Фурқат тумани хтбга қарашли 1-умумий ўрта таълим мактаби 11-“А” синф ўқувчилари ота-оналар йиғилиши баёни
Download 19.02 Kb.
|
ота-оналар йиғ пандемия
Фурқат тумани ХТБга қарашли 1-умумий ўрта таълим мактаби 11-“А” синф ўқувчилари ота-оналар йиғилиши БАЁНИ. 2020- йил 8-сентябр Навбаҳор шаҳарчаси. Йиғилиш раиси: Котиба: Йиғилишда мактаб раҳбарлари, синф раҳбари ва ..... нафар ота-оналар иштирок этдилар. Кун тартибидаги масала: Синф ўқувчиларини пандемия даврида таълим-тарбия олишлари ва уларга яратиладиган шарт-шароитлар ҳақида. Эшитилди: Йиғилишни синф раҳбари Н.Мирзаева очиб, ота-оналарни кун тартибидаги масала билан таништириб ўтди ва сўз навбатини мактаб директори Т.Маматқуловга берди. Т.Маматқулов ўз сўзида йиғилиш иштирокчиларини пандемия даврида келажагимиз бўлмий фарзандларимиз соғлигини ўйлаган ҳолда ишлаб чиқилган “ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИДА COVID-19 ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ВА ЎРТА МАХСУС МАКТАБ ИНТЕРНАТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ВАҚТИНЧАЛИК САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ТАЛАБЛАР” билан таништириб ўтди. Мактабда ота-оналардан олинган сўровномалар асосида таъли-тарбия жараёни анъанавий ва масофавий тарзда олиб борилиши, ҳар бир таълим шаклининг эса ўзига яраша талаблари борлиги ҳақида гапириб ўтди. Анъанавий шаклда таълим оладиган ўқувчига мактабга келишда карантин қоидаларига риоя қилиб, ўзига ҳар куни 3 тадан ниқоб, антисептик восита, нам қўларкич, суюқ совун олиб келиши, машғулотлар, танаффус вақтида ўртоқлари билан 2 метр оралиқ масофа сақлаши, бир бири билан қўл бериб сўрашмаслиги, шахсий буюмларига тегмаслиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш кераклиги ҳақида ота-оналарга тушунча бериб ўтилди. Фарзандларини мактабга келишларида керакли бўлган 3 та ниқоб, антисептик восита, нам қўларткич, суюқ совун билан таъминлаш ота-онанинг зиммасида эканлиги ҳақида гапириб ўтди. Масофавий таълим оладиган ўқувчилар эса телевидение орқали бериб бориладиган дарсларни мунтазам кўриб бориш, берилган топшириқларни ўз вақтида бажариш ва телеграм каналлари орқали мактаб фан ўқитувчиларига юборишлари кераклиги, ўқувчиларни уйда ОНЛАЙН таълим олишларини назорат этишга ота-оналар масъул эканликларини таъкидлаб ўтди. Йиғилиш қарор қилади: Мактаб директори Т.Маматқуловнинг “ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИДА COVID-19 ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ВА ЎРТА МАХСУС МАКТАБ ИНТЕРНАТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ВАҚТИНЧАЛИК САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ТАЛАБЛАР” мавзусидаги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин. Мактаб ўқувчиларининг анъанавий ва масофавий тарзда таълим олишларида шарт-шароитлар яратиб бериш ва назорат этиш ота-оналар ва ўқитувчилар зиммасида эканлиги таъкидлаб ўтилсин. Ўқувчиларни мактабга келишларида уларга керакли шахсий гигиеник воситалар билан таъминлаш ота-оналар зиммасига юклатилсин. Фарзандининг ҳарорати кўтарилганда ёки ҳолатида ўзгариш сезганида ота-оналар дарҳол мактаб ҳамширасини хабардор этишлари кераклиги қатъий таъкидлансин. Ўқувчиларни пандемия вақтида таълим-тарбия беришда ота-оналар ва ўқитувчилар ўртасидаги ҳамкорлик янада кучайтирилсин. Ушбу қарорни ижросини назорат этиш ота-оналар қўмитаси раиси .... ва синф раҳбари Н.Мирзаевалар зиммасига юклатилсин. Йиғилиш раиси: Котиба: Кафолат хати. Фарзандимни пандемия даврида таълим-тарбия олиши учун барча шароитларни яратиб бериш, жумладан, анъанавий шаклда таълим олишида унинг ҳар кунлик шахсий гигиеник воситалари: 3 та ниқоб, антисептик восита, нам қўларткич, суюқ совун, қайнатилган сув каби воситалар билан тўлиқ таъминлаш, мактабга келиб кетишида карантин қоидаларига риоя қилишини таъминлайман. Масофавий шаклда таълим олганида интернет тармоғининг тўлиқ фаолияти, телевизор каби воситалар ва уйдаги назоратини ўз зиммамга оламан.
Download 19.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling