Г. И. Мухамедов 2022 йил Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги dsc


Физика-математика фанлари номзоди А. Р. Кутлимуротов: –


Download 282.5 Kb.
bet10/16
Sana25.01.2023
Hajmi282.5 Kb.
#1122731
TuriСеминар
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
35 ~1

Физика-математика фанлари номзоди А. Р. Кутлимуротов: –
1. “1. Бўлажак информатика қитувчиларини тайёрлашда ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқаришни кредит-модул тизимини жорий этиш” деб номланган тавсиянгиз умумий тушунча ҳисобланади. Сиз конкрет нимани тавсия қиляпсиз?
Тадқиқотчи Ф.П.Рахмонкулов: – Раҳмат, саволлар учун.
Биринчи саволга жавоб: Келтирилган “1. Бўлажак информатика ўқитувчиларини тайёрлашда ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқаришни кредит-модул тизимини жорий этиш” номли тавсия умумий тушунча бўлганлиги сабабли уни “web-дизайн фанини ўқитишга ажратилган ўқув соатлари (кредитлар сони) миқдорини ошириш, ушбу фанни ўқитишда электрон ўқув-методик таъминот воситаларининг қўллаш қамровини кенгайтириш” номли тавсияга ўзгартирдик.
Биология фанлари доктори, профессор Р.А.Эшчанов: –
1. Web-дизайн нима учун керак?
2. HTML файлини яратиш жумласи тўғри қўлланилганми?
3. Тажриба-синов ишларида нима учун учта даража, яни юқори, ўрта, паст даражаларни олдингиз.
Тадқиқотчи Ф.П.Рахмонкулов: – Раҳмат, саволлар учун.
Биринчи саволга жавоб: Web-дизайн web-сайтнинг ташқи кўринишини лойиҳалаш учун керак..
Иккинчи саволга жавоб: Тўғри қўлланилган, аввал HTML файли яратилади сўнгра унга кодлар ёзилади.
Учинчи саволга жавоб: Ҳар бир кўрсаткични, шаклланганлик даражасига қараб, қуйидаги тарзда баҳоланди: 6 балл-сифатлар тўлиқ шаклланган; 3 балл-сифатлар қисман шаклланган; 0 балл–сифатлар шаклланмаган. Максимал ва минимал баллар сони орасидаги интервални учта тенг қисмга бўлиниб, талабаларнинг компетентлик даражалари, юқори, ўрта ва паст даражасини аниқладик.
Юқори даража web-дизайн бўйича информатика ўқитувчисининг касбий ва шахсий сифатлари, юқори даражадаги мотивация ва билиш фаолияти, юксак даражадаги ижодий ўзликни англаш каби юксак савияли ўқитувчи сифатида ишлашга тайёрликни, рефлексив ва аналитик–диагностик фаолиятини амалга ошириш қобилиятини назарда тутади.
Ўрта даража ижодий фаолият мунтазам эмаслигини кўрсатади, талабалар ижодий лойиҳаларни ишлаб чиқишда қийинчиликларга дуч келадилар, аммо оригинал ва янгиликдан фарқ қилмайдиган стандарт лойиҳаларни ишлаб чиқа оладилар; талабалар дизайн маҳсулотларини яратиш учун алоҳида ижодий фаолият методларини қўллай олиш қобилиятига эгадирлар. Янги маҳсулотни ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш жараёнида ўз-ўзини бошқариш ва ўз ўзини назорат қилиш усулларини тўлиқ билмайдилар.
Паст даража касбий компетентликни эгаллашга кам мотивация шаклланганлигини билдиради. Талаба web-дизайн бўйича фаолиятда ўзини англамайди, лойиҳавий фаолият вазифаларини ижодий ҳал этишга қодир эмас. Web-дизайн бўйича фаолият жараёнида рефлекцияни амалга ошириш ва ўз-ўзини назорат қилишни билмайди.
Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: – Тадқиқотчига яна саволлар борми? – (Овозлар: етарли). Бошқа саволлар бўлмаса, навбатни тақризчиларга берсак. Сўз биринчи расмий тақризчи, т.ф.д., проф. Д.Ғ.Ахмеджонов: Марҳамат.

Download 282.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling