Газ хавфсизлиги қоидалари бўйича умумий тушунча


Download 47.4 Kb.
bet4/12
Sana27.12.2022
Hajmi47.4 Kb.
#1069352
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Газ хавфсизлиги

Олтингугурт водороди (Н2S) – рангсиз, палағда тухум ҳидли газ. Ҳавога нисбатан зичлиги 1,19, сувда яхши эрийди. Кўкиш рангда ёниб сув ва SО2 ҳосил қилади. Ўз-ўзидан ёниш температураси +246 0С, портлаш чегараси 4,3 – 46 %. 2 - хавфлилик синфига киради. Н2S кучли асаб фалажловчи заҳардир, нафасни тўхтатиб ўлимга олиб келади, нафас йўлларига ва кўзга ачиштирувчи таъсир қилади. РЭК- 10 мг/м3, углеводород билан бирикканда заҳарлаш хусусияти ўткирлашади ва 3 мг/м3 бўлади, аҳоли яшаш жойларида 0,008 мг/м3. Н2S гази табиатда ва ишлаб чиқаришда углеводородлар билан аралашган ҳолда учрайди, шунинг учун унинг РЭКи ҳар доим 3 мг/м3 эканлигига эътибор бериш керак. Н2Sнинг организмга асосий ўтиш йўли нафас йўлидир ва у тери орқали ҳам ютилиши мумкин.
Н2Sнинг ҳаводаги миқдорига ва Н2Sли жойда бўлиш вақтига боғлиқ. Н2Sнинг миқдори 1,4 мг/м3 да ҳиди сезила бошлайди, 4-7 мг/м3 да кучли ҳид, 7-11 мг/м3 оғир ҳид ва ҳаводаги миқдори кўтарилиши билан ҳидни сезиш камайиб боради. 100 мг/м3да 3-4 соатдан кейин енгил даражали заҳарланиш бошланади.
Заҳарланиш аломатлари: оғизда ширинрок металл таъми, кўз ачишиши, нурдан қўрқиш, кўз ёши оқиши. Н2Sнинг асосий хавфли томони шундаки, унинг миқдори 200 мг/м3 ва ундан юқори бўлганда асаб толаларининг сезувчанлиги йўқолади ва киши ҳидни сезмай қолади, бунда киши турган жой ҳаво таркибида Н2S йўқ деб ўйлаши мумкин. 700 мг/м3 да 15-20 дақиқада ўртача даражали заҳарланиш: бурун битиши, йўтал, кўзда қичиш ва оғриқ, кўз ёши оқиши, нурдан қўрқиш, бошда оғриқ ва айланиш, температура кўтарилиши, терлаш, юрак уриши ва нафас олишда қийинлашув, кўз олди қоронғилашуви ёки ҳушдан кетиш содир бўлади. 1000мг/м3 ва юқори миқдорда заҳарланиш лаҳзада: томир тортиши ва ҳушдан кетиб, ўпка ва юрак тўхтаб қолишидан ўлимга олиб келади.
Олтингугурт водороди мажмуага кириб келаётган табиий газнинг таркибида, ДА–1701, ДА–1702, экспанзер FА–1705 ва ООҚдаги кўпгина аппаратларда учрайди.

Download 47.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling