Қаршиев Ҳ., Термиз ахборот технологиялари ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи
|
ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ
Фан: Кинология хизмати асослари.
Бўлим: Хизмат итлари физиологик асослари.
Мавзу: Хизмат итларида шартли рефлексларни ҳосил қилиш.
Кейс-стадининг мақсади: Ўқувчиларда итларда шартли рефлексларни ҳосил қилиш бўйича билим ва кўникмаларни ривожлантириш , олдинги мавзулар бўйича егалланга билимларни текшириб кўришлардир.
Кутилаётган натижалар: ўрганилаётга мавзу бўйича амалий кўникмаларга ега бўлади; итлар олий нерв турларини фарқлашни ўрганади; итлар олий нерв турларига мувофиқ ўргатиш усулини танлайди ва қўллай билади; муаммоли вазиятлардан чиқиш йўлларини ўрганади.
Кейс-стадини муваффақиятли бажариш учун ўқувчи қуйидаги билимларга ега бўлиси лозим: ит зотлари; рефлеклар назарияси ва турлари; итлар хулқини бошқарувчи реаксиялар; итлар олий нерв фаолияти турлари; неврозлар;
Ушбу кейс-стади институционал тизимнинг реал фаолияти асосида ишлаб чиқилган.
Кейс-стадида ишлатилган маълумотлар манбаи:
1. Миноваров С. Ж. ва бошқалар. Кинология асослари. Т., 2006.
2. Беркимов Э.Б.ва бошқалар. Кинология хизмати асослари. Т., 2012.
3.Маърузалар матни.
Кейс-стадининг типологик хусусиятларига кўра характерстикаси:
Мазкур кейс-стади сюжетли кейс-стади ҳисобланиб, объекти итлар ва уларнинг питомниги ҳисобланади. Ушбу кейс-стади маълумотлар ва далиллар асосида ишлаб чиқилга бўлиб, тузилмавий ва кичик ҳажмдаги кейс-стади – технология ҳисобланади.
Дидактик мақсадларга кўра тренинг ҳисобланади.
Мазкур кейс-стадидан касб – ҳунар коллежлари кинология йўналиши ўқувчилари фойдаланиши мумкин.
Кейс-стади: “Хизмат итларида шартли рефлексларни ҳосил қилиш муаммолари ва унинг ечими”
Кириш. Сўнгги йилларда таълим тизимида бўлаётган ўзгаришларнинг ҳаммаси билимли, савияли, эркин фикрга эга ёшларнинг тарбиялашга йўналтирилгандир.Кинология хизмати асослари фанининг асосий вазифаси хизмат итлари ёрдамида содир этилган жиноятчиликни очиш, нарсаларнинг ҳидидан ажрата олишга, қидирилаётган шахснинг кийимларидан ҳид олиш йўли билан топиш, хизмат ити ёрдамида воқеа жойида қолдирилган жисм ва ашёвий далилларни қидириб топиб, биноларни хизмат ити ёрдамида текшириш, жиноятчини қўлга олиш каби ўта муҳим вазифаларни ҳал қилишдир. Юқоридаги ишларни кинолог ходим хизмат ити ёрдамида амалга оширади. Бунинг учун ўргатилган итнинг ўрни беқиёсдир. Маълумки, ҳеч қачон ўргатилга ит ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди, оддий итни хизмат итига айлантириш учун кинолог ходимдан билим, малака ва кўникма ҳамда машаққатли меҳнат талаб этилади. Шунингдек, кўзланган мақсадларга эришиш ўргатувчидан итлар физиологик асосларини билишни ҳамда рефлекслар назарияси, итлар олий нерв фаолияти турлари, турли ўргатиш усуллари ва уларни қўллаш йўлини чуқур ўзлаштиришни тақозо қилади. Шу сабабли ҳам танланган ушбу мавзу ниҳоятда долзарб ҳамда аҳамиятлидир.
Қуйида келтирилаётган кейс-стадини ечиш ва итлар физиологик асосларидаги муаммоли вазиятни бартараф этиш ўқувчилардан талаб этилади ва бунинг учун белгиланган мавзу бўйича етарлича БКМ га эга бўлиш зарурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |