Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало
Download 0.76 Mb.
|
lug\'at 140 (2)
БАССЕЙН — ){авза. Ер ости ва
юзасида табиий пайдо бўлиб, чўкиндилар, ер ости сувлари, нефть, газ ва шу каби фойдали қазилмалар тўпланиши учун шароит яратилган катта майдон. Геологияда X. думалоқ, эллипс, чўзинчоқ шаклда. учрайди. Тоғлар орасидаги хавза икки ёнидан ёриклар билан чегараланган бўлиши мумкин. Шакли ёки ер ости тўзилиши чўкиндиларни тўплаш, сақлаш ва ер ости ва усти сувлари тўпланишига имкон яратади. Сув йиғиладиган ҳавзалар, тошкўмир ҳавзаси — тошкўмир йиғилган хавза, музлик хавза — муз йиғилган хавза, туз ҳавзалари — туз ҳосил бўладиган хавза ва бошқалар. БАТИАЛЬ — Батиаль (юнон,чуқур)— батиаль ўлкаларнинг қисқартирилгаи номи. Дунё океанининг нерит (саёз) ва абиссал (чуқур) қисмлари оралиғидаги минтақа (чук.200 м дан 2000—3000 м гача). Геоморфологик жихатдан материк ёнбағри минтақасига туғри келади. Океан майдонининг 1/5 қисмини Б. эгаллайди. Ҳозир материк киялиги зонасининг 60% майдонини ҳар хил лойқалар эгаллайди. Кадимий Б. ўлкаларда гилли, оҳактош гилли ва оҳактошли лойқа тўпланган. Қадимий чўкинди ётқизиқларнинг Б. минтакасига таалуқли эканлигини фациал таҳлил қилиш, ҳайвонот дунёсини ўрганиш оркалн ва ҳозирги замон ёткизиқлари б-н таққослаб аииклаш мумкин. Б. минтақаларнинг юкори қисмларига куёш нурлари кам таъсир этади. Шунинг учун ҳам бу ерда қоронғулик ҳукм суради ва ҳарорат деярли ўзгармайди. Лекин сув ҳарорати ва зичлиги мавсумларда бир оз ўзгариб туради. Б. ётқизиқлар, денгиз ва океан чўкиндилари материк ён бағрида ёки шельф минтақасида йиғилади. Б. ё. 200—2500 м. чуқурликда учрайди. Б. ё. нинг 56,5% ини терриген чўкиндилар, 29,5 % ини оҳактош гиллари ва 8 % ини кремний гиллари ташкил этади. Сўнмаган вулкан минтақаларида Б. ё. нинг 5% ини вулкан чўкиндилари ташқил этади. Б. ё. зарраларининг қатталиги миллиметрнинг юздан ва мингдан бирига туғри келади. Б. ё. да баъзан қум ва шағал хам учрайди. Дунё океани тубининг 19,4%ини Б. ё.эгаллаган. БАТОЛИТ — Батолит (юнон.йаз — чуқур, Шоэ — тош )— гранит таркибли магматик т .ж. нинг катта ҳажмга эга бўлган жойланиш шакли. Ер пўстининг чук;. қисмида пайдо бўлади. Нураш натижасида Б. нинг айрим қисми ер юзида очилиб қолиши мумкин. Б. нинг ости чексиз деб тахмин қилинади- Кейинги 15—20 йил давомида ўтказилган муфассал геофизик тадқиқотлар натижасида барча гранит жисмларнинг шаклан турлича жой олиши ва чегараланган қалинликка эга бўлиши аниқланди. Б. нинг майдони бир неча ўн минг кмга етиши мумкин. Энг йирик Б. Американинг Кордильера торларида. Ҳозир кўп Б. лар шакли япаски оби нонсимон. Улар йирик бурмалар (антиклинорийлар) марказида учрайди. Козогистон, Кавказ, Ўрта Осиё, Ҳисор, Зарафшон, Нурота, Қоратепа Чотқол-Қурама, Зирабулоғидаги тоғларда қайд этилган. Б. тарқалган ерларда вольфрам, молибден, олтин, темир конлари учрайди. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling