Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/42
Sana20.12.2022
Hajmi0.77 Mb.
#1034988
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   42
Bog'liq
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини

Текшириш учун саволлар 
1. Ҳайдовчи қудуқлар олувчи қудуқлардан қандай фарқла-нади? 
2. Қатламга ҳайдаш учун қандай асбоблардан фойдаланилади? 
3. Қатламга ҳайдалувчи сувнинг сифатлари қандай бўлиши керак? 
 
 
Таянч сўзлар 
Қатламга сув ҳайдаш технологияси, сув олгич, кўтаргич насос стан-
цияси, иккинчи кўтаргич, унинг кўтаргич насос станцияси, электр марказ-
дан қочма насос, сув таконмлагич, вакуум қозон, сифон, коллектор, ҳай-
довчи қудуқ, бошқариш пульти, назорат пульти, реле қутиси, автомат ти-
зим, сигнал бериш хонаси, қолдиқ нефт, ифлос сув, қатламни муҳофаза 
қилиш, атрофни муҳофаза қилиш, сувларни муҳофаза қилиш. 


41 
 
 
 
9-МАЪРУЗА. Нефт берувчанликни оширишнинг янги усул-
лари хусусида умумий маълумот. 
 
 
Маъруза режаси: 
1. Нефт берувчанликни оширишдаги янги усуллар ҳақида. 
2. Қатламга ҳайдалувчи сувларга кислота ёки ишқор ара-лаштириш 
натижалари. 
3. Полимерларнинг сувдаги эритмаси ёрдамида нефт чиқа-риш. 
Қатламга сув ҳайдаш усулидан тубдан фарқ қиладиган ва ундан 
нефт олишни оширишга қаратилган усулларни янги усуллар деб аталади. 
АҚШда бу усулларни учламчи усуллар дейилади. 
Бу усуллар сув ҳайдаш усули етарлича самара бермаган ва қатламда 
тузилиши мураккаблиги ёки ундаги суюқликнинг катта қовушқоқлиги ту-
файли кўплаб нефт қолиб кетадиган ҳолларда қўлланади. Бу усулларнинг 
қўлланиши ер бағрида абадий қолиб кетишга маҳкум бўлган нефтнинг бир 
қисмини олишга, шунинг билан қатламнинг нефтберувчанлигини бир 
қадар кўтаришга қаратилгандир. 
Қатламдан олинадиган нефт миқдорини оширишга қара-тилган бу 
усулларни шартли равишда қуйидаги туркумларга бўлиш мумкин: 
1) Физик-кимёвий усуллар - нефтни сиқиб чиқариш ҳар хил кимёвий ре-
агентлар эритмалари (полимерлар, сирт фаол моддалар, кислоталар
ишқорлар), мициляр эритмалар ва ш.к. 
2) Иссиқлик - физик усуллари қатламга ҳар хил усулларда иссиқлик бе-
рувчи моддаларни ҳайдаш натижасида қатламдаги нефтни ҳаракатини 
осонлаштириш ва жадаллаштириш (иссиқ сув, иссиқ буғ ва ш.к.). 
3) Иссиқлик - кимё усуллари - қатлам ичида нефтнинг ёнишини таъмин-
ловчи усуллар (жумладан, оксидлар ва ишқорлар иштирокида).
4) Нефт билан аралашуви мумкин бўлган эритмалар ва юқори босим 
остидаги карбонсувчиллар билан нефтни сиқиб чиқариш усули. 
Юқорида келтирилган усуллар ҳар хил ўзига хос шароитларда 
қўлланади ва ўша шароитларига қараб натижа бериши мумкин. Ундан 
ташқари келтирилган усуллар аксарият ҳолда тажрибахоналарда қилинган 
тадқиқотларга асосланган бўлиб, бунда натижа юқори бўлиши мумкин. 
Ундан ташқари уларнинг маълум шароитларида қўлланиши ҳар хил кўри-
нишларда ҳали тўлалигича мукаммал тадқиқ этилмаганлиги ва баъзи реа-


42 
гентларнинг қимматлиги туфайли булар ҳамма томондан (жумладан иқти-
содий томондан ҳам) пухта ўрганишни ва ҳозирда улар тавсия сифатида 
қабул қилиниши мақсадга мувофиқдир.
Кимёвий реагентлардан фойдаланилган ҳолда сув ҳайдаш бир гуруҳ 
усулларда амалга оширилади ва уларда қатламга ҳайдаладиган кимёвий 
реагентлар концентрацияси 0,02-0,2 % миқдорида бўлади. Бунда реагент
ғоваклик ҳажмининг 10-30 % ни эгаллайди, қолган қисмига улар сув билан 
ҳайдалади ва сурилади. Эритма ғовакликнинг бошқа қисмига сув билан 
сурилар экан, жараённи амалга оширишда мавжуд қудуқлардан фойдала-
ниш тақозо этилади. 
Шундай эритмалар қатлам шароитида 50-60 МПа С қовушқоқликка 
эга бўлган нефтларда ҳам қўлланиши мумкин. Бу усул қазиб чиқаришнинг 
дастлабки даврларида қўлланса, унга сув ҳайдаш усули билан қазиб 
чиқаришга нисбатан нефт берувчанлик 9-10 % ортиши мумкин. 
Полимерларнинг сувдаги эритмаси билан нефтни сиқиб чиқариш-
нинг ҳам бир неча вариантлари бор. Уларнинг фарқ-ланиши қўлланадиган 
кимёвий реагентларнинг турига қараб ўзгаради, табиийки натижалари ҳам 
шунга қараб турлича бўлиши мумкин. Уларнинг таннархи ҳам реагентлар 
нархига қараб ўзгаради. 
Қатламга ҳайдаладиган эритмаларга кислота ёки ишқорнинг қўши-
лиши ўша тоғ жинсларининг табиий шароити ҳолатида келиб чиқади, 
яъни шароит кислота билан ишлашни тақозо қилса, кислота ишқор эрит-
маси ҳайдалиши лозим. Бунда албатта кислота ё ишқор миқдори ва кон-
центрацияси албатта тажриба натижаларига асосланган бўлиши лозим. Акс 
ҳолда кўзланган натижага эришмоқ мушкул бўлади ва ҳатто мўлжалланган 
натижа чиқмай, акси содир бўлиши ҳам мумкин. Сувларнинг қовушқоқли-
ги ортганлиги натижасида ҳайдовчи қудуқларнинг суюқлик қабул қилиш 
хусусияти камайишини инобатга олиб ҳамда қатламда ўқнинг ҳаракати-
нинг қийинлашувини ҳам кўзда тутган ҳолда бу усулни ўтказувчанлиги 
анчагина яхши бўлган коллекторларда (0,1 мкм
2
дан ортиқ), асосан ғовакли 
коллекторларда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Шуни эътиборга олиш ло-
зимки, сизилиш жараёнида полимерларнинг бир қисми ғоваклар деворида 
қолиб кетади. Шунинг учун сувга тўйинганлик 8-10 % дан ортиқ бўлмаган 
ва оз миқдорда гиллар мавжуд коллекторларда ҳамда қатлам ҳарорати 70-
80 С бўлган ҳолатларда бу усулни қўллаш мақсадга мувофиқдир. (Ҳарорат 
хусусида ягона фикр мавжуд, баъзилар бошқага кўрсатгичларни келтира-
дилар). 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling