Газ хавфсизлиги қоидалари бўйича умумий тушунча
Download 47.4 Kb.
|
Газ хавфсизлиги
газ хавфсизлиги қоидалари бўйича умумий тушунча. Корхонага ишга кирган ҳар бир ишчи ходим маълумоти ва иш стажидан қатъий назар ШГКМда талаб қилинадиган газхавфсизлиги қоидалари билан таниш бўлиши ва меҳнат фаолияти давомида талабларига риоя қилишлари керак. Зеро мажмуанинг технологик қурилмаларида фойдаланиладиган, ишлаб чиқиладиган, қайта ишлатиладиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган ва йўқ қилинадиган моддалар инсон организмига ва атроф мухитга салбий таъсир кўрсатиш хусусиятлари эга. Иш берувчи ҳар бир ишчининг газланиш, портлаш ва ёнғин хавфи мавжуд жойлардаги меҳнати муҳофазаси учун махсус кийим бош, пойафзал, газниқоб, кўз ва эшитиш органлари ҳимоя воситалари билан бепул таъминлаши ва вақти вақти билан алмаштириб ва таъмирлаб туриши керак. Ишчи ходимлар ишлаб турган технологик қурилма ҳудудида бўлганларида газ хавфсизлиги қойдаларига риоя қилишлари, бирон бир беркитувчи арматуралар чамбарагини ўз бошимчалик билан бурамаслиги, насос, компрессор ва шунга ўхшаш механзмлар тугмаларини босмаслиги, авария вазиятларида қўлланиладиган анжомларни ишлатмаслиги, махсус пойафзалларида қора металли мих ёки нағаллари бўлмаслиги керак. Технологик қурилмаларда телефон алоқа воситалари мавжуд бўлиб, улар ўрнатилган жойда мажмуа ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати (ИЧД) - 26, газқутқарув хизмати – 104, ёнғин хавфсизлиги – 101, тиббий ёрдам – 103 телефон рақамлари ёзилган бўлиши керак. Қурилмаларда алоқа воситаларининг ҳамда авария вазиятларида қўлланиладиган нафас органлари ҳимоя воситалари ва анжомлар тўпламли жавонлар ўрнатилган жойларни ҳар бир ишчи билишлари керак. Ишчи ходимлар технологик қурилмалар ҳудудида меҳнат фаолиятини юритишаётганларида заҳарли газлардан заҳарланиб қолмасликлари учун ўзлари билан тегишли маркадаги газниқоблар олиб юришлари ва бирон модда сизиши холатлари содир бўлганда уларни қўллай олишлари бўйича амалий билимлари бўлиши керак. Иш сменаси бошида ва давомида ускуна ва қувур пайванд уламаларида, қувур арматураларининг фланецли ва резбали бирикмалари ҳамда салник маҳкамлагичларидан заҳарли ва ёнувчан моддаларнинг сизиши ёки отқин ҳолатда чиқиши назоратланади. Токсинли моддалар. Токсинли ёки заҳарли моддалар деб, одам организмига камгина миқдорда кириб, унинг айрим тизимларида физиологик ўзгаришлар қилиб, нормал ҳаёт фаолиятини бузувчи моддаларга айтилади. Заҳарланиш ҳаводаги токсинли моддаларнинг маълум миқдорга етганида содир бўлади. Асосий хавфлардан бири ишловчи ҳаво таркибида токсинли моддаларнинг гази ва буғи борлигини шубҳаланмай нафас олишидир. Газ ва буғларнинг хавфлилик даражалари қуйидагиларга боғлиқ: а) моддаларнинг токсинлилигига; б) миқдорига; в) кумулятив хоссасига; г) организм билан ўзаро ҳаракатига ва таъсирига. Айрим моддалар организм учун кичик миқдорда ва қисқа вақт таъсирида зарарсиздир, улар кишининг айрим органларида йиғилиб бориб сезиларли патологик ўзгаришлар қилмайди, лекин маълум бир миқдорга етгандан кейин, организмда оғир физиологик ҳолатлар содир бўлади. Бундай заҳарли моддаларга кумулятив хоссали заҳарли моддалар (симоб, қўрғошин) дейилади. Заҳарли моддалар организм билан ўзаро таъсири бўйича 2 гурухга бўлинади: - физикавий ўзаро таъсир – организм билан кимёвий реакцияга киришмайди, масалан: метан органзм суюқликларига аралашмайди. - кимёвий ўзаро таъсир – организм билан кимёвий раекцияга киришади, масалан: метанол тезда қонга аралашиб кетади. Заҳарли моддаларнинг организмга таъсири бўйича қуйидагиларга бўлинади: а) бўғувчи (ҳамма углеводородлар, инерт газлари, хуллас кислородни ҳаводан сиқиб чиқарадиган ҳамма моддалар; олтингугурт ангидриди – томир тортиши; аммиак – нафас олиш органларини торайтиради). б) ачиштирувчи (ҳамма нордон газлар ва барча ишқорли маҳсулотлар); в) наркотик (марказий асаб тизимига таъсир қилувчи моддалар, аввал таранглатиб, кейин ҳолсизлантиради – углекислотали газлар, углеводородлар, олтингугурт водороди); г) асаб – фалажлик (айрим органларни фалажловчи – метанол, аммиак); д) умумзаҳарловчи (организм билан кимёвий реакцияга киришувчи ҳамма заҳарли моддалар, СОдан бошқа). Заҳарли моддаларнинг бир нечтасининг аралашмаси уларнинг заҳарлилик таъсирини оширади (Н2S + у/в, СО2 + у/в, булар организм суюқлигига кучли аралашиши натижасида токсинлиги ортади). Заҳарли моддаларнинг организмга ўтиш йўллари: а) нафас олганда ўпкага (газлар, буғлар, туманлар – қонга тез ўтиб, ўта хавфли ҳисобланади); б) оғиз орқали (сўлак, овқат ейишда нотоза қўл, бепарволик); в) тери орқали (қуруқ ва соғлом тери, тилинган ва ҳўл терига нисбатан яхши ҳимоя қилади. Заҳарли модда миқдори 1 % дан юқори бўлса, тери яхши ҳимоя қилмайди ёки умуман ҳимоя қилмайди). Одам нафаснинг умумий ҳажмидан 55 %дан кўпроғини теридаги ғовак юзали ҳўжайралар орқали нафас олади. Кичик миқдордаги заҳарли моддалар тери ҳужайралари орқали организмга сезиларсиз ўтади, чунки тери уларнинг ўтишини секинлаштиради ва қисман уларни нейтраллайди. Заҳарли моддаларнинг заҳарлаш даражаси қуйидагиларга боғлиқ: - моддаларнинг токсинлигига; - ўтиш йўлларига; - ҳаводаги заҳарли моддалар миқдорига; - заҳарли атмосферада бўлган муддатига; - организмнинг индивидуал хусусиятига; - организмнинг соғлигига; - ишчининг ёшига; - метеорологик шароитга. Суюқ ёки қаттиқ токсинли моддаларга қараганда газлар ва буғлар хавфли бўлиб, улар тўппа тўғри ўпкага бориб тушади. Заҳарли моддаларнинг ҳаводаги миқдори киши организмига узоқ вақт таъсир этсада, унда ҳеч қандай физиологик ўзгариш рўй бермайдиган миқдорига рухсат этилган концентрация (РЭК) дейилади. Амалиётда РЭК қуйидаги ҳолатларда қўлланади: а) ишлаб чиқариш РЭКи; б) аҳоли жойлари РЭКи; г) санитар маиший сувдан фойдаланиш сув РЭКи. Download 47.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling