Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало
КРИСТАЛЛЫ ОПТИЧЕСКИ ОДНООСНЫЕ —
Download 0.76 Mb.
|
lug\'at 140 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- КРИСТАЛЛОГРАФИЯ Кристаллография
- КРИСТАЛЛОХИМИЯ — Кристаллокимё
КРИСТАЛЛЫ ОПТИЧЕСКИ ОДНООСНЫЕ — Оптик, бир ҳцли кристаллар, тригонал, тетрагонал, гексагонал сингонияли кристаллар О. б. у. к. лар, дейилади. Бу кристалларнинг
битта изотроп йуналиши (кесмаси), яъни битта оптик уки бўлади. Оптик уклари буйлаб ўтаётган ёруглик нурлари изотроп жисмдагидек иккита нурга ажралмайди ва поляризақияга учрамайди. КРИСТАЛЛОГРАФИЯ Кристаллография — кристалл ва жисмларнинг кристалл холати тўғрисидаги фан. Кристаллар ва кристалл йигимларининг пайдо бўлиши, ички тўзилиши, физик хоссалари, уларда бўладиган ўзгариш лар ва кристалларнинг атроф муҳитга борлицлигини ўрганади. К. нинг вазифаси кристалларни классификақия цилиш, уларни аииклаш ва ўрганишнинг махсус усулларини ишлаб чикиш ва амалда ишлатиш йулларини излаб топиш. Кристалларнинг характерли хусусиятларидан бири уларнинг симметриясидир. Кристалларнинг симметрияси уларнинг шаклида, структурасида ва бошқа хусусиятларида уз аксини топади. К. математика, физика, кимё, кристаллокимё, минералогия, петрография, металлшунослик ва техника фанлари(радиотехника, механика ва бошқалар) ҳамда биология билан бевосита боғлиқдир. КРИСТАЛЛОХИМИЯ — Кристаллокимё (крирталлар кимёси)— кристалларда атомларнинг жойлашуви, кимёвий богланиши ҳамда кристалларнинг физик ва кимёвий хоссалари улардаги атомларнинг жойлашувига боғликлигини ўрганадиган фан. К.фан» XVII—XVIII асрларда X. Гюйгенс, И. Ньютон, Н. Стенон, М. В. Л омоносов, Р. Гаюи каби олимларнинг кашфиётлари асосида юзага келган. К. XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида О. Браве, Е. С. Фёдоров, Д . И. Менделеев, А. М. Бутлеровларнинг илмий тадкикотлари натижасида мустакил фан сифатида шакллаиади. (озир К. фани О. Браве, Е. С. Федоров ва бошқаларнинг «Кристаллар фазовий панжараларнинг ички симметрик тўзилиши» назарияси асосида ўрганилади. Бу олимлар кристалларни ўзаро симметрик жойлашган нукталар системаси, деб қараб, барча кристалларнинг панжараси ва ташқи кўринишини математик усул билан исботлашган. Улар «Фазовий симметрик гуруҳлар», деб аталувчи 230 хил геометрик шакллардан ёки уларнинг комбинақияларидан иборат деган хулосага келдилар. Бу назария рентген нурлари кристаллардан ўтаётганда дифракқия ходисаси юз бериши кашф этилгандан Сўнг амалда исботланди. Дастлабки рентгенструктура анализининг натижалари қаттиц жисмларнинг ички тўзилиши ўзаро зич жойлашган ва бир бири билан богланмаган молекулалардан иборат, деган назариянинг асоссиз эканлигини исботлади. Оддий бирикмалар учун координақия сони тушунчаси пайдо бўлади. Э. Митчерлих кашф этган полиморфизм ва изоморфизм ҳодисаларини ю зага келтирадиган сабаблар аниқланди. Кристаллардаги ион ва атомларнинг ўзаро кимёвий боғланиши хам бир хил эмаслиги маълум бўлди. Шунга кўра, кристаллардаги кимёвий боғланишлар асосан 4 хил бўлади: 1. Ион богланиш — қарама-қарши зарядланган ионларнинг ўзаро тортилиши натижасида пайдо бўлади (ош тўзи, флюорит ва к.); 2. Металл богланиш — металлнинг зарядланган ионлари орасидаги бор. У электронларнинг ҳарақатларидан вужудга келади (мис, олтин, алюминий ва ҳ. к.); 3. Ковальт богланиш ёки атом бор — иккита атомнинг ўзаро жипслашуви натижасида ҳосил бўлади (мае., соф олтингугурт); 4. Ван-Дер-Ваальс ёки колқиц боғланиш — бирикмадаги нейтрал зарралар туфайли вужудга келади (органик бирикмалар). Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling