Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини
С = Q/ S
бу ерда: Q - сувнинг карбонат кальций билан муносабатга киришмасдан олдинги умумий ишқорлик, S - cувнинг карбонат кальций билан муносабатга киришгандан сўн- ги ишқорлик. Бу кўрсатгич бирдан ортиқ бўлса, сувдан карбонат ажрала- ди. Натижада қувурлар деворлари карбонат билан қопланиб занглаш жа- раёнининг олди олинади. Агар у кўрсатгич бирдан кам бўлса карбо- натлар сувда эрийди ва сув билан қувурлар темири реакцияга киришиб 36 занглай бошлайди. Бу кўрсатгични РН билан ҳам бошқариш мумкин. РН ни бошқариш учун сувга кислота ёки ишқор қўшиш лозим бўлади. Бу жа- раёнлар анча мураккаб бўлганлиги учун кейинги вақтларда сув таркибини нормаллаштириш мақсадида унга натрий гексаметафосфат (NаРОз) 6 қўши- лади. қўшиладиган натрий гексаметафосфат миқдори тажриба асосида аниқла- нади ва аксарият ҳолда 5 мг/дм 3 ни ташкил этади. Бунда сувнинг қувур- даги ҳаракатини ўртача 0,5 м/сек деб қабул қилинади. Сувга натрий гексо- метафосфат қўшилганда қувурлар деворида темир фосфати ва кальций карбонати билан биргаликда юпқа қават ҳосил бўлиб, у қувурни кейинги занглаш жараёнидан сақланади. Натрий метагексофосфат дастлабки вақтларда 8-10 мг/дм 3 қўшилади ва кейинроқ унинг миқдори 1-3 мг/дм 3 гача камайтирилади. Шундай қилиб, қатламга ҳайдалиши лозим бўлган сувлар агар қаттиқ (қатлам сувлар) бўлса, оҳак қўшиш билан юмшатилади, коагуляция жара- ёнига, темир бирикмаларидан халос қилишга, сувни тиндиришга ва филь- трлаш жараёнига дучор қилинади. Қатлам сувларини аксарият унинг тар- кибида мавжуд бўлган нефт эритмаларидан ҳоли қилинади, бу ишлар мах- сус тутқич (нефттутқич) ларда содир этилади, шундан сўнг қатлам сувлари барча сувлар ўтадиган узоқ тозаланиш йўлини ўтади. Сувларни фильтрлаш учун турли тузилишга эга бўлган фильтрлар- дан фойдаланилади. Уларнинг энг оддийси турли катта кичикликка эга бўлган қумлар билан тўлатилган ҳавзадан иборатдир. Сув юқоридан пастга қараб ҳаракат қилганда унинг таркибида бўлган турли катта кичикликдаги моддалар бирин-кетин фильтрда тутилиб қолаверадилар. Туймази конига ҳайдаш учун қўлланадиган сувлар таркибида то- заланмасдан илгари сувда сизиб юрувчи моддалар миқдори 50-150 мг/дм 3 миқдорда нефт, 40-80 мг/дм3 миқдорда темир тузлари мавжуд бўлади. Улар тозалашиш (ВНИИ бўйича) учун оҳак эритмаси аралаштирилади, сув вертикал ажратгич орқали ўтказилади ҳамда қумли фильтрдан ўткази- лади. Бу ишлар бажарилгач сувдаги РН кўрсатгичи 7,8-8 га тенг бўлади, унинг таркибидаги нефт 0,14 мг/дм 3 гача, сузиб юрувчи зарралар микдори 1-10 мг/дм 3 орасида колади ва шундан сўнггина ўша сувлар қатламга ҳай- далади. Қатламга ҳайдаш жараёни қудуқлар гурухи орқали ва индивидуал ҳолатда бажарилади. Бунинг учун сув биринчи кўтаргич насослари орқали сувни йиғувчи жойга, ундан иккинчи кўтаргич насослари билан сув то- залагич станциясига жўнатилади, у ерда сув тозаланиб учинчи кўтаргич насослари ёрдамида магистрал сув ўзатгичлари орқали марказий сув ҳавза- сига жўнатилиб, улардан 6-8 тадан ҳайдовчи қудуқлари бўлган ҳайдаш тармоқларига ҳайдалади ва қудуқларга уланади. Шу тариқа бошқа тар- моқларга ҳам сув етказиб берилади ва бутун бир кон ҳайдаш учун сув би- лан таъминланади. 37 Ҳар бир қудуққа алоҳида сув ҳайдаш жараёни эса бошқачароқ бўлиб, сув йиғичдан ҳар бир қудуққа қувур йўлланади ва қудуқ ичига чўкти- рилган электр насос орқали қатламга сув ҳайдаланади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling