Фурқат туман халқ таълими бўлими мудирининг буйруғИ


Download 167 Kb.
bet1/5
Sana07.03.2023
Hajmi167 Kb.
#1247474
  1   2   3   4   5
Bog'liq
175- Қ буйрук 2020




ФУРҚАТ ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ МУДИРИНИНГ


БУЙРУҒИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги
175-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини 2020 йилда амалга ошириш ҳамда 2020 йил 3 январдаги тумани халқ таълими бўлими мудири ҳузуридаги “Оила, маҳалла, таълим муассасаси ҳамкорлиги” жамоат Кенгашининг йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида


БУЮРАМАН:

1. Туман халқ таълими бўлими ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат Кенгашининг 2020 йил 3 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сонли қарори юзасидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги вазифалар тўғрисида”ги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.


2. Туман халқ таълими бўлими ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат Кенгаши таркиби 1-иловага, 2020 йилга мўлжалланган чора-тадбири режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Жамоат Кенгаши томонидан қуйидаги муҳим вазифаларни амалга оширилиши белгилаб қўйилсин:
- оила, умумтаълим мактаблари ва маҳалла ҳамкорлигининг самарадорлиги ҳамда натижавийлигини таъминлаш;
- оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамкорлигини янада кучайтиришга доир услубий асосларни яратишни ташкил этиш;
- ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
- таълим муассасаларидаги таълим-тарбия сифатини ўрганиш ва янада такомиллаштиришга оид тадбирларни амалга ошириш;
- қонунчилик талабларидан келиб чиқиб таълим муассасаларига яқин ҳудудларда алкаголли ва тамаки маҳсулотлари сотилишига йўл қўймаслик бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
- таълим тизимидаги ислоҳотлар ҳақида ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг узвий маълумотга эга бўлишларини таъминлаш;
- ўқувчи-ёшларнинг зарарли одатлар йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларга қарши манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш;
- таълим-тарбия жараёнини ҳамда ушбу соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва белгиланган тартибда вилоят Жамоат кенгашига тақдим этиш;
- амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни бошқарманинг маънавий-аҳлоқий тарбия бўлимига ҳар чорак охирги ойининг 20 санасига қадар тақдим этиб бориш;
- таълим муассасалари жамоат Кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш вазифалари топширилсин.
4. Барча умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарларига:
- муассаса ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат Кенгашининг 2020 йилда фаолият кўрсатадиган таркибини ҳамда 2020 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини уч кун муддатда тайёрлаш;
- таълим муассасаси педагог ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ишларини ташкил этиш;
- муассасада “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигини марказларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш;
- таълим муассасаси ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат Кенгаши фаолиятини ҳамда ўқув ҳафтасининг ҳар чоршанба куни ўтказиладиган “Ота-оналар билан мулоқат ва китобларни мутоаласи куни”ни янги шакл ва услубларда ташкил этиш;
- таълим муассасаси билан ота-оналар ўртасидаги ҳамкорликни кўриниши бўлган “Кундалик дафтар”ни синф раҳбари ва фан ўқитувчилари томонидан тўғри юритилишини таъминлаш;
- “Ота-оналар университети” фаолиятини низом талаблари асосида йўлга қўйиш;
-“Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги бўйича амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини таъминлаш вазифалар топширилсин.
5. Мазкур буйруқнинг бажариш назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Бўлим мудири: А.Эрматов




Фурқат тумани
2020 йил 3 январь
№ 2 - сонли
Туман халқ таълими бўлимининг 2020 йил 3 январдаги 3 - сонли буйруғига 1-илова

Download 167 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling