Г. И. Мухамедов 2022 йил Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги dsc


Download 282.5 Kb.
bet9/16
Sana25.01.2023
Hajmi282.5 Kb.
#1122731
TuriСеминар
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
35 ~1

Олтинчи саволга жавоб: web-dizayn.uz сайтига ташриф буюриб ундаги камчиликларни айтганингиз учун ташаккур устоз. Сиз кўрсатган камчиликлар тез фурсатларда бартараф қилинади.
Физика-математика фанлари номзоди, доцент И. К.Хайдаров
1. Сизнинг тадқиқот ишингиз бўйича Республикамиз ҳамда ҳорижий олимларнинг ишларида нимаси билан фарқ қилади?
Тадқиқотчи Ф.П.Рахмонкулов: – Раҳмат, савол учун.
Биринчи саволга жавоб: Республикамиз олимлари томонидан бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш методикаси бўйича тадқиқот ишлари олиб борилмаган.
МДҲ давлатларидан Н.С. Власованинг тадқиқот ишида асосан аудиториядаги таълим жараёни учун метод ва воситалар яратилган бўлса, менинг диссертация ишимда мустақил таълим жараёнига ҳам эътибор қаратилган.
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Л.М.Корахонова: –
1. Фикрлаш дизайни методини фақат информатика фанларида қўлланиладими ёки бошқа соҳаларга ҳам қўлласа бўладими?
2. Бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришда қандай компетенцияларни ўргандингиз ва бу компетенцияларни такомиллаштиришга ҳаракат қилдингиз?
Тадқиқотчи Ф.П.Рахмонкулов: – Раҳмат, саволлар учун.
Биринчи саволга жавоб: “Фикрлаш дизайни” – бу инновацияни яратувчи методикадир. Унинг калит элементи – муаммони чуқур тушуниш ва кузатиш. Фикрлаш дизайни олиб бориш босқичлари қуйидагилардир:
1. Тушуниш – берилган муаммоли вазиятни тушуниш;
2. Фокус − аниқ муамммога йўналтирилган асосий нуқта;
3. Ғоя − ғоялар ишлаб чиқиш;
4. Прототип − прототип яратиш;
5. Тест − натижани текшириш
“Фикрлаш дизайни” таълим методи таълимнинг ҳар қандай соҳаларида қўлласа бўлади.
Иккинчи саволга жавоб: Талабаларга “Web-дизайн” фани ўргатилишидан аввал уларда дастурлаш тиллари, маълумотлар омбори, компьютер графикаси каби фанлар бўйича тушунчаларга эга бўлиши керак. Шунинг учун ҳам ушбу соҳа бирмунча мураккаб ҳисобланади. Бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш учун юқорида санаб ўтилган соҳалардан “Компьютер графикаси” фани бўйича ҳам топшириқлар ҳамда видеодарслар ишлаб чиқилган.

Download 282.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling