Гандбол Кўл тўпи ойини
Download 1.26 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эътиборингиз учун рахмат Бажарди: Гулахмадов Шахбоз Акбарович ММТ-92
Гандбол Кўл тўпи ойиниГандбол инлиз тилидан олинган бўлиб, «кўл тўпи» деган маънони англатади. 7х7 (хар жамоадан 6 ўйинчи ва дарвозабон) жамоа бўлиб ўйналадиган, ХIХ аср охирида Европада пайдо бўлган спорт ўйини.Кўл тўпи ўйини тарихи 1898 йил – кўл тўпиша асос солинган йил хисобланади. Даниянинг Ордрупе шахридаги гимназиялардан бирининг ўқитувчиси Хольгер Нильсен футболдан фарқ қиладиган, қизлар учун хам мос келадиган, ёғинли хавода залда ўйнаса бўладиган янги спорт ўйинини яратишга қарор қилди. У дарвозабонларни қолдириб, жамоа сонини қисқартириб, тўпни узатиш ва отиш фақат қўл билан бажарилишини таклиф қилади. Шу тариқа гандболл спорт тури юзага келди ва кейинчалик тезда бутун жахонга тарқаб кетадиЎйин Коидалари Гандбол майдони катталиги 40х20 метр, оғирлиги 325-475 грамм, айланаси 54-58 см бўлган чарм тўп билан ўйналади. Майдоннинг икки томонида эни 3 метр, баландлиги 2 метр бўлган дарвозалар ўрнатилади. Хар бир жамоада 7 ёки 11 ўйинчи қатнашади. Ўйинчи тўп билан фақат 3 қадам қўйиши ва уни қўлида 3 дақиқагача тутиб туриши мумкин. Ўйин 2 бўлимдан иборат бўлиб, эркаклар мусобақаси 1 соат, аёллар мусобақаси 50 дақиқа давом этади.Тўп Гандбол тўпи чарм ёки синтетик материалдан тайёрланади. У юмалоқ шаклда бўлиб, ялтироқ ёки сирпанчиқ тўпларнинг асосий 3 тури мавжуд: 1. Айланаси 50-52 см, оғирлиги 290-330 г, 8-12 ёшли ўғил болалар ва 8-14 ёшли қизларга; 2. Айланаси 54-56 см, оғирлиги 325-375 г, 12-16 ёшли ўғил болалар ва 14 ёшдан ошган қизларга; 3. Айланаси 58-60 см, оғирлиги 425-475 г, 16 ёшдан ошган ўғил болаларгаРеспубликамизда кўл тўпининг ривожланиши Ўзбекистонда кўл тўпи 1923-1924 йилларда пайдо бўлиб, биринчи мусобақа 1926 йилда Тошкентда ўтказилган. 1960-йилгача Ўзбекистонда Тошкент Олий Харбий билим юртида таълим олувчи курсантлар орасида 11х11 кўл тўпи мусобақалари ўтказилганМустакил Ўзбекистонда 1992-йили қўл тўпи Федерацияси ташкил этилиб, 1993 йили Халқаро ва Осиё федерацияларига қабул қилинди. 1992 йилдан Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар ўртасида чемпионатлар ўтказилиб келинмоқда. Ўзбек гандболчиларини тайёрлашдаги фаол мехнатлари учун Ф.Абдурахмонов, В.Каплинский, В.Огиренко, Е.Головченко, В.Конаплёв, В.Изааклар “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвони билан тақдирландилар.1994-1996 йиллари Марказий Осиё давлатлари клублари ўртасида ўтказилган чемпионатда “D-club” (ЎзДЖТИ) гандболчи қизлари ғалабага эришдилар. 1996 йилда Ўзбекистонда қўл тўпи аёллар тема жамоаси Осиё чемпионатида 4-ўринни эгаллади ва Германияда ўтказилган жахон биринчилиги мусобақаларида қатнашди (1997)Эътиборингиз учун рахмат Бажарди: Гулахмадов Шахбоз Акбарович ММТ-92Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling