Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало
Download 0.76 Mb.
|
lug\'at 140 (2)
АЛЯСКИТ — Аляскит (Аляска номидан олинган)—ўта нордон гранитларнинг тури. Таркиби -Ортоклаз 35%, плагио-клаз —30%, кварц —35%. Тўзилиши кўпинча донадор, тўла кристалланган бўлади. Таркибида рангли минераллар жуда кам учрайди. А. гранит массивларининг энг сўнгги босқичини ташкил этади. Камдан-кам алохида интрузив жисмлар ҳолида учрайди.
АМАЗОНИТ — Амазонит — амазонка тоши, м-л, микроклиннинг яшил ва оч зангори тури. Кимёвий ифодаси —КА131308. Моноклин сингонияли. Ранги яшилдан то зангоригача; ялтироқлиги шишасимон, садафсимон чизиғининг ранги оқ. қат. 6—6,5. С. оғ. 2,56—2,58. Ажралиш текислиги яхши ривожланган. Таркибида бир оз рубидий, цезий ва марганец бўлиши мумкин. Пегматитлар ва баъзи гранитларда учрайди. Қаттароқ кристаллари заргарликда ишлатилади. Уралнинг Ильмен тоғларида,Қозоғистоннинг Ақжул минтақасида тарқалган. АМЕТИСТ — Аметист — кварц ( 8 Ю2) нинг бир тури, сафсар ёки кўкиш сафсар рангли; А. гранит пегматитларда, кварц ер томирларда метаморфик ва вулканик т. ж. лари бўшлиқларида ҳосил бўлади. Энг яхши намуналаридан заргарлик ва бадиий буюмлар ишланади. Урал А. лари алохида чиройи билан донг таратган;энг қимматли А. лар Бразилияда қазиб олинади. АМФИБОЛИТ — Амфиболит — метаморфлашган т. ж . Ранги қора, тўқ, яшил; роговая обманка, амфибол ва плагиоклаздан иборат; баъзан таркибида кварц, гранат, эпидот, биотит,кианит, пироксен, ставролит учрайди. А. метаморфизм натижасида ўрта ва асосли магматик ва қисман баъзи бир чўкинди жинслардан пайдо бўлади. А.Ўрта Осиёда (Хисор, Кизилкумда )кенг тарқалган. Ўзбекистонда Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги тоғларда, Қорақалпоғистондаги Султон Увайс тоғларида кўп учрайди. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling