Газ қонунлари. Гей-люссакнинг ҳажмий нисбатлар қонуни. Авогадро қонуни


Download 0.52 Mb.
Sana17.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1537188
Bog'liq
ORALIQ 2




ГАЗ ҚОНУНЛАРИ. ГЕЙ-ЛЮССАКНИНГ ҲАЖМИЙ НИСБАТЛАР ҚОНУНИ.
АВОГАДРО ҚОНУНИ.

Кимѐ саноатида ҳалқ хўжалиги учун зарур бўлган кўпчилик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда газ моддалардан фойдаланилади. Шу сабабли газ моддаларнинг миқдорий тавсифига доир назарий ва амалий маълумотлар билан батафсилроқ танишиб чиқиш лозим.


Газлар орасида бўладиган реакцияларни миқдорий жиҳатдан дастлаб текширган олим газларнинг иссиқдан кенгайиши ҳақидаги машҳур қонуннинг автори, француз олими Гей-Люссак бўлди. У, 1804 йилдан 1808 йилгача, реакцияга киришадиган ва реакция натижасида ҳосил бўладиган газсимон моддаларнинг ҳажмларини ўлчаш билан шуғулланди. Гей-Люссак ўз ишларининг натижаларини о д д и й ҳ а ж м и й н и с б а т л а р қ о н у н и ѐки Гей-Люссакнинг ―химиявий‖ қонуни деб аталадиган қуйидаги умумий хулоса тарзида ифодалади:
Реакцияга киришадиган газлар ҳажмларининг бир-бирига нисбати ва реакцияда ҳосил бўладиган газсимон маҳсулотлар ҳажмларига нисбати кичик бутун сонлар нисбати каби бўлади. Албатта, бунда реакцияда иштирок этадиган ҳамма газларнинг ҳажмлари бир хил босим ва бир хил температура шароитида ўлчанади. Гей-Люссак қонунларини изоҳлаб беришни йўлини итальян физиги Амедео Авогадро топди. У, 1811 йилда, ҳар қандай модданинг мустақил равишда мавжуд бўла оладиган энг кичик заррачаси- м о л е к у л а деган тушунча киритилса ва, атом тушунчаси ҳам сақланиб, атом турли бирикмаларидаги элементнинг энг кичик миқдори деб ҳисобланса, бу зиддиятлар осонгина бартараф бўлади, деб кўрсатди. Шу билан бирга Авогадро оддий моддаларнинг молекулалари элементар атомларнинг айнан ўзи эмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди; аксинча, оддий моддаларнинг молекулалари одатда, бир хил атомларнинг бир нечтасидан тузилган.

Газларнинг зичлиги ва нисбий зичлиги ҳақида
тушунча.
Агар ҳар хил газлардан бир хил шароитда 1 л дан олсак, улардаги молекулалар сони баравар бўлади. Аммо олинган газларнинг оғирликлари ҳар хил бўлади, чунки бир газнинг молекуляр оғирлиги бир хил бўлса, иккинчи газнинг молекуляр оғирлиги бошқачароқ бўлади. Ўз-ўзидан маълумки, молекулалар сони тенг бўлгани ҳолда, бир газ молекуласи иккинчи газ молекуласидан неча марта оғир бўлса, биринчи газ ҳам иккинчи газдан шунча марта оғир бўлади.






Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling