Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало
Download 0.76 Mb.
|
lug\'at 140 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ГЕОЛОГИЯ ЧЕТВЕРТИЧНАЯ
- ГЕОМАГНЕТИЗМ
- ГЕОМОРФОЛОГИЯ
- ГЕОСИНКЛИНАЛЬ
ГЕОЛОГИЯ СТРУКТУРНАЯ -
Структура геологияси — геотектониканинг барча турдаги т. ж . ларининг Ер пусти (қобиўи)да турли хил кўринишда ва тартибда жойлашишни ва уларнинг пайдо бўлиш сабабларини, тарихий ривожланиш цонуниятларини ўрганадиган бўлими. С. Г қатламлар, бурмалар, дарзликлар, ўзилмалар ва магматик ҳосилалар каби турлича тўзилиш шаклларини ўрганади. С. г. фойдали қазилмаларни кидирнш, разведка қилиш ва уларни казиб олиш муносабати билан вужудга келди ва ривожланмокда. С. г. геологиянинг геологик съёмка, геоморфология, стратиграфия, литология, петрография, гидрогеология ва инженерлик геологияси. фойдали қазилмалар геологияси ва тоғ-кон ишлари каби соҳалари билан узвий боглиқ. С.г. геотектониканинг назарий масалаларнни ишлаб чицишда айницса муҳим аҳамиятга эгадир. ГЕОЛОГИЯ ЧЕТВЕРТИЧНАЯ — Туртламчи давр геологияси — Ер куррасининг туртламчи давр ётқизиқлари ва тарихини ўрганувчи геология фанининг бир қисми. ГЕОМАГНЕТИЗМ — Геомагнетизм — ер магнетизми, Геофизиканинг ер магнит майдонини ўрганувчи соҳаси. Бу соҳа берган маълумотлар магнит қидирув ишларида, геодезия ва палеомагнетизмда қўлланилади. ГЕОМОРФОЛОГИЯ — Геоморфология — Г. Ер юзасида содир бўладиган жараёнлар натижасида ҳосил бўлган шаклларнинг келиб чикиши, сабаби ва улар тўзилишини ўрганувчи геологиянинг бир қисми. Г. уз навбатида умумий, регионал, амалий, қисмларга бўлинади. 1. Умумий Г. экзоген ва эндоген жараёнлар натижасида қуруқлик ва денгиз тагида ҳосил бўлган хилма-хил рельеф шаклларини ўрганади, геоморфологик харита тўзиш усуллариии белгилайди. Г. д а рельефнинг таи ци кўринишини тадқиқ қилншда морфологик ва морфометрик усуллар қўлланилади. Бу усул билан нефть ва газ конларини аниқлаш яхши натижа беради. 2. Регионал Г. қуруқлик юзаси тўзилишини, унинг келиб чиқиш сабабини, ёши ва географик тарцалишини ўрганади. Регионал Г. текширишидан олинган охирги натижаси рельефнинг ривожланиш тарихини ва боскичини ўтган даврлар учун қандай шаклда бўлганлигини аниқлаб беради. 3. Амалий геоморфология, рельеф ҳосил бўлиши билан алоқадор бўлган фойдали қазилмаларни тадқиқ этиш, цурилишда текшириш ишларини юритиш услубига ҳаратилган. ГЕОСИНКЛИНАЛЬ — Геосинклиналь — тектоника ва умуман геологиянинг асосий тушунчаларидан бири. Олимларнинг қайд қилишича, Г. турлари кўп ва хилма-хилдир: пара —, орто—, эв —, мио — ва ҳоказо. ҳозирги вақтда геосинклиналь тушунчасининг умумий, кўпчилик тадқиқотчилар кабул килган ёки тан олган таърифи йоқ. Геосинклиналь — Ер пустининг энг харақатчан, ёрикларга бой, ётқизиқлар қатта қалинликка(15—20 км) эга бўлган қисми. Г. Нинг асосий хусусиятларидан бири — унинг ривожланишидаги турли босқичларнинг мавжудлиги. Г. дастлабки босқичида кенг, чуқур денгиз ҳавзаларида шаклланади, уларнинг ичида айрим кўтарилмалар, ўрталик массив ва сув ости базальт вулканлари пайдо бўлади. Ўрта боскичда қайд қилинган ҳавзалар урнини кўтарилмалар эгаллайди. Г. ривожланишинг Сўнгги боскичида эса умумий кўтарилиш содир бўлади, кўпчилик букилмалар тўташади. Ушбу жараёнлар натижасида улар бурмали тоғ иншоотларига айланади. Кейинги йилларда литосфера плиталарининг тектоникаси ғоясининг ривожланиши муносабати билан Г.га янгича таъриф берилмокда. Ушбу ғояга асосан Г. литосфера плиталарининг ўзаро тўқнашган жойи бўлиб, у ерда геоскинлиналь жараёни кечади. Бу ж араён сурилаётган океан плитасининг сувсизланиши ва қайта эриши хисобига хамда магматик қайта ўзгариш, метаморфизм ва тўқнашаётган плиталар олд қисмларининг шакл ўзгартириши эвазига континентал Ер пустининг пайдо бўлишида ифодаланади. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling