КСЕНОТИМ — Ксенотим — м-л,
кимёвий таркиби Р 0 4. Тетрогонал
сингонияли, сарғиш-қўнғир, қизил,
кулранг. Шишадек, мумдек ёки ёглангандек ялтирайди. Қат. 4—5. Мўрт,
нотекис юзалар ҳосил қилиб синади.
С. ог. 4,4-5—4,59. Кўпинча радиоактив.
О датда, К. нордон ва ишқорли жинсларнинг томир хили — пегматитларнинг таркибида кўплаб учрайди. Бирмунча барҳарорлиги туфайли нураган интрузив жинслардан сочилмага ўтади. Бразилияда (М инае-Ж ерайж ), Норвегия (Арендаль яқинидаги Гитерёда), Швеқияда (И ттерби) ва бошқа жойлардаги К. пегматит ва сочилма конлари машҳур ҳисобланади.
КСЕРОФИТЫ — Ксерофитлар —
намлик етишмайдиган шароитда битадиган ўсимликлар. К. нинг сувсиз шароитда яшашини таъминлайдиган қатор хусусиятлари мавжуд, уларнинг
айримларида йилнинг қўлай фаелларида намни йигадиган (суккулентл ар), бошқаларида узунлиги 20—25 м га етадиган ва ернинг чуқур горизонтларидан сувни тортиб олишни таъминлайдиган илдиз системалари саксовулда яхши ривожланган. Кўпчилик
К. ларда бугланишни камайтирувчи
мосламалар мавжуд: майда барглари
(айрим холда тикан ҳолигача соддалашган. Мае., кактусларда), баргларининг кутикулалари йуғонлашган,пастга ҳараган мум қатлами, баргларининг қуёш нурига кирра томони билан угирилиши ва 35. к. Одатдаги қурғокчилик ҳамда физиологик қурғоқчилик сувнинг етишмовчилигидан
эмас, балки тупроқнинг шурхоклиги
(шурхок ерлар), паст арорат ёки
гумин кислоталар билан бойиш шароитида (торфли боткокликлар) ўсимлик сувдан фойдаланолмаслиги натижасида ортицча намгарчилик юз
беради.
КУМУЛАТ — Кумулат — магмадан оғирлик кучи таъсирида чўкиб
тўпланган кристаллардан ташкил топтан т. ж . К. лар қатламларга ажралган интрузивларда дастлабки кристалланган маҳсулотнинг кетма-кет
йигилишидан ҳосил бўлади.
КУМУЛУС — Кумулус — бу атама
Уэйджер ва Дир томонидан фанга
киритилган бўлиб, қатламланган интрўзияни ўрганишда қўлланилади.
Бундай интрўзияда дастлабки ҳосил
бўлган кристаллар магмадан ажралиб, магматик камеранинг остки қисмида чукиб, м-л аралашмаси — кумулусни зсосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |