Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало


Download 0.76 Mb.
bet2/247
Sana06.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1333426
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   247
Bog'liq
lug\'at 140 (2)

АБИССАЛЬНАЯ ФАҚИЯАбиссаль фақия — океан ва денгизлар чуқурликлари учун хос бўлган чўкинди жинслар тўпланадиган шароит. А. ф.даги чўкиндилар кўпрок кремнийли лойқа ва қизил гиллардан иборат.Техноген чўкиндилар китъа яқинидаги ботиқликларда ёки айсберглар эрийдиган вилоятларда мавжуд. У ер юзасида учрайдиган аникланиши анча мураккаб қатламлар жумласига киради (мае., Д анашу мезозой формақияси, Индонезия архипелагида).

АБРАЗИЯ — океан, денгиз, қўл ва б. сув хавзалари кирғоғидаги туб жинсларнинг сув тўлқинлари ва оқимлар таъсирида емирилиши. А. жараёнини айникса денгиз сохилида тўлқинлар кирғоққа урилганда кўриш мумкин: бунда туб жинслар тўлқин зарбига учрайди; сув юмалатиб олиб келган тош,шағал, кумларнинг урилишидан кирилиб, майдаланади, емирилади, эрийди. Сув остида А. нисбатан секйн кечади, аммо бу жараён океан, кул ва денгизларда соҳилдан 10—30 м чуқурликгача таъсир қилади, океанларда эса, баъзан 100 м чуқурликгача етиб боради. А. ни ғовак жинслар, аксари гологен ётқизиқлар ювилишидан фарқлаш лозим. Океанологияда А. ва ювилиш тушунчаларида қўлланади. Умумий геология ва геоморфологияда туб жинслар ва ғовак жинслар емирилиши А. деб тушунилади. Қутб минтакаси доирасидаги денгиз қирғоқларида А. ўзига хос вазиятда содир бўлади; бу ерда музлаган ер тўлқинлар харақатидан эриб, емирилади. Қирғоқнинг бундай емирилиш жараёни термоабразия деб юритилади. А. жараёни натижасида ҳосил бўлган шакллар абразион текислик, А. террасаси, А. камарлари дейилади.

АБСАРОКИТАбсарокит — порфирли ёки яхши кристалланган асосли, эффўзив тоғ жинси; ишкорий элементларга, хусусан К20 га бой. А.нинг асосий қисми шишасимон кўринишдан то тўлиқ кристалланган холатда бўлиб, унинг ичида оливйн ва авгит кристаллари хол-хол равишда кўплаб учрайди. Минералогик таркиби 25% санидин, 25% авгит, 24% оливин, 22% плагиоклаз, 3% рудали минераллар, апатит ва биотитдан иборат. Ф. Ю. Левинсон-Лессинг бу тоғ жинсини ортоклазли базальт, В. Е. Трёгер — мезотипли трахибазальт, А. Н. Заварицкий — ишқорли базальт деб аташган. А. А1\Ш (Йеллоустон Миллим боғи) даги тоғ жинслари ичида томирлар ва оқмалар шаклида, Ўрта Осиёда Қоржантоғ ва Чотқол тоғ тизмаларида пермь даври вулканик ёткизикларида учрайди.


Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling