Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало
Download 0.76 Mb.
|
lug\'at 140 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- БРАХИАНТИКЛИНАЛЬ
- БРИЛЛИАНТ
БОМБЫ ВУЛКАНИЧЕСКИЕ —
В ўлкан бомбалари — вулкан ҳарақати натижасида унинг мурисидан отилган лава парчаси. Улар пластик ёки суюк ҳолатда отилиб чиқиб, ҳавода учиши натижасида хар хил шаклларда (иоксимон, тухумсимон, шарсимон, лентасимон ва х. к) қотиб қолади. В. б. ларининг ички қисми ғоваксимон, ташқи кўриниши ойнасимон Шакли магма таркибига боғлиқ. БОСТОНИТ — Бостонит (Бостон ш. А К Ш )— ишкорли, томирли магматик т. ж. Сиенит-порфирларнинг бир тури. Бу т. ж. да рангли м-ллар деярли бўлмайди. Таркибида асосан калий-натрийли дала шпати — микроклии-пертит, бироз анортоклаз ва ортоклаз бор. Камдан-кам биотит ва амфибол мавжуд. Б. одатда ишқорли т. ж. лари билан бирга учрайди. БРАХИАНТИКЛИНАЛЬ — Брахиантиклиналь (юнон киска, калта)— антиклинал бурма; асосий белгилари, эни узунасига тенг.Эллипс шаклида. БРАХИСИНКЛИНАЛЬ — Брахисинклиналь — синклиналь бурма, одатда, эллипс шаклда. Қатламларнинг ётиши унинг қанот чеккасидан Кулфига йуналган бўлади. Юкори қисмидаги қатламлар эллипс шаклида бўлиб, ювилган Б. юзасини ифодалайди, унинг ички қисмида ёш, чеккасида эса қадимий жинслардан ташкил топган бўлади. БРЕКЧИЯ — Брекчия (итал. Ъгес!а — синиц, парчаланиш) — йирик парчаланган тошлардан иборат цементлашган т. ж . бўлакчалари бир неча см. дан 1—2 м гача бўлади. Таркибига кўра бир жинсли хамда кўп жинсли. Табиатда вулканик, чўкинди ва тектоник Б. кенг тарқалган. Б. да тўлдирувчи материал (яъни цемент) мавжуд. Б. т. ж. нинг емирилиши, ҳарстларнинг қулаб тушиши, дайвон суяклари, вулканик жинсларнинг лавалар ва лойкалар билан цементлашишидан пайдо бўлади. БРИЛЛИАНТ — Бриллиант — сайқал берилган олмос (к- Олмос). БРОНЗИТ — Бронзит — м-л, ромбик пироксенлар изоморф сериясининг оралнк тури: энстатит-ферросилит (Рк) микдори 12—30%. В. Н. Л о дочников маълумотига кўра, бронзитда темир оксидининг (РеО ) микдори 5— 14% бўлади. Чарнокит, норит ва баъзи бир ўта асос т. ж . лари учун характерли ҳисобланади. БРУКИТ — Брукит — рутил гуруҳига оид м-л. Кимёвий ифодаси ТЮ2. Ромб сингонияли. Кристаллари варакасимон ҳамда призма шаклида. Уланиш юзаси ( 120) буйлаб номукаммал.Сарик, сарғиш-кунғир, қора, кизғиш жигар рангда; чизиғи ок ёки кулранг бўлади. Қат. 6,5—6. С. о р . 4,14. Олмос каби, баъзан металлсимон ялтирайди.Альп ер томирларда, сочма конларда,гидротермал метаморфик жинсларда,камдан-кам холларда пегматитларда учрайди. 700 °С гача қиздирилганда рутилга айланади. БУДИНАЖ — Будинаж (французча богнуш — дук )— линза шаклидаги структура. Одатда деформақияга учраган ўзгарган жинсларга хос. Ўзгарган қатламлар оралиғидаги қаттик жинслар кайишкок каватлар билан уралиб, каттиқ жинслар босим остида уларнинг чўзилиб,айрим дук шаклида ётади. БУРЕНИ Е — Бургилаш , пармалаш ; Кудук казиш жараёни. Б. да т. ж . махсус асбоблар ёрдамида майдаланади. Парма тешиб ўтган т. ж . да геологик ва геофизик текширишлар ўтказилади. Т. ж. қатламлари тўзилишини аниқлаш ва ер остидаги фойдали қазилмаларни кидириб топиш максадида Б. усулидан унумли фойдаланилади. ғовак казиш усулларига кўра Б. айланма, зарбли (колонкали) бўлади; айланма ҳарақат килувчи парма билан ғовак казиш айланма Б., штанга ёки арконнинг учига уланган пармани кўтариб-ташлаш йули билан қудуқ казиш зарбли Б.халкасимон парма билан ковак ковланиб, ундан цилиндр шаклидаги чўзинчок жинс булаклари (керн) чиқариб олинса, колонкали Б. деб айтилади. Геология ишларида бурғилаш хариталаштириш, таянчли жинслар таркибини аниқлашга оид қидирув ишларига дойир ва и. ч. га оид турлари мавжуд. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling