УрДУ, тарих факультети «Миллий истиқлол ғояси, хуқуқ ва маънавият асослари» кафедраси йиғилишининг 10-сон баённомасидан
Download 116.5 Kb.
|
Халқаро терроризм ва экстремизм фаолияти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экстремизмнинг мазмун-моҳияти.
Халқаро терроризм ва экстремизм фаолияти. Режа: 1. Эксремизмнинг мазмун-моҳияти. 2. Терроризм тушунчаси. 3. Терроризмнинг молиявий манбалари. Экстремизмнинг мазмун-моҳияти. «Экстремистик» сўзи эса «акл бовар қилмас даражада», «ҳаддан ошиш» маъноларини билдиради.Жамиятда қабул қилинган қадриятлар ва меъёрларга зид қараш-ларни илгари суриш, кескин қарашлар ва чораларга мойиллик экстремизмнинг асосий хусусияти ҳисобланади. Турли экстремистик гуруҳларнинг ўзаро муносабатида дои-мий келишмовчилик ва жанжаллар, воқеликнинг кескин ўзга-риши шароитида улар бўлиниб кетадиган гурухдар ўртасидаги «революционерликда» мусобақалашув кузатилади. Уларга ёпиқ секталарга хос мистик тилдан, эътиқодга даъват қилиш ёки ун-дан «четлашиш», «шаккоклик» учун жазолаш каби услублардан фойдаланиш хосдир. Америкалик социолог К.Кенистон «бундай гурухларда одатий шахсий низолар, лидерлик учун кураш, дид ва қарашлардаги фарқсезиларли даражада ўсиб, баъзида, хатто, ҳаёт-мамот масаласигача етиб боради», — деб ёзган эди.Яширин «армия»ларнинг ички таркиби, одатда, «коммандос» (итальян террорчиларида — «колонналар», «мусулмон биродарлар»да — «жовалалар») деб аталадиган тезкор бирликлардан ташкил топади. Улар бир-бирларини фақат лақаблари орқалигина биладиган уч ёки беш кишилик гуруҳлардан иборат пирамида шаклида тузила-ди. Уларнинг ташкилий тузилмаси барча давлатларда деярли бир хил. «Жанговар гуруҳ» ташкилот аъзолариьцчнг асосий эҳтиёжла-рини қондириш, жангарилар ташқарига чиқмайдиган бевосита ёпиқ ижтимоий муҳитни яратишдек кўплаб вазифани бажаради. Бир сўз билан айтганда, жанговар гуруҳтеррор хуружини уюштиришдек асосий вазифасидан ташқари унинг таркибидаги кишилар учун ижтимоий муҳит вазифасини ҳам бажаради. Экстремистик ва террористик ташкилотларга янги аъзоларнинг қўшилиши, кўпинча, динга киритиш, қабул қилишдек шаклу шамойил касб этади ҳамда бир қанча танлов ва синов босқичларини ўз ичига олади. Экстремистик ҳаракатларнинг энг қуйи табақаси кўпинча сиёсий тусга эга бўлмаган, майда зўрлик ва жиноятлар содир этадиган унсурлар билан боғлиқбўлади. Бундай зўрликнинг сиёсийлаштирилиши терроризм томон қўйилган би-ринчи қадам бўлади. Ўз доирасига янги кимсаларни тортар экан, террорчилик гуруҳи ёки унинг раҳбарияти сўзсиз бўйсунишни ва «иш»га мутаассибона садоқатни талаб қилади. Кейинроқ эса ёлланувчилар «ҳамма нарсани билувчи» ва уларга йўлбошчилик Қилувчи сарбонга дуч келадилар. Ҳозирги даврда энг аввало ахборот чегараларининг барҳам топишида ўзлигини намоён қилаётган глобаллашув шароитида ва бир пайтлар халқаро муносабатлар мазмунини белгилаган икки қарама-қарши куч — социализм ва капитализм ўртасидаги ўзаро курашнинг барҳа.м топиши натижасида экстремизм ва терроризм мамлакатлар, минтақалар ва умуман дунё хавфсизлигига асосий тахдид сифатида биринчи ўринга чиқди. Қўпорувчилик фаолия-тинингтурли кўринишларини ўз ичига олган инфраструктурани шакллантирган ва ривожлантирган мазкур икки дунёқараш ўрта-сидаги кураш ҳозирда турли хил кучларни бирлаштирган кўп қутбли дунёнинг мазкур инфраструктурага қарши курашидек шакл-шамойил касб этмокда. Бу, биринчи навбатда, экстремизм ва терроризмнинг анар-хизм ва фашизмнинг архаик шакллари билан қоришмаси ҳисоб-ланган ва омманинг кенг қатламлари билан боғловчи ҳалқа си-фатида ислом шиорларидан усталик билан фойдаланадиган, аслида эса халқ билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини моҳирона яшира оладиган ҳолат касб этди. Ўз вақтида, XX асрнинг 70-йилларида, террорчилар халқ билан биргаликни кўрсатиш ва унинг номидан ҳаракат қилиш учун коммунизм шиорлари ос-тида фаолият юритиши ва шу йўл билан маблағ тўплаши қулай-роқ эди. Ўша йилларда Лотин Америкасида экстремистик руҳ-даги коммунистпараст тузилмаларнинг жангарилари жамиятда парокандаликни юзага келтириш ва тартибсизлик тўлқинида коммунистларнингҳокимиятни қўлга олишига шароит яратиш-га қаратилган кўплаб террорчилик хуружларини содир этарди-лар. Бироқ аксарият ҳолларда, улар ҳокимиятни қўлга олиш ниятларига эриша олмадилар ва жамият аъзолари диққатини жалб қилиш мақсадини кўзлаган шов-шувли террорчилик ху-ружларини амалга ошириш билан қаноатланишга мажбур бўлди-лар. Экстремистик тузилмаларнинг асосий мақсади аслида жа-миятни қўрқув ва ваҳимада тутиб туриш ва шу йўл билан омма онгида ноиложлик, эртанги кунга ишончсизлик туйғуларини шакллантиришга қаратилган эди. Бу эса ўз навбатида, жамият тараққиётини ва ижтимоий ҳаётнингтурли жабҳаларида барқа-рорликка эришишни жиддий қийинлаштирар эди. Бугунги кунда коммунистик шиорлар унчалик ҳам машҳур эмас, экстремистик тузилмаларни «қизил ранги» учун йирик маблағлар билан қўллаб-қувватлаган СССР ҳам йўқ. Ўз навбати-да, АҚШ ва унинг шерикларига ҳам, жавоб тариқасида шунга ўхшаш тузилмаларни қўллаб-қувватлаш учун йирик маблағларни совуришига ҳеч қандай зарурат қолмади. Бирок, янги шароитда ҳар хил турдаги бузғунчилик, беқарорликни келтириб чиқариш-га қаратилган воситалар бугун ҳам ана шу мақсадларга фақат ислом шиорлари остида йўналтирилаяпти, холос. Download 116.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling