Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало
Download 0.76 Mb.
|
lug\'at 140 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- АЛЛОТРИОМОРФИЗМ
АЛЕКСАНДРИТ — Александрит
(м -л)— Хризоберилл турларидан бири. Кимёвий ифодаси А12Ве 0 4. Қат. 8,5 С. ог. 3,7 га я^ин. Табиий ёруғликда ранги зумрад, яшил, чироқда тўқ қизил, А. қимматбаҳо тош. Юкори ҳароратда пегматит ер томирларда ҳосил бўлади. Табиатда кўпинча берил, фенакит, рутил, флюорит ва б. м-ллар б-н учрайди. АЛЛОСҲАРН — Аллосҳарн — оҳак тошлар хисобига ҳосил бўлган сҳарнлар (М. Абдуллаев). АЛЛОТРИОМОРФИЗМ — Аллотриоморфизм, ксеноморфизм,ўзига хос кристаллографик шаклга эга бўла олмаган кристаллар ҳосил бўлиши. Одатда магма қотиш олдида, ундан т. ж . ҳосил бўлаётган жараёнда эриган ҳолдаги котишмадан дастлаб ажралаётган кристаллар эркин тўлиб тўлиш кристаллографик шаклга эга бўлади. Кейинги кристаллар олдин ажралиб чиқади кристаллар орасида сиқилиб қолади ва тўла кристаллографик шаклга эга бўла олмайди. Бундай кристаллар ксеноморф ёки аллотриоморф кристаллар дейилади ва улар барча т. ж . ларида учрайди. АЛЛОХТОН — Аллохтон — тоғ жинслари йигиндиси; фойдали қазилмалар ва моддаларнинг пайдо бўлган ўринлари (ётган жойи) дан маълум геологик жараёнлар сабабли қиялик ёки нотекис юза бўйлаб янги ўринга силжиши (кўчирилиши) ва қайтадан ётқизиқларнинг пайдо бўлиши. Бундай силжиш бир неча м. дан бир неча юз км. гача бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам қопламаларнинг остида ётган жинслардан бутунлай фарк қилиши мумкин. АЛЛЮВИЙ — А ллю вий — аллювиал ётқизиқлар (лот. — ётқизиқ) т. ж . ларининг нураши ва уларни сув парчалаши натижасида сув б-н оқиб борган ва бирор ерда тўпланган жинслар. А. таркиби, тўзилиш хусусиятлари бўлакларнинг қатта-кичиклигигаларнинг гидрологик режимига, ювиладиган т. ж. ларининг таркибига, геоморфологик шароитларга боғлик. ҳосил бўлишига қараб тоғдаги ва текисликдаги д. лар А. сига бўлинади: биринчисига сараланмаган, ёмон юмалоқланган, таркиби ҳар хил (полимикт) йирик бўлаклар, қатламланиши аниқ бўлмаган жинслар киради. Иккинчисига текисликдаги д. ларда ҳосил бўлган, таркиби кўпинча бир хил (олигомикт) бўлган жинслар киради. А. таркибида шағал, қум, гил ва б. бўлади. Кўпинча, А. орасида ўсимлик ва чучук сувларда яшайдиган турли жониворлар (моллюскалар ва умўртцали ҳайвонлар) нинг қолдиқлари ҳам учрайди. У сувнинг тез ёки секин окиши ва йуналишига ҳараб ҳар хил қатламли бўлади. АЛМАЗ — Олмос (юнонча «адамас»— енгилмас)— минерал, соф углероднинг кристалл полиморф модификақияларидан бири. О. нинг баллас, ҳарбанадо, борт каби хиллари бор. Аксарият рангсиз, камдан-кам рангли, октаэдр кристаллардан иборат. Энг қаттиқ минерал (Моос шкаласи буйича қат. 10); зич. 3,5 г/см3чамасида О. турли шаклларда учрайди. Унинг жуда кичик доначаларидан тортиб юз ва минг ҳаратли (1 ҳарат= 0,2 г) ўта йирик кристаллари ҳам мавжуд. Кўпинча 0,1—1 ҳаратли О.учрайди, 100 ҳаратдан ортиқ йирик кристаллари кам топилган. Дунёдаги энг йирик О. 3106 ҳаратли «Куллинан» 1905 йили Ж анубий Африкада топилган. Ундан 105 та бриллиант ясалган. О. ўзининг қаттиқлиги, шакли, ранги ва қўлланишига кўра 7 туркум ва 23 гурухга бўлинади. Жаҳон бозорида 2 хил — заргарлик ва техник О. фарқланади. Мукаммал шаклли,ўта шаффоф, ҳарзсиз О. заргарликда қулланилади. Сифат ва қатталигидан қатъий назар қолган барча О. лар техник О. ҳисобланади. О. конлари келиб чициш жиҳатидан ишкорли ўта асосли магматик жинслар (кимберлитлар) б-н боглиқ Айниқса О. Отқинди (эффўзив) жинсларнинг вулкан кратерида портлаш пайтида юқори босим ва ҳарорат юкори ҳаражага етганда пайдо бўлади. О. оливин, пироп, ильменитлар б-н бирга учрайди. О. нинг дунёдаги энг йирик конлари Жанубий Африкада, шунингдек Еқутистон ва Уралда хам мавжуд. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling