Фундаментал иқтисодиёт” кафедраси
-жадвал Интеграция жараѐнлари шакллари ва босқичлари
Download 124.55 Kb.
|
15-глобалашув ва интеграция жараёнларининг умумий иктисодий асослари
1.-жадвал Интеграция жараѐнлари шакллари ва босқичлари
Манба: Киреев А. Международная экономика , -М., 2004. с. Бундай ташкилотлар тузилмалари қаторига Европа Иттифоқига асос бўлган Европа иқтисодий ҳамжамиятини мисол қилиб киритиш мумкин. Бешинчи босқич — ягона иқтисодий сиѐсат, умумий валюта ва миллий даражадан устун турувчи тартибга солиш ташкилотларига эга тўлиқ интеграция. Интеграциянинг бу даражасига эришиш сиѐсий-иқтисодий иттифоқ унга кираѐтган давлатлар интеграциянинг олдинги босқичларида эришилган натижаларни ҳисобга олган ҳолда, учинчи мамлакатларга нисбатан биргаликда савдо, сўнгра умуман, иқтисодий сиѐсатни олиб бориш ҳамда иқтисодиѐтни тартибга солиш тизимини бирхиллаштириш ҳақида келишувларни ўз ичига олади. Интеграциянинг ушбу босқичи қатнашувчи мамлакатларнинг ташқи сиѐсатини келишилган ҳолда олиб борилишини кўзда тутади. Бу эса, ўз навбатида, ҳар бир қатнашувчи мамлакат ва умуман, иттифоқнинг иқтисоди ривожланиши манфаатлари йўлида бор имконият ва воситаларни ўзаро манфаатли бирлаштириш учун кенг имкониятлар яратади. Охирги икки босқич у ѐки бу интеграцион гуруҳнинг хусусияти билан боғлиқ, маълум кичик босқичларни ўз ичига олиши мумкин. Жаҳонда мавжуд бўлган интеграциявий гуруҳлар кўпинча формал интеграциявий босқичда бўлиб, интеграцион ривожланишнинг биринчи ва иккинчи босқичларидадирлар. Жаҳон тажрибасини ўрганиш шундан далолат берадики, интеграция давлатнинг жаҳон хўжалигига қўшилишини рағбатлантириш учун самарали, туб ташқи иқтисодий сиѐсат эканлигини, барқарор иқтисодий ўсишни, аҳоли даромадлари ўсишини, инсон капитали жамланишини, иқтисодиѐтда илғор технологик ва таркибий силжишлар юз беришини, ишлаб чиқариш, инвестицияларни бошқариш ҳамда уларнинг сифати ошишини таъминлашидан далолат беради. Download 124.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling