Фукаролик ишлари буйича Хужаобод Туманлараро судининг раисига


Download 17.98 Kb.
Sana20.01.2023
Hajmi17.98 Kb.
#1103156
Bog'liq
DAVO ARIZASI


Фукаролик ишлари буйича Хужаобод
Туманлараро судининг раисига.
Давогар: Муминов Сардорбек Усупжонович
01.08.1988 йилда тугилган. Миллати ўзбек.
Маълумоти урта-махсус Хужаобод тумани
Манак КФЙ Тураобод МФЙ Рохат
кучасида яшайди.
Жавобгар: Моминова Хилола Бахтиёржон қизи
28.09.1994 йилда тугилган
Маълумоти урта –махсус Хужаобод тумани
Манак КФЙ Тураобод МФЙ Кардошлик
кучасида яшайди.


Д А Ъ В О А Р И З А
(Никохни бекор килиш хакида)
Давогар Мўминов Сардорбек жавобгар Мўминова Хилолахон билан 01.06.2013йилда қонуний никох асосида турмуш қурган. Бир нафар фарзанди бор. Усубжонов Дўстмухаммад Сардорбек ўғли 13.08.2014 йилда туғилган. Бу икки ёш бирга яшамаётганига 2 йил бўлди. Шарият қонуни бўйича ажрашган. Бу ариза судга икинчи маротаба берилиши.
1 чи ариза 27.08.2015 йилда берилиб суд аризани кўриб чиқиб ярашиш учун 6 ой 20 кун муддат берган. Шу муддат ичида хам икки ёш ярашгани йўқ. Шу суд қарорида ажрашиш учун айтарли сабаб йўқ дейилган. Лекин сабаблар жуда кўп. Судя сўраганда айтилади деб аризага ёзилмаган эди. Бу иккинчи аризада хам ёзмадик. Гап чўзилиб варақ тўлиб кетади деб қисқа ёзилди. Суд куни ҳаммаси айтилади. Мўминова Хилолахон томонидан судга 2 марта ариза берилган.
1-чиси алимент сўраб, 2-чиси моддий ёрдам сўраб. Ҳозирда иккала талаби ҳам қондирилиб, алимент ва моддий ёрдам пулини вақтида олмоқда. Олган алимент пуллари 2-чиси варақда кўрсатилган. Афсуски 2 ёшни яраштиришни иложи йўқ. Ўғлим харбий бўлгани учун иш жойи Тошкентда ўша ёқда ёлғиз ижарада туради уни кирларини ювиб, овқатини қилгани, иссиқ - совуғидан хабар олгани бир аёл керак. Мен ундан яъни қари
она бўлсам хам хавотир оламан. Чунки болам. Мен учун хали ҳам гўдак хисобланади. Ёш оналарни химоя қилган қонунлар менга ўхшаган қари оналарни хам хисобга олиб, никоҳни тезроқ бекор қилиб беришингизларни илтимос қиламан. Ўзинглар ҳамма нарсани яхши тушунасизлар, орада шайтон бор, зино деган харом ишлар бор. Эркаклар соғлиги учун жуда кеатта зиён етиши мумкун деб хавотир оляпман. Шунинг учуч боламни ёлғиз яшашини хисобга олиб, никохни ,,Муддат” қўймасдан, тезроқ бекор қилиб беринглар. Ахир инсон якка ўтмайди-ку уйлашим керак. Ишонаманки ариза ижобий хал бўлади. Сизлардек Одил судларни холис хизматларингизга рахматлар айтаман ва сизларга мустахкам соғлиқ ва сабир бардош тилайман.
Ариза 2 нусхада ёзилди.

  1. Судга топширилди.

  2. Жовабгарга юборилди.

Аризага иловалар.

  1. Ишонч нома мусхаси.

  2. 1-чи қарор нусхаси.

  3. ЗАГС асли ва нусхаси.

  4. Паспортлар нусхаси.

  5. Поттадан олинган алимент ва моддий ёрдам пуллари тўғрисида маълумот.

  6. Яшаш жойидан маълумотномалар.

  7. Давлат божи тўланганлик учун квитансияси.

  8. Жовабгарга юборилганлик учун квитансияси.

Ажрашиш сабабларини асосийларидан

  1. Оилаларда катта фарқ бўлди. Куёвни оиласи оддий қишлоқ хўжалиги одамлари. Ўз қўл мехнати эвазига кун кўради. Бойлигимиз бизни турт мучалимизни соғ – саломатлиги, қорнимиз тўқлиги, устимиз бутлиги, замонамиз тинчлиги хисобланади. Келин томон эса савдогар-тадбиркор. Уларга пул-бойлик 1 – чи ўринда бахт хисобланади. Шунинг учун бизни менсимади.

  2. Келинни тантиқлиги, дангаса ва ўта ёлғончи ва гапга усталиги, йиғлоқи касали, арасчи. Энг ёмони ўзини жонига қасд қилиб 3- марта ўлмоқчи бўлди.

а) Машина тагига ташламоқчи бўлди.
б) 9- этаждан ташламоқчи бўлди.
в) Пичақ билан томирни кесиб ўлмоқчи бўлди.
Биз шундан ёмон қорқтик. Хеч бир айибсиз ўғлим айибдор бўлиб, жиноятчи бўлишни истамадик. Шунинг учун келинни соғ - саломат ота – онасига топширишга мажбур бўлдик.
3. Бу қизни қилиқларини ота-онаси биладими-йўқми деб балки насихат қилса ўзгарар деган мақсадда қудалар уйига ўғлим билан чиқдик. У ерда катта дада ва бува эрка набирани талтайтириб, ёнини олди. шу билан тилига эрк берган, қорнида 3 ойлик гумонаси бор келин эрини жинсий заифга чиқарди. Бу гапларни отаси ва катта буваси яъни неча йиллар боғчада тарбиячи бўлиб ишлаган 64-65 ёшдаги аёл махалладаги хар хил йиғинларда, иғво қилб, тухмат қилиб гап тарқатишди. Шундан кейин яна совуқчилик устига совуқчилик тушди. Мени айбим эса бошимда эрим йўқлиги, одамлардан номус қилиб, уялганим, роя - андишали бўлганим холос. Андишани отини қўрқоқ деб хохлаганча депалади
Download 17.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling