G'ayrat akam, [


Download 66.5 Kb.
Sana05.05.2023
Hajmi66.5 Kb.
#1428030
Bog'liq
28,04,2023


G'ayrat akam, [25.04.23 11:19]
8 йил давомида тўлаган алимент пулини қайтариб олса бўладими?
Биласизми? (https://m.aniq.uz/bilasizmi)A A A
— Турмуш ўртоғим тўйимиздан олдин бир аёл билан қонуний никоҳдан ўтмай фарзандли бўлган. Болага фамилиясини берган. Унга 8 йил алимент тўлади. Бола улғайиб, вояга етавергач, шубҳаланиб, ДНК қилдирдик. Хўжайиним боланинг биологик отаси эмаслиги исботланди. Энди эрим 8 йил давомида тўлаган алимент пулини қайтариб ололадими? Оталикни бекор қилиши мумкинми? Бунинг тартиби қандай? Алдаб, алимент ундиргани учун ўша аёлга қандай қонуний жазо бор?
Исми сир тутилди.
Баҳодир САИДМУРОДОВ, Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси:
— Оила кодексининг 143-моддаси 2-қисмига кўра, алиментни қуйидаги ҳолатларда қайтариб олиш мумкин:
- алимент олувчи томонидан ёлғон маълумотлар бериш ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этиш оқибатида алимент ундириш тўғрисида чиқарилган суднинг ҳал қилув қарори бекор қилинганда;
- алимент олувчи томонидан алдаш, қўрқитиш ёки зўрлик таъсири остида тузилган алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ҳақиқий эмас, деб топилганда;
- алимент тўланишига асос бўлган суднинг ҳал қилув қарори, алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ёки ижро варақаси қалбакилиги факти суд ҳукми билан аниқланганда.
Алимент пулини қайтариб олиш тартиби бунга асос бўлган ҳолатлардан келиб чиқиб белгиланади.
Алимент олувчи ёлғон маълумотлар бергани ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этгани учун алимент ундириш тўғрисида чиқарилган суднинг ҳал қилув қарори бекор қилинади. Алимент тўлови бўйича амалга оширилган тўловлар суд ҳужжатининг қайтарма ижросини амалга ошириш орқали қайтарилади.
Муқаддам тўлаган алимент пулини қайтариб олиш учун ижро иши бўйича қарздор алимент ундириш ҳақида суд ҳужжати чиқарган судга суд ҳужжатининг қайтарма ижроси масаласида ариза билан мурожаат қилиши лозим.
Аризага алимент ундириш ҳақида чиқарилган суд ҳужжати, унинг ижроси юзасидан амалга оширилган тўловлар миқдори ҳамда ушбу тўловларнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари, аризага асос қилиб келтирилаётган алимент олувчи томонидан ёлғон маълумотлар берилганлиги ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Агар алимент тўловларини қайтариб олиш бошқа асослар билан талаб қилинганда бу юзасидан умумий тартибда даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш керак.
Оила кодексининг 63-моддасига кўра, туғилишни ёзиш дафтаридаги туғилишга оид ёзув боланинг унда кўрсатилган ота-онадан туғилганлигини тасдиқловчи далил ҳисобланади.
Боланинг отаси ёки онаси деб ёзилган шахс унга бундай ёзув маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлган вақтдан эътиборан бир йил мобайнида ана шу ёзув тўғрисида суд тартибида эътироз билдиришга ҳақлидир.
Эрингиз оталикка эътироз келтириш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, низолашишга ҳақли. Ушбу даъво судда кўрилишида одам ДНКси экспертизасининг хулосаси суд томонидан бошқа мақбул далиллар қаторида баҳоланади ва қарор қабул қилишда инобатга олинади.
Агарда алимент тўланишига асос бўлган суднинг ҳал қилув қарори, алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ёки ижро варақаси эрингиздан алимент талаб қилган ва ундирган аёл томонидан қалбакилаштирилган бўлса, бунинг учун Жиноят кодексининг 228-моддасида жиноий жавобгарлик белгиланган. Бу борада эрингиз асослар етарли деб ҳисобласа, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишга ҳақли.
Шу билан бирга бола муайян бир инсондан эканлигини айтиб, уни алдаганлик ва ёлғон гапирганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилмаган. Ота қонунда белгиланган тартибда оталикка эътироз келтириш орқали ёки оталикни тан олиш талаб қилинган тақдирда одам ДНК экспертизаси ўтказган ҳолда вазиятга аниқлик киритиш имконига эга

G'ayrat akam, [26.04.23 07:11]


[Переслано из ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!]
❗️ССВ: Болаларга бир ёшгача чой бериш мумкин эмас

🏥 Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” доирасида бир ёшгача бўлган болаларнинг қўшимча овқатланиши бўйича тавсияларни ишлаб чиқди.

👨‍👩‍👧‍👦 Ундан ота-оналар учун бир қатор муҳим ва керакли маслаҳатлар ўрин олган.

Хусусан:


👶 Чақалоқ олти ойга тўлгач, шифокор тавсияси асосида унга она сутидан ташқари бўтқа, шарбат ва пюре кўринишида қўшимча озуқалар бериш мумкин. Сабаби тез ривожланаётган мурғак организмнинг эҳтиёжлари она сути билан тўла қопланмайди.

🫕 Гўдакни қўшимча таом билан она сутидан олдин озиқлантириш керак. Болага бундай егулик икки ҳафта давомида берилгач, учинчи ҳафтадан бир марталик қўкрак билан овқатлантириш ўрнига алмаштирилади. Улар таркиби сабзавот бўтқаларидан ташкил топган бўлиши лозим.

🍲 Даставвал, бўтқа оз-оздан (5-10 грамм) бериб борилади, кейинчалик керакли миқдорга аста-секин етказилади. Шуни ёдда тутиш лозимки, бу ёшдаги гўдакка бир пайтнинг ўзида иккита қўшимча таом берилмайди. Бола биринчи қўшимча озуқага кўниккач, иккинчисига ўтиш мумкин.

🥚 Кичкинтой 7 ойлик бўлгач, унга иккинчи қўшимча таом – бўтқалар (маннали, гречкали) берилиб, 2 ҳафта ичида иккинчи галдаги она сути у билан алмаштирилади. Ушбу даврда қайнатилган тухум сариғининг ярмини ҳафтасига икки марта, кейин кунора бериш мумкин.

🥛 Бола 8 ойга тўлганда таомномага учинчи қўшимча егулик сифатида қатиқ ва творог киритилади. Дастлаб, қатиқ оз-оздан (5-10 грамм) бериб борилади, кейинчалик эса керакли миқдорга аста-секин етказилади.
✅ 9-ойдан бошлаб нон (печеньелар), олмани бўлакча шаклида бериш мумкин.
✅ 10-ойликдан бошлаб гўшт қиймаси фрикаделькалар;

✅ 12-ойликдан – буғда пишган котлетлар берилади.

‼️ Болага чой бериш мақсадга мувофиқ эмас. Унинг ўрнига мева шарбати, қайнатилган сув ичирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook (https://m.facebook.com/100067706034431/) | Instagram (https://instagram.com/ssvuzrasmiy?igshid=YmMyMTA2M2Y=)

G'ayrat akam, [26.04.23 08:34]
[Переслано из Huquqiy axborot]
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим тадбиркорларга 50 млн сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (161-сон, 19.04.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, оилавий дастурлар бўйича кредитлар фоизи йиллик 14 фоиздан ошмайди. Бунда:

🔹 кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади;

🔹 дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорларга ўз фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади.

✅ Шунингдек:

🔸ҳокимликлар деҳқон хўжаликларига ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулотлар етиштириш ва етиштирилган маҳсулотлар бозорини топишга кўмаклашади;

🔸Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси нархлар асоссиз ўсишининг олдини олиш, етказиб берилаётган маҳсулотлар (кўрсатилаётган хизматлар) нархларининг ҳудуддаги ички бозор нархларига мутаносиб бўлишини таъминлайди;

🔸ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш бўйича тавсия беришига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аралашувига йўл қўйилмайди.

🔸“маркетплейс” тизими “Е-актив” ахборот тизими билан интеграция қилинади.

▶️ Дастурлар доирасида 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар:

➖ Президент қарорига (https://lex.uz/docs/6346726) асосан заргарлик иши йўналиши бўйича махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган шахсларга заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун;

➖ аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорларга ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

G'ayrat akam, [26.04.23 08:34]


[Переслано из Huquqiy axborot]
[ Фотография ]
#2023_йил_1_майдан

▶️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар қуйидаги товарларнинг чакана савдо объектларида харидини амалга оширганда харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади:

(https://t.me/huquqiyaxborot/13518)▫️қўй гўшти;
▫️парранда гўшти;
▫️мол гўшти;
▫️тухум;
▫️ўсимлик ёғи.

Каналга уланиш👇👇👇


https://t.me/huquqiyaxborot

G'ayrat akam, [26.04.23 08:34]


[Переслано из Huquqiy axborot]
#Биласизми

❗️18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналар ҳар сешанба ва жума кунлари давлат музейларига бепул киритилади

✅ Қонунчиликка кўра (http://lex.uz/docs/1614719#1615637), ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун давлат музейларига бепул киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇


https://t.me/huquqiyaxborot

G'ayrat akam, [26.04.23 08:34]


[Переслано из Huquqiy axborot]
#2023_йил_1_майдан

❗️Давлат кўчмас мулклари ва акция пакетлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади

✅ Қонунчиликка кўра:

(https://t.me/huquqiyaxborot/13471)🔹республика мулки бўлган давлат кўчмас мулклари ва давлат акция пакетлари (улушлари) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади, бундан Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли улушлар ҳамда Президент қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

🔹давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар Давактив агентлигининг тегишли буйруғи мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан ўтказилади;

🔹давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкалари негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар битим тузилгач 10 кун муддатда “Давлат мулки” ахборот тизимига киритилади;

🔹вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кўчмас мулки негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни бегоналаштириш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар ва улар тизимидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлари (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича мажбурий тартибда Агентлик хулосаси олинади.

Каналга уланиш👇👇👇


https://t.me/huquqiyaxborot

G'ayrat akam, [26.04.23 08:34]


[Переслано из Huquqiy axborot]
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилди

“Илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–128-сон, 20.04.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарор билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Республика маркази) ташкил этилди.

▶️ Республика маркази давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

✅ Республика маркази, жумладан:

🔹таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

🔹мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишни ташкиллаштиради.

🏢 Республика маркази фаолиятига умумий раҳбарлик Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

➡️ Республика марказига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

📌 Республика маркази томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талаблар мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курслари учун мажбурий ҳисобланади.

📄 Қарорга кўра, ваколатли давлат органлари мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курсларини лицензиялаш, аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишни Республика маркази билан келишган ҳолда амалга оширади.


Каналга уланиш👇👇👇


https://t.me/huquqiyaxborot

G'ayrat akam, [26.04.23 08:34]


[Переслано из Huquqiy axborot]
[ Фотография ]
#Биласизми

📃 Нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилган.

(https://lex.uz/docs/6153981)✅ Бунда таълим кредитлари:

🔹 Марказий банкнинг асосий ставкасида;


🔹 БҲМнинг 65 бараваригача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади;
🔹 Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахслар биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
🔹 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари учун таълим кредити олишда гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇


https://t.me/huquqiyaxborot

G'ayrat akam, [26.04.23 11:05]


Доимий аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби:


—меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 11,4 млн. киши (31,7 %)
—меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 20,5 млн. киши (56,8 %)

— меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,1 млн. киши (11,5 %)
Download 66.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling