Г. И. Мухамедов 2022 йил Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги dsc


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 282.5 Kb.
bet4/16
Sana25.01.2023
Hajmi282.5 Kb.
#1122731
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
35 ~1

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси: Таълимга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш назарияси ва амалиёти, масофадан ўқитиш технологияларини қўллаш муаммоларига оид тадқиқотлар юртимизда: А.А.Абдуқодиров, М.М.Арипов, У.Ш.Бегимқулов, Р.Ҳ. Жўраев, Ф.М. Закирова, М.Ҳ. Лутфиллаев, Н.А.Муслимов, Н.И.Тайлаков, Ж.А. Ҳамидов, О.Х. Тўрақулов, Т.Т.Шоймардонов, М.Э. Мамаражабов ва бошқаларнинг ишларида тадқиқ этилган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларида таълим жараёнига ахборот технологияларини жорий этиш, талабалар компетентлигини ривожлантиришга доир тадқиқот ишлари: Н.А.Гончарова, А.В.Данилькевич, Ж.Ж.Карбозова, В.А.Куклев, Р.Р.Насибуллов, А.В.Обрубова, А.Ю.Уваровлар томонидан олиб борилган.
Хорижда таълимни компьютер технологиялари асосида такомиллаштиришга бағишланган тадқиқотлар: P.Alfred, K.C.Barker, A.Kameas, J.Leng, T.Monaha, S.Thakral, D.Fällman, A.Šorgo каби олимлар томонидан амалга оширилган.
Таълимида “компетенция” ва “компетентлик” каби тушунчаларининг мазмун-моҳиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш, касбий компетентликни шакллантириш, ривожлантириш ва диагностика қилиш масалалари республикамиз олимлари Қ.М.Абдуллаева, Н.А.Муслимов, Ш.С.Шарипов, М.Б.Уразова, О.А.Қуйсинов Ж.Э. Усаров ва бошқалар, МДҲ мамлакатлари олимлари В.И.Байденко, А.А.Вербицкий, Н.А.Гришина, Э.Ф.Зеер, И.А.Зимняя, Н.В.Кузьмина, А.И.Кулешова, А.К.Маркова, Н.В.Скачкова, А.В.Хуторский ва бошқалар, шунингдек R.Boyasis, K.Kameron, R.Kuinn, R.Marr, Dj.Raven, S.Uiddet, S.Xolliford каби бир қатор хорижий олимлар томонидан тадқиқ этилган.
Бўлажак мутахассиснинг web-дизайн бўйича компетентлигини шакллантириш ва ривожлантириш муаммолари бўйича Н.С. Власова, Ю.М.Бундина, Е.В.Габдрахманова, П.А.Ковешников, С.А.Муртазина, И.Б.Торшина ва бошқалар илмий тадқиқотлар олиб борганлар.
Тадқиқот иши муаммосига оид илмий изланишлар ва адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, олий таълим муассасаларида бўлажак информатика ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнлари самарадорлигини ошириш, web-дизайн бўйича компетентлигини замонавий ёндашувлар асосида ривожлантириш имкониятлари мавжудлиги тадқиқот мавзусининг долзарблигини белгилаб беради.

Download 282.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling