Фукаролик ишлари буйича Қумкўрғон туманлараро суди раиси в/б Н. Панжаевга
Ундирувчи: - Кулфитдинова Зебинисо Муйдиновна 30.08.1990 йил Жарқўрғон туманида туғилган. Қумқурғон тумани "Дўстлик" махалласида яшайман.
Карздор : - Кулфитдинов Зафар Анварович 17.04.1981 йил Жарқўрғон туманида туғилган. Қумқурғон тумани "Дўстлик" махалласида яшайди.
А Р И 3 А
(алимент ундириш хақида)
Мен, Кулфитдинова Зебинисо Муйдиновна Қарздор Кулфитдинов Зафар Анварович билан қонуний никохдан утган холда 2007 йил 4 май куни тўйимиз бўлди. 14.09.2007 йил никохдан ўтдик № 1469- сонли далолатномаси асосида Қумқўрғон туман ФХДЁ бўлимида қонуний никохдан ўтдик.
Зафаров Жафарбек Зафар ўғли 2008 йил 22 май ойида туғилган.
Зафаров Сардорбек Зафар ўғли 2010 йил 5 апрел ойида туғилган
Қарздор Кулфитдинов Зафар Анварович билан турмушимиз бошида бир оз муддат яхши яшадик, кейинчалик қарздорнинг хеч қаерда ишламаслиги мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилиши доим уйга маст холда келиб, мени хақоратлаб урадиган одатлар чиқариши натижасида ўртамиздан оқибат кўтарилиб хаттоки мени ўлдираман пўпса қилиб қўрқитарди. Мен уйдан бир неча маротаба кетишга мажбур бўлганман. Шундан сўнг 2015 йил 20 июн кунидан бошлаб мен Ота –онамнинг қарамоғига икки нафар фарзандим билан кетдим. Шу давр мобайнида Қарздор билан ўртамизда меҳр-оқибат кўтарилиб турмушимиз барбод бўлиб бўлди. Хозирги кунда мен икки нафар фарзандим билан Ота- онамнинг қарамоғида яшайман. Хеч қаерда ишламайман.
Юқоридагиларга асосан мен Кулфитдинова Зебинисо Муйдиновна Жавобгар Кулфитдинов Зафар Анваровичдан фарзандларимнинг вояга етишига қадар алимент ундириш хақида суд буйруғи чиқариб беришингизни сўрайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |