Ганиева М. А., Файзуллаева Д. М. Кейс-стади ўқитишнинг педагогик технологиялари тўплами


Хизмат итларида шартли рефлексларни ҳосил қилиш муаммолари ва унинг ечими


Download 1.03 Mb.
bet16/69
Sana17.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1521815
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   69
Bog'liq
60 бет Кейс стади

Хизмат итларида шартли рефлексларни ҳосил қилиш муаммолари ва унинг ечими
Кинолог ходимнинг энг асосий мақсади оддий итда шартли рефлекс ҳосил қилиб, уни хизмат итига айлантиришдан иборатдир. Итлар одатда вилоят ва туман питомникларига Кинология Марказидан берилиши мумкин ҳамда питомникнинг ўзида ҳам кўпайтирилиши ва айрим ҳолатларда зотдор кучуклар фуқаролардан ҳам тарбиялаш мақсадида олиниши мумкин.
Мисол учун кунларнинг бирида қарамоғимиздаги питомникга сангвиник бўлган битта немис овчаркаси, холерик бўлган битта спаниел, биттаси флегматик ва биттаси холерик бўлган Ўрта Осиё овчаркаси ва битта меланхолик олий нерв турига кирувчи Кавказ овчаркаси зотларига мансуб бешта зотдор кучук келтирилди. Уларнинг олий нерв фаолияти турлари турлича бўлиб, яъни холерик, сангвиник, флегматик, меланхолик темпераментли бу кучуклар бажарадиган иши ва ўргатиш усулига кўра мос келувчи гуруҳларга ажратилмай озуқа бериш, аралаш, мажбурлаш, тақлид қилдириш усуллари қўлланилган ҳолда икки ой мобайнида шартли рефлекс ҳосил қилиш мақсадида қатъий машқ олиб борилди. Икки ойдан сўнг назорат комиссияси текширувида кучукларда нонормал ҳолатлар, яъни шартли рефлекслар ҳосил бўлишининг қийин кечиши ёки ҳосил бўмаслиги ва невроз ҳолатлари қайд этилди. Питомник анчагина зарар кўриб мутахассислар орасида келишмовчиликлар пайдо бўлди. Энг ёмони маблағ, вақт ва харажатлар сарфланишига қарамасдан итларда етарлича шартли рефлекслар ҳосил бўлиши муаммога айланди. Ўтказилган хизмат текширувида мутахассислар ушбу муаммонинг сабабини турлича талқин қилишди, лекин энг асосийси кутилган натижага эришилмади…
Наҳотки тажрибали мутахассисларни жалб этиш орқали бўлсада муаммони бартараф этиш шунча қийин бўлса ёки зудлик билан ушбу кучукларни бошқасига алмаштириш ҳам мумкин-ку… Сиз нима дейсиз?
Саволлар:

  1. Сизнингча ушбу ҳолатда муаммо мавжудми ва агар бор бўлса у қандай муаммо?

  2. Ушбу вазиятда муаммони қайд этувчи қандай исбот-далилларни келтира оласиз?

  3. Мазкур ҳолатдаги салбий таъсир этувчи ҳолатларни аниқланг ва сабабини ажратиб кўрсатинг.

  4. Муаллифнинг ечими сизни қониқтирадими?

  5. Бундай вазиятда сиз муаммони қандай бартараф этган бўлар эдингиз?





  1. Download 1.03 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling