Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало
ДАВЛЕНИЕ ГИДРОСТАТИЧЕСКОЕ
Download 0.76 Mb.
|
lug\'at 140 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДАВЛЕНИЕ ОРИЕНТИРОВАННОЕ (СТРЕСС
- ГРЯДЫ
- ДАТСКИЙ ЯРУС
ДАВЛЕНИЕ ГИДРОСТАТИЧЕСКОЕ — Гидростатик босим — ҳавзада сувнинг ички қисмида жойлашган нуқтага юқоридаги сув устунининг босими. Ўрта ҳисобда хар 10 м
қалинликдаги сув устуни 1 атм. босимни ташкил қилади. Чуқурлик ошиб бориши билан Ер қобигида ва ундан пастда, атрофдаги т. ж . ларининг (аниқланаётган чуқурликка нисбатан) босими кучаяди (М ае., бир км чуқурликда — босим тахминан 250—260 атмосферадан ошмаса, 15 км чуқурликда у 3654 атмосферага етади). ДАВЛЕНИЕ ОРИЕНТИРОВАННОЕ (СТРЕСС )— Маълум томонга йўналган босим (стресс). Ер пўстининг юқори қисмидаги бир томонга йуналган босим натижасида Ер юзаси бурмалар, ёриклар ҳосил бўлади. Ушбу жараён тектоник ҳарақатлар билан боглиқ ва шу сабабли ўзига хос минераллар ҳосил қилади. Уларнинг умумий номи: С. Минераллар. ГРЯДЫ — абарч— дўнглик, тоғча (бу умумлашган ном Сўнгги пайтларда кам ишлатилмоқда). Қуруқлик ва денгиз остида ҳар хил сабаблар таъсиридан ҳосил бўлган қабариқ шаклдаги тизма тоғчалардан иборат бўлиб, бир неча минг метрдан 100 км га чўзилиб кетади. Уларнинг буйи энига нисбатан 10—100 баравар кўп бўлади. Улардан денудацион, аккумулятив, тектоник, вулкан ва маржонлар колоннаси ҳосил бўлиши мумкин. ДАЙКИ — Дайкалар (англ. тош девор). Тик ёки қия йуналган, узунлиги кенглигидан бир неча ўн марта катта бўлган магматик жисм шакли. Д . ларнинг ётиш бурчаги 90° га тенг Д . лар деярли хамма магматик жинсларда учрайди. Улар бурмаланган ўлкаларда жуда кенг тарқалган X. М. Абдуллаевнинг фикрича Д. лар уч синфга бўлинади: а) эндодайкалар — магматик зритмалардан Ер ёрикларини тўлдириш натижасида ҳосил бўлган геологик жисмлар; б) метадайкалар — тоғ жинсларининг ўзгартириш натижасида ҳосил бўлган Д . лар; в) экзодайкалар — ёриқларнинг чўкинди жинслар билан тўлиши натижасида ҳосил бўлган геологик жисмлар. Д. одатда, параллел деворли бўлиб, пластинкасимон, вертикал ёки тиккасига ётади. Унинг цалинлиги бир неча см дан бир неча юз метргача боради, узунлиги эса бир неча ун метрдан юзлаб километргача чўзилади. ДАНБУРИТ — Данбурипг—м-л, кимёвий ифодаси —-СаВ2104[ОН]. Дастлаб АКШдаги Даноури конидан топилган ромбик сингонияли, кристаллари призма шаклида. Қат. 7 7,3; с. о р. 3 га тенг. Рангсиз оч кулранг, оч ва сарғиш жигарранг. Шишасимон ялтирайди. Табиатда скарнларда датолит, синит, пироксен ва гранат билан бирга учрайди. ДАТОЛИТ — Латолитг — м-л. Химиявий таркиби — СаВ4 [ОН]. Оқ, баъзан кулранг товланувчан, оч яшил, сариқ, шишадек ялтироқ. Қат. 5—5,5 • С.оғ. 2,9—3,0 чиганоксимон юзалар ҳосил цилиб синади. Кўпинча урудали томирларда бодомтош структурали магматик жинслар бўшлиқларида кальцит, пренит, цеолитлар билан биргалнкда скарн махсулотлари бор жойларда учрайди. ДАТСКИЙ ЯРУС — Дат яруси (Дания мамлақати номидан). Юқори бур системасининг қисми. Ярус ётқизиқлари асосан қумтош, гил, мергель, оҳактош ва вулкан жинслардан иборат. Ўзбекистонда бу жинсларда нефть, газ, оҳактош, гипс, безак тошлар топилган. ДАЦИТ — Дацигп (Руминяиинг кузена Рим номи ва Венгриянинг бир қисми бўлган — Дақия номи билан аталган)— —нордон вулканик т.ж. (2 = 63 — 72 %). Таркибига кўра гранодиоритларнинг эффўзив тури ҳисоблади. Тўзилиши донадор, хол- хол. Асос шишасимон қисмдан ва фенокристлардан иборат. Таркиби кварц, нордон ва ўрта плагиоклаз олигоклаз — андезин, Ап20_ 45АЛ80_ 55 биотит,пироксин ва амфиболллрдан иборат. Шишасимон қисмининг таркиби ҳам нордон магматик жинсларга туғри келади:2 = 63 — 72%. Д. кўпинча қитъалардаги кенг тарқалган вулканлар билан боғлик. Ўзбекистонда Қурама, Хисор тоғларида кўп тарқалган. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling