Fuqarolok va oila huquqi
Download 18.83 Kb.
|
Fuqarolok va oila huquqi
Fuqarolok va oila huquqi Savol Buxoro shahridagi uylardan birida Botirov 1-qavatida, Sobirov 2-qavatida yashaydilar. Uy pechka orqali isitiladi. Birovning uy pechkasi tutuchiqargichi Sobirovning uyiga o‘rnatilgan umumiy tutunchiqargichga tutashtirilgan. Sobirov Botirovga o‘z tutunchiqargichini devor orqali chiqarishini talab qildi. Botirov bunga rad javobini bildirdi, shundan so‘ng Sobirov Botirovning tutunchiqargichini berkitdi. Botirov Sobirovga tutunchiqargichini ochib qo‘yishini, bu holat unga hech qanday zarar yetkazmasligini aytdi. Lekin Sobirov Botirovning talabini rad qildi. Shundan so‘ng Sobirov sudga da’vo qo‘zg‘atdi, o‘z da’vosini asoslantirib, da’vogar sudga devor orqali tutunchiqargich chiqarish mumkin emasligi to‘g‘risidagi yong‘in xavfsizligi organining xulosasini berdi. Sud qanday qaror chiqarishi kerak Жавоб Бу ҳолатда фуқаро Ботиров қўшниси Собиров еридан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. Агар қўшниси бунга рад жавобини берадиган бўлса, унда бу мажбурият суд орқали юклатилади. Фуқаролик кодексининг 172-моддасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, шартларда ва доирада мулкдор бошқа шахслар унинг мол-мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйишга мажбурлиги белгиланган. Эътибор беринг! Ушбу кодекснинг 173-моддасига кўра (айнан қонун ҳужжатида) кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлидир. ✅ Демак, бу ҳолатда ФК 173-моддаси фуқаро Ботировга қўшнисини еридан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқни бермоқда ва ФК 172-моддаси Собиров ўз еридан Ботиров фойдаланишига рухсат бериш мажбуриятини юкламоқда. Бунда ФК 173-модданинг иккинчи қисмида ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкинлиги белгиланмоқда. Энди қаранг! Сервитут белгилашни талаб қилаётган шахс билан ўзга ер участкасининг эгаси ўртасидаги битимга мувофиқ сервитут белгиланади ва у кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Сервитутни белгилаш хусусида келиша олинмаса ёки унинг шартларида муросага келинмаса, баҳс сервитут белгилашни талаб қилаётган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳал этилади. Хулоса қиладиган бўлсак, биринчи навбатда Ботиров Собиров билан келишишга ҳаракат қилсин. Агар ўзаро келиша олмаса, бу ҳолатда Ботировда фуқаролик судига сервитут белгилаш бўйича даъво қилиш ҳуқуқи пайдо бўлади Download 18.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling