Г. И. Мухамедов 2022 йил Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги dsc
Download 282.5 Kb.
|
35 ~1
Т.ф.д., проф. Д.Ғ.Ахмеджонов: – Ассалому алайкум! Ҳурматли раис ва семинар аъзолари. Тадқиқотчи Ф.П.Рахмонкуловнинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) ихтисослиги бўйича “Рақамли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг тақризини ўқиб эшиттираман.
Халқаро педагогик тажрибалар шуни кўрсатадики, таълим сифатини бўлажак мутахассисларнинг компетенция даражасига асосланиб баҳолаш ва бўлажаж педагогларнинг касбий компетентлигини таълимнинг инновацион технологиялари орқали ривожлантириш, рақамли технологиялар орқали ўқитишнинг замонавий креатив усулларидан мажмуавий ҳамда дидактик воситаларнинг имкониятларидан самарали фойдаланишга қаратилган. Юртимизда самарали таълим тизимини жорий этишга қаратилган туб ислоҳотлар натижасида замонавий билимларга эга бўлажак информатика ўқитувчиларини тайёрлашнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари ва ахборот-методик имкониятлари кенгайтирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.10.2019 йилдаги ПФ-5847-сонли “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги Фармонида профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчиларнинг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш орқали олий таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш” устувор вазифа сифатида белгиланган. Бундан келиб чиққан холда бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришнинг амалдаги методикаси ва ўқув-методик таъминотини замонавий технологиялар ва креатив методлар асосида такомиллаштириш ҳамда уларнинг билим даражаларини ҳаққоний баҳолаш тизимларини ишлаб чиқиш долзарб эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Диссертaция кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлиб, диссертaциянинг ҳажми 170 саҳифани ташкил этади. Диссертациянинг кириш қисмида тадқиқот объекти ва унинг предмети мақсадга кўра танланган, вазифалар илмий-педагогик жиҳатдан белгиланган ҳамда уларнинг тадқиқот мақсадига эришиш учун ўзвро алоқадор ва муайян изчилликка эга бўлиб, бир-бирини тўлдиради. Шу билан бирга тадқиқотнинг усуллари ва илмий янгилиги, ишнинг амалий натижалари, уларнинг ишончлилиги ҳамда илмий ва амалий аҳамияти батафсил очиб берилган, диссертациянинг тузилишида боблар бир-бирига мантиқан боғланган ва талаб даражасида шакллантирилган. Диссертациянинг “Бўлажак информатика ўқувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асослари” деб номланган биринчи бобида бўлажак информатика ўқитувчисининг web-дизайн бўйича компетентлиги мазмун-моҳияти таҳлил этилган ва унинг мазмуни муаллифлик нуқтаи назаридан баён этилган. Бугунги кунда келажак авлодга таълим-тарбия сифат даражасини таъминлашга масъул бўлган бўлажак ўқитувчиларни билим, кўникма ва малакалари даражасини юқори босқичга кўтариш, замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан унумли фойдалана олишга ўргатиш муҳим аҳамиятга касб этади. Бу эса педагогика олий таълим муассасаларида талабаларни – бўлажак ўқитувчиларни компетентлигини эътиборга олган ҳолда тайёрлашни талаб этади. Диссертациянинг “Бўлажак информатика ўқитувчиларининг wеб-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш методикаси” деб номланган иккинчи бобида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентликни ривожлантириш методикаси, бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш модели, бўлажак информатика ўқитувчиларида web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришга қаратилган рақамли таълим ресурслари ҳақидаги фикрлар баён қилинган. Тадқиқот ишларини олиб боришда «Web-дизайн» ўқув фанини ўқитиш жараёнида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш босқичлари аниқланган. Тадқиқот ишида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш модели ишлаб чиқилган. Унда Web-дизайн бўйича компетентлик инсоннинг эҳтиёжларига web-сайтларни лойиҳалаш ва тайёрлашни кўзда тутиши таъкидланган ва шу асосда Web-дизайн бўйича компетентликни ривожлантириш модели яхлит бирликка эга бўлиб, қуйидаги блоклардан таркиб топган: мақсадли, мазмунли-фаолиятли, технологик жараёнли, баҳолаш-натижавий. Диссертациянинг 2.3-параграфида бўлажак информатика ўқитувчиларида web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришга қаратилган электрон ахборот таълим ресурслари ва улардан фойдаланиш методикаси келтирилган. Бунда Web-дизайн фани бўйича онлайн таълим контенти ва мобил илова яратилган. Web-дизайн фани учун мўлжалланган онлайн таълим контенти ва мобил илова таркибида HTML, CSS, JavaScript тиллари бўйича маъруза матнлари, тақдимотлар, назорат саволлари, видеодарслар, турли даражадаги топшириқлар, ўзини-ўзи баҳолаш учун тест саволлари тақдим этилган. Диссертациянинг “Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва унинг натижалари таҳлили” деб номланган учинчи бобида тажриба-синов ишларини ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари, мазмуни, статистик таҳлили ва самарадорлик даражаси ҳақидаги фикрлар ёритилган. Тадқиқот ишида тажриба-синов ишларини ташкил этишда кузатиш, суҳбатлар, назорат (тест), педагогик тажриба усулларидан фойдаланилганлиги келтирилган. Тажриба-синов ишлари 2019-2022 йиллар мобайнида уч босқичда: таъкидловчи, шакллантирувчи ва якунловчи босқичларда Жиззах давлат педагогика университети (82 нафар), Қўқон давлат педагогика институти (87 нафар) ва Навоий давлат педагогика институти (56 нафар) ларида олиб борилган (тажриба-синов ишида жами 225 нафар талаба иштирок этган, шундан назорат гуруҳида 116 та ва тажриба гуруҳида 109 та талаба иштирок этган). Диссертатция иши ва автореферати бўйича фикр юритиб, шуни таъкидлаш мумкинки, диссертант томонидан тадқиқот натижалари 2 та халқаро ва 8 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилганлиги, тадқиқот мавзуси бўйича жами 21 та илмий иш чоп этилган, шулардан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестaция комиссиясининг докторлик диссертaциялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 8 та мақола, жумладан 4 та республика ва 4 та хорижий давлат журналларида нашр этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан гувоҳнома олинганлиги келтирилган. Бу эса иш натижалари билан кенг омма таниш эканлигидан далолат беради. Диссертация иши кириш, учта боб, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлиб, ишнинг асосий ҳажми 170 саҳифани ташкил қилади. Хулоса қисмида мавзуга алоқадор фикрлар умумлаштирилган, изланишлари натижаси юзасидан маълум хулосаларга қилинган. Диссертацияда олиб борилган математик-статистик таҳлиллар бўлажак информатика ўқитувчилари web-дизайн бўйича компетентликни ривожланганлиги ишнинг самарадор эканлигини тасдиқлаган. Диссертация билан танишиш жараёнида юқорида келтирилган ютуқлар билан биргаликда қуйидаги камчиликлар аниқланди: Диссертацияда хорижий давлатлар олимларининг мавзуга доир ишлари кенгроқ ёритилганда тадқиқот ишнинг қиймати янада ошган бўларди. Диссертациянинг 95-, 103-, 104-, 106-саҳифа ва кейингиларидаги расмларни, 139-саҳифа ва кейингиларидаги жадвалларни белгилашда хатоликлар мавжуд. Web дизайн” фанидан яратилган онлайн таълим платформасида мустақил таълимни ташкил этиш ва ўтказишнинг воситалари сифатида ушбу фандан назарий маълумотлар, топшириқлар, видеодарслар келтирилган. Web сайт дизайнини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин бўлган ҳозирги кунда оммавий фойдаланилаётган манбаалар, воситалар рўйхати битта сахифага келтирилиб ўтилганда мақсадга мувофиқ бўлар эди. Диссертатциянинг ҳажми ОАК талабларидан анча кўп. Диссертация ҳажмини ОАК талабаларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш ва 2 бобдаги айрим расм ва жадвалларни иловага чиқариш тавсия этилади. Диссертациянинг айрим саҳифаларида қисқартма атамалар, келтирилган бўлиб бу қисқартмаларни тўлиқ кўринишида ёзиш мақсадга мувофиқ бўлиб ҳисобланади. Яратилган лаборатория дарсларида фойдаланиш учун мўлжалланган электрон ўқитиш воситасидан фойдаланиш бўйича методик кўрсатма ишлаб чиқилиши ва уни иловада тақдим этилишини тавсия этаман. Ушбу кўрсатилган камчилик ишда олинган илмий натижалар қийматини пасайтирмайди, балки диссертацияни илмий ва амалий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади. Диссертация билан яқиндан танишиш натижасида қуйидаги хулосаларга келиш мумкинки, яъни диссертация тўлиқ тугалланган ва илмий хулосаланган, тавсиялар ишлаб чиқилган, ишлаб чиқилган методикани амалиётга қўллаш натижасида юқори самарадорликка эришилган, шунингдек, диссертация Олий аттестация комиссияси талаблари доирасида тайёрланган ва 13.00.02 – таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослигига мос келади. Тадқиқотчи томонидан эълон қилинган ишларда диссертация мазмун-моҳиятини тўлиқ ёритган. Рахмонкулов Феруз Пардабоевичнинг “Рақамли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ва автореферат мазмуни эълон қилинган ишлар мазмунига мос келади, деб ҳисоблайман ва ишни ҳимояга тавсия этаман. Диссертация ва автореферат мазмуни ва расмийлаштирилиши ОАК талабларига жавоб беради. Download 282.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling