Ўғуз хоқон бу қизга уйланиб, ундан ҳам уч фарзанд кўрди ва Кўк, Тоғ, Денгиз дея исм қўйди


Download 35.92 Kb.
Sana04.11.2023
Hajmi35.92 Kb.
#1748247
Bog'liq
O\'zbek adabiyoti tarixi N.rahmonov


Яснада олқиш ва ҳамду санолардан сўнг Жамшид ҳақидаги афсона келади. Астуманд оламида яшовчи инсонлар орасидан Йима (Жамшид)нинг отаси Вайвангҳон ҳавм деган ўсимликни сиқиб, ундан сувини олади. Бунинг эвазига фарзанди Йима дунёга келади. Йима Жам, Жамшид деб ҳам юритилади. Афсонада айтилишича, Жамшид язши сурувлар эгаси, одамлар орасида энг эътиборлиси, ниҳоятда гўзали бўлиб этилади. Жамшид ҳукмронлиги даврида одамзод ҳам, бошқа жонзотлар ҳам абадий яшайдиган, ўт-ўланлар, дарахтлар ҳам қуримайдиган бўлди, инсон ва ҳайвонлар учун эмиш мўл-кўл эди. Жамшид ҳукмронлиги пайтида қиш, на жазирама иссиқ, на кексалик, на ўлим, на девлар бор эди. Ота ва ўғил бир-бирига ўн беш яшар йигитчадай кўринарди.
Шундан кейин Вайвангҳон ўсимлиги сувидан Отбийн деган одам ичди ва Фаридун ўша одамдан туғилди. Фаридун Ажи даҳокни мағлуб қилган қаҳрамондир. Учинчи бўлиб ўша ўсимлик сувини Сом хонадонидан Атрат деган одам ичган эди, ундан Гершасп туғилди. Гершасп эса шохли аждаҳони ўлдиради. Гершасп чошгоҳ пайти темир ўчоқда аждаҳонинг кўрагида овқат пишираётган эди. Иссиқлик таъсиридан аждаҳо қаттиқ қалқиб кетади ва ўчоқдаги қайноқ сув тўкилади. Гаршасп эпчиллик билан ўзина четга олади ва аждаҳони ўлдиради. Тўртинчи бўлиб эса бу ўсимлик сувидан Пурушаспа деган одам ичди ва ундан маздопарастлик динининг асосчиси Зардушт туғилди.(23)
Шу тариқа инсоннинг бахтиёр яшаши учун асос сифатида яна уч тур замин ҳақида айтилади. Булар: буғдой экилган, сув чиқарилган ва дарахт кўкариб турган, суғориладиган ва шудгор қилинган заминдир. (25)
Сиддхартханинг кучизланиб бораётганидан хафа бўлган шогирдлари уни тарк этдилар. Шундан кейин Шакямуни (Шакя шоҳлигидан келган зоҳид) анжир дарахти остига ўрнашиб олди ва унда “онг тиниқлашуви” юз бермагунча жойидан қимирламасликка қарор қилди. У Ўлим ва Ёвузлик илоҳи Маранинг сиқувларига бардош берди. Тонг пайти Мара устидан ғалаба қилиб, Буддага айланди.(62)
Ўғуз хоқон бу қизга уйланиб, ундан ҳам уч фарзанд кўрди ва Кўк, Тоғ, Денгиз дея исм қўйди.
Бу исмларда уч қаватли олам модели намоён бўлади. Кўк – юқори оламни, Тоғ – ўрта оламни, Денгиз – қуйи оламни ифодалайди. “Ўғузнома”даги уч қаватли оламнинг ибтидоси дарахт культидадир. Жаҳон мифологиясида “олам дарахти” ёки унинг бир варианти бўлган “ҳаёт дарахти” ҳосилдорлик дарахти, марказ дарахти, самовий дарахт, билиш дарахти, шомонлик дарахти ва ҳ. номлар билан юритилади. Маъно ҳамда вазифа жиҳатдан ҳам турличадир: олам ўқи, олам устуни, дунё тоғи, биринчи инсон ва б. Дунё мифологиясида дарахт культининг горизонтал ва вертикал маънода ўзига хос маънолари бор1.
“Ўғузнома”даги дарахт культи, хусусан, Ўғузхоннинг иккинчи хотинининг дарахт билан боғлангани шундан далолат берадики, бу культда никоҳ муносабатларининг умумий моделига алоқадорлигини англаш мумкин. Кенгроқ маънода олиб қаралса, авлодларнинг ворисийлик алоқалари, ёки умуман олганда уруғларнинг насабномасини ифода этади. Дарахт культидан келиб чиққан қиздан туғилган фарзандлар - Кўк, Тоғ, Денгиз исмлари ва улар англатган уч қаватли олам модели насабноманинг давомийлиги билан бирга, ҳаёт дарахтининг горизонтал ва вертикал тузилишини англатади. Ўғуз хоннинг ҳар иккала хотинидан туғилган ўғиллар исми шундай тузилиш борлигини кўрсатади. Аслида дарахт культида уч қаватли оламнинг асосий ҳудудлари – юқори (самовий шоҳлик ёки Кўк), ўрта (эр ёки Тоғ), қуйи (эр ости шоҳлиги ёки Денгиз) акс этган деб, қараш мақсадга мувофиқдир. Қадимги туркий космогоник мифологиясининг мазкур кўриниши қадимги туркийларда фазовий оламни хаос, яъни бўшлиқ оламидан ажратади.
Мифопоэтик давр учун олам дарахти яна шуниси билан диққатга сазоворки, у коинот (макрокосм) ва инсон (микрокосм) ўртасида боғловчи бўғин сифатида юзага чиққан бўлиб, уларнинг кесишув жойи ҳисобланади 2. “Ўғунома”да дарахт культининг қизни Ўғуз хон элига келтириш лавҳаси айни шу даврни ўзида ифода этади.(84)
Худо Қаюмарсга аввало бу дунё ҳамда қиёмат оқибатларини кўрсатган, ниҳоят у ўлимни орзу қилган, сўнг Худо уни ўлдирган. Бу вақтда унинг пуштидан Истахрдаги Домдод тоғига икки томчи томган ва улардан иккита ровоч дарахти кўкариб чиққан. Тўққизинчи ойнинг аввалида икковида аъзолар кўринганда, ойнинг охирида тугал бўлиб, иккови инсонга айланган, улар Миша ва Мишонадирлар. Улар эб-ичишмаган ва ҳеч нарсадан азият тортмай, фаровончиликда эллик йил яшаганлар. Ниҳоят уларга Ахраман кекса киши суратида кўриниб, дарахтлардан мевалар эйишни таклиф этган ва [ўзи] эйишни бошлаб берган, ёшлиги Ахраманга қайтиб келган. Шунда улар ҳам эйишган ва ўша зоҳоти иккови ёмон ҳолатга тушиб қолган. Уларда шаҳват уйғонган ва бир-бири билан қўшилган, улардан бола туғилган, қўрқиб болани эб қўйишган. Сўнгра Худо уларнинг дилларига меҳрибонлик солган. Шундан кейин улардан олти [марта] бола туғилган, уларнинг исмлари “Ависто” китобида кўрсатилган. Эттинчисида Сиёмака ва Фаровак туғилиб, бир-бири билан қўшилишган ва улардан Ушанж туғилган.3 Фолклоршунос олим Н.Раҳмонов афсонада келтирилган иккита ровоч дарахтининг кўкариб чиқиши ва улардан Меша ва Мешонанинг туғилиши воқеасида тотемистик миф хусусиятлари сақланганини эътироф этади.4

1 Топоров В.Н. Древо мировое. – Мифы народов мира. Москва, 1991, том 1, с. 399-400.

2 Топоров В.Н. Древо мировое. – Мифы народов мира, том 1, с. 405.

3 Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар, 129-бет.

4 Rahmonov N. O’zbek mumtoz adabiyoti tarixi. – Toshkent: 2014. – 225 b. – 103.

Download 35.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling