билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  64. Фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  65. Ҳақ тўлашни назарда тутадиган шартномада баҳо назарда тутилмаган ва шартнома шартлари бўйича белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда шартномани бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар ёки хизматлар учун олинадиган баҳо бўйича ҳақ тўланиши керак. Мазкур ҳолатдан истисно ҳолатларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  66. Оммавий шартнома, қўшилиш шартномаси ва дастлабки шартномага доир асосий қоидаларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  67. Суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, уни аниқлашга доир қоидаларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  68. Ким ошди савдосини ташкил этиш, уни ўтказиш тартиби ва ўтказиш қоидаларини бузиш оқибатларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

  69. Вазиятнинг жиддий ўзгариши асосида шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби, оқибатларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.

Download 60.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling