Гап шундаки, дунё ер фондининг асосий муаммолари тупроқлар унумдорлигининг камайиши, тупроқ эрозияси, уларнинг ифлосланиши, биологик ҳосилдорлигининг йўқолиши, суғориладиган майдонларнинг шўрланиши ва ботқоқланишидир
Download 14.86 Kb.
|
Keyingi paytda butun dunyoda bo
Keyingi paytda butun dunyoda bo‘lgani kabi mintaqamizda ham yuz berayotgan iqlim o‘zgarishlari, suv resurslarining tobora taqchil bo‘lib borayotgani, ekologik muammolar sohada ilm-fan va ishlab chiqarish uyg‘unligini ta’minlash naqadar dolzarb ekanini ko‘rsatmoqda. Ana shu omillarni hisobga olgan holda, O‘zbekiston Respublikasi qishloq xo‘jaligini rivojlantirishning 2020-2030 yillarga mo‘ljallangan strategiyasi sohada islohotlarni yanada chuqurlashtirish va innovatsion texnologiyalarni qo‘llash, oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlash, aholiga sifatli mahsulotlar yetkazib berish, eksport geografiyasini kengaytirishdek ustuvor masalalarda dasturilamal bo‘lib xizmat qilmoqda. Bugungi kuchli raqobat sharoitida qishloq xo‘jaligi tizimida ham yangicha yondashuv, innovatsiyalar va ilg‘or ishlanmalarni, intensiv va resurs tejaydigan texnologiyalarni izchil tatbiq etishni zamonning o‘zi taqozo qilmoqda. Гап шундаки, «дунё ер фондининг асосий муаммолари тупроқлар унумдорлигининг камайиши, тупроқ эрозияси, уларнинг ифлосланиши, биологик ҳосилдорлигининг йўқолиши, суғориладиган майдонларнинг шўрланиши ва ботқоқланишидир. Биз биламизки, қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг муҳим тармоғи ҳисобланади. Бу тармоқ мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотларига, қайта ишлаш саноати тармоқларини эса хом-ашёга бўлган талабни қондиради. Аҳоли учун зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизига яқини аграр сектор тармоқларида тайёрланади. Қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона самарали фойдаланишни ташкил этиш муаммоси бутун дунё аграр тадқиқотчилари ва амалиётчилари тамонидан доимий равишда ўрганиб келинган ҳамда бугунги кунда ҳам ўрганилмоқда, негаки айнан ушбу тармоқни ривожланиши, унинг тасарруфидаги ер майдонлардан фойдаланишни яхшилаш кишилар учун зарур бўлган озиқ-овқот маҳсулотларини, санаат учун эса хом-ашёни етказиб бериш ҳажмларини оширишга, яъни талабни кондиришга имкон беради. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ернинг, яъни тупроқнинг муҳим хусусияти – бу унинг унумдорлигидир. Ер айнан ушбу хусусияти билан бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан фарқ қилади. Тупроқнинг унумдорлигини ошириш учун инсон ерга турлича таъсир ўтказади: ер ҳайдайди, юмшатади, суғоради, минерал ва маҳаллий ўғитлар солади ва ҳакоза. Натижада у тупроқдаги озуқо моддалар миқдорини оширади ҳамда уларни ўсимликлар томонидан осон ўзлаштиришига имконият яратади. Тўғри, тупроқ унумдорлигини ошириш имкониятини берадиган бошқа қатор тадбирлар ҳам мавжуд. Аммо фойдаланиладиган ер майдонлари сифатининг барча ижобий ўзгаришлари қўшимча маблағ ва меҳнат сарфи билан узвий боғлиқдир. Download 14.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling