Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало
Download 0.76 Mb.
|
lug\'at 140 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ГИПЕРБАЗИТЫ
- ГИПЕРГЕНЕЗ
ГИАЛОКЛАСТИТ — Гиалокластит
(фанга Ритман киритган, 1958 й.)— сув ости вулканлари фаолияти натижасида қосил бўлган бўлакли вулканик тоғ жинси. Шарсимон (пиллоу) лаваларининг қотиши натижасида уларнинг юзасида 10—15 см қалинликдаги ойнасимон пуст пайдо бўлади. Лаванинг олдинга сурилишида, оқишида ана шу пуст синиб, ювилиб, Г. вуж удга келади. Бундан ташқари лава сув билан учрашганда парчаланиб, Г. ҳосил қилади. ГИПЕРБАЗИТЫ — Гипербазитлар (юнон— одатдагидан кўп ва асос)— Ер пустининг чуқур қисмида магманинг секин-аста совиб қотишидан ҳосил бўладиган асосли интрузив жинсларнинг умумий номи. Таркибида оливин, пироксен, амфиболлар бор. Ранги яшил, қорамтир. Ўзбекистонда Султон Увайс, Белтор,Шайҳароз, Нурота тоғларида учрайди. Г. билан хромит, платина, олмос,титан, никель конлари боғлик. Г. бинокорликда безаш материали сифатида ва ҳайкалтарошликда ишлатилади. ГИПЕРГЕНЕЗ — Гипергенез — Ернинг устки қисмида ҳаво ва сувнинг таъсирида т. ж . лари таркибининг ўзгариши. Г. чуқур бўлмаган Ер қатламларида харорат, босим, водород ва кислород ионлари хамда бактериялар таъсирида физикавий ва кимёвий ўзгариш ларга олиб келади. ГИПЕРСТЕН — Гиперстен (юнон. рег — одатдагидан кўп, ортик ва куч,қаттиклик) — пироксенлар гурухига оид м-л. Кимёвий ифодаси (Ре,М)2 [5120 6]. Ромб сингонияли. Энстатит (Еп) ферросилит (Рк) изоморф қаторининг аъзоси. Таркибида 30—50% Ра ва 50—70% Еп, кушимча сифатида баъзида А1, И учрайди. Призмасимон яхши ривожланган кристаллари кам учрайди; одатда нотўғри шаклли доначалар ва йирик донали агрегатлар ҳосил қилади. Ранги қўнғир қорамтир тўк яшил, тўк жигарранг ва кора чизиғи кулранг. Шишасимон ялтирайди. қовушкоклиги (210) юзаси буйлаб мукаммал. Қат. 5,5—6, С. ог. 3,3—3,5. Таркибида темир миқдори кўпайиши б-н нур синдириш курсаткичи мунтазам равишда ошади. Асосан магматик жинсларга (норит, габбро-норитларга) хосдир. Баъзан чарнокит, гранулит ва гнейсларда ҳам учрайди. Айрим ҳолларда вулкан жинслари (трахит, дацит, андезит ва базальт) таркибида ҳам бўлади. Ўзбекистонда Нурота ва Моргузар, Қурама ва Чотқол тоғларининг вулкан жинслари, баъзи габброид массивларида, долерит ва диабаз дайкаларида мавжуд. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling