Улкан галактикалардан бири Андромеда юлдуз туркумида проекцияланиб кўринади. Шу юлдуз туркумининг номи билан Андромеда галактикаси (баъзан Андромеда туманлиги) деб юритилади. - Улкан галактикалардан бири Андромеда юлдуз туркумида проекцияланиб кўринади. Шу юлдуз туркумининг номи билан Андромеда галактикаси (баъзан Андромеда туманлиги) деб юритилади.
- Андромеда туманлиги биздан 2 миллион ёруғлик йилига тенг масофада ётади. Ҳаво тиниқ бўлган тоғлик районларда, тунда уни оддий кўз билан кўрса ҳам бўлади.
- У Андромеда юлдуз туркумида ёруғ туман доғ шаклида кўринади.
Спирал галактикалар коинотда кенг тарқалган бўлиб, бизга қўшни бошқа шундай галактика М-51 номи билан машҳур. Унгача масофа 1,8 миллион ёруғлик йилини ташкил қилади. Нотўғри формадаги бизга қўшни галактикалар Катта ва Кичик Магеллан булутлари деб ном олган. - Спирал галактикалар коинотда кенг тарқалган бўлиб, бизга қўшни бошқа шундай галактика М-51 номи билан машҳур. Унгача масофа 1,8 миллион ёруғлик йилини ташкил қилади. Нотўғри формадаги бизга қўшни галактикалар Катта ва Кичик Магеллан булутлари деб ном олган.
- Бир-бирига яқин жойлашган галактикалар ўзаро динамик боғланиб, бу галактикаларнинг масса маркази атрофида айланадиган, бир системани ташкил этади. Галактикаларнинг бундай системаси-Маҳаллий галактик тўда дейилади.
Биздан жуда узоқ масофаларда галактикалар тўдаларининг тўдалари ҳам борлигини маълум килди. Улар фанда ўтагалактикалар деб ном олди. - Биздан жуда узоқ масофаларда галактикалар тўдаларининг тўдалари ҳам борлигини маълум килди. Улар фанда ўтагалактикалар деб ном олди.
- Ўтагалактикалар, бугунги кунда, Коинотда кузатиладиган энг йирик система ҳисобланади.
- Ҳозирги замонда кўзга кўринадиган коинотнинг қисми (унинг радиуси 10 - 12 миллиард ёруғлик йилини ташкил этади) эса Мегагалактика деб юритилади.
- Мегагалактикада юзлаб ўтагалактикалар кузатилиб, унинг чегараси ичидаги барча галактикаларнинг сони 10 миллиардга яқин деб тахмин қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |