Ганиева М. А., Файзуллаева Д. М. Кейс-стади ўқитишнинг педагогик технологиялари тўплами


Манбалардан фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати


Download 1.03 Mb.
bet21/69
Sana17.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1521815
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   69
Bog'liq
60 бет Кейс стади

Манбалардан фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
А.Т.Ғофуров “Умумий биология”, Ш.Т.Отабоев “ Инсон ва биосфера”, “Биология” - Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари учун ўқув қўлланма, “Биология” фанидан тузилган кейс-стади матни.
Технологик хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда кейс-стадининг тавсифномаси:
Ушбу кейс-стадининг асосий манбаи кабинетли, лавҳали бўлиб, ботаника ва зоология фанидан олган билим ва кўникмалари асосида баён этилган. Кейс-стадининг асосий объекти инсон ва табиат орасидаги муносабатларга йўналтирилган. Бу ташкилий институционал кейс-стади бўлиб, маълумотлар вазиятлар ва саволлар асосида тузилган. Ҳажми ўртача, тизимлаштирилган бўлиб, назарий машғулотга мўлжалланган ўқув мавзу бўйича билим ва кўникмалар ҳосил қилишга қаратилган. Дидактик мақсадларга кўра кейс-стади муаммоларни тақдим қилишга, уларни ҳал этишга, таҳлил қилиш ва баҳолашга қаратилган.
Ушбу кейс-стадидан умумий биология фанининг “Инсон экологияси” мавзусидаги дарс соатида, амалий география фанининг “табиат ва жамият орасидаги муносабатлар” мавзусидаги дарсларда фойдаланилади.
Кейс-стадидан кўзланган мақсад ва тегишлича ташкилий-методик таъминоти ўзгарганида қўлланилиши мумкин бўлган ўқув предметлар рўйхати: Амалий география, Экология, Кимё.



  1. Кейс-стади:

Одам ривожланишида биологик ва ижтимоий омилларнинг
таъсири ва ундаги муаммолар”
Кириш.Табиат ва инсон орасидаги ўзаро муносабатлар бизнинг давримизда бутун инсоният ва республика аҳолиси учун катта ахамиятга эга. Унда содир бўлаётган янгиланиш ва ривожланиш жараёни табиатга катта таъсир этувчи экологик вазиятни келтириб чиқаради яъни бунда глобал масштабдаги табиат ва инсон ўзаро муносабатлар доирасида қарама-қаршиликларни кучайиши назарда тутилмоқда. Инсон ҳаёти уни ўраб турган атроф-муҳит билан чамбарчас боғлиқ экан, бизни ўраб турган табиатни чиндан ҳам она деса бўлади. Чунки у бутун борлиқни ҳаётбахш нафаси билан таъминлаб туради, тўйдиради, кийинтиради. Ана шундай табиатни озор топиши у билан бевосита боғлиқ инсон ва жонли организмларни зўр таҳликага солиб қўйиши муқарар. Инсон сўнги 100-150 йил давомида биосферани шундай ўзгартириб юбордики, натижада унинг миллион йиллар давомида таркиб топган барқарор мувозанатига рахна солди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда ҳам инсон қадами етмаган бирорта жой қолмади. Қаерга борманг у ерда ҳаёт қайнаётганини, одамлар маҳаллий табиат неъматларидан баҳраманд бўлаётганини кўрасиз. Табиат бойликларидан режасиз исрофгарчилик билан фойдаланиш, унинг эҳсонларини суистемол қилиш, қудратли техникани турмушга кириб келиши, кимёвий моддалардан кенг фойдаланиш, ўз навбатида атроф – муҳитга хамда инсон саломатлигига зарар етказмоқда. Шу ўринда Президентимиз И Каримовнинг “Асрлар туташ келган паллада бутун инсоният, мамлакатимиз аҳолиси жуда катта экологик хавфга дуч келиб қолди. Буни сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш ўз-ўзини ўлимга маҳкум этиш билан баробардир” деган сўзларини эсга олиш кифоядир.

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling