Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини
6.2. Нефтни олиш жараёнида қолиб кетаётган нефтни олиш мақса- дида қўшимча қудуқлар қазиш, объектларни бўлиш, сув ҳайдаш жараёнини жадаллаштириш. Сув ҳайдаш жараёни кўп мураккаб жараён бўлиб, уни бошқариш ва назорат қилиш ҳам кўп мураккабликларга эга. Бунинг асосий сабаби биз иш олиб бораётган коллекторларнинг хилма-хиллиги ва улар бағрида тур- ли қатламчаларнинг мавжудлигидир. Бир текис ғоваклик ва ўтказувчанлик, нефтга тўйинганлик даражаси маълум бўлган коллекторларда сув ҳайдаш усулининг қайси тури бўлма- син жуда яхши натижалар беради, чунки ҳайдалаётган сув қатламнинг ҳар бир бурчаги ва барча қалинлигига таъсир ўтказиб, ўша қалинликдан ва бурчакдан нефтни олувчи қудуқлар тубига ҳайдаб келишга ёрдам беради. Қатлам турли қатламчалардан ташкил топган ёки жуда турли туман- ликка мойил бўлган ҳолларда ҳайдалаётган сув ўзига қулай ва ўтказувчан- лиги юқори бўлган қатламчалардан ҳаракатланаверади. Натижада сувнинг бутун қатламга таъсири етарли бўлмай қолиши табиий ва шунинг учун ҳам нефтберувчанлик бундай ҳолларда пастлигича қолади. Сув ҳайдаш усулининг самарадорлигини ошириш мақсадида қатлам- ни эгаллаш мақсимал даражасига эришмоқликка ҳаракат қилинади. Бу- нинг учун қатламнинг (уюмнинг) чекка қисмига ёки хилма-хиллик юқори бўлган майдонларда олувчи ва ҳайдовчи қўшимча қудуқлар қазиш мақсадга мувофиқдир. Бундай ҳолларда қазилган қўшимча қудуқлар улар- 32 га ҳайдалган сувнинг таъсири бўлмаган олувчи қудуқлар тубига ўша май- дондан нефт сизиб келмаган ҳолларда ўша жойнинг ўзини сиздириш им- конига эга бўлади. Ҳайдалган сув эса ўша қудуқ атрофида таъсирсиз қолган жойлардаги нефтларни ҳайдаб чиқариш имконини беради. Ундан ташқари қатламга сув ҳайдашнинг самарадорлигини ошириш мақсадида қатлам (уюм) ни бўлиш мумкин. Бундай ҳолларда бўлинган уюм кичикроқ худудга эга бўлгани учун унга таъсир қилувчи ҳайдовчи қудуқларнинг таъсири ортиб, гидродинамик даража кўтарилиб, (олувчи) тубига нефт- нинг сизиб келиши ортиши мумкин. Уюмларни бўлиш турли даражада амалга оширилиши мумкин. Кичикроқ ва узун антиклиналга ўрнашган уюмларни ҳам бўлакларга бўлиш. Бунда уюмни ҳайдовчи қудуқлар билан бир неча бўлакларга бўлиш мумкин. Коллекторлик хусусиятлари жуда паст ва қатламдаги нефтнинг қовушқоқлиги анча юқори бўлган ҳолларда уюмни ҳар 3 қатор олувчи қудуқлардан сўнг бир қатор ҳайдовчи қудуқлар билан бўлинади. Бу усул ўзининг яхши самараларини беради, чунки қудуқларнинг таъсир кучи 2/3 миқдорни кўрсатади. Бу ҳолларда анчагина қўшимча нефт олишга эриши- лиши мумкин. Қатламни бўлишнинг 3 қаторлик варианти. Қатламдан олиниши мумкин бўлган нефтни бешқаторлик усул билан амалга ошириш қатламнинг хилма-хиллиги унча катта даражада бўлмаган ва ундаги нефтнинг қовушқоқлиги ҳам унча катта бўлмаган ҳолларда қўлланади ва уюм бир қатор ҳайдовчи қудуқларга 5 қатор олувчи қудуқлар тўғри келтириб қазилади. Бунда ҳам қудуқларнинг таъсири 2/5 даражада бўлади ва бу вариантда ҳам анчагина қўшимча нефт олиш имко- ни яратилади. Қатламни бўлишнинг бешқаторлик варианти қатламдаги мавжуд нефтни чиқариб олиш мақсадида баъзи ҳолларда қатламга ҳайдалаётган сувнинг ҳаракат йўналишини ўзгартириш ҳоллари ҳам учрайди. Бунда йўналишни баъзан 180 0 , баъзан эса 90 0 га ўзгартириш мумкин. Йўналиш ўзгарган ҳолда қатламнинг ювилиш хусусияти ўзгармаган ҳолда ундаги ҳаракатланувчи суюқликнинг йўналиши ўзгариб, шу орада таъсирсиз қо- либ кетган майдонга ва майдон қисмини ўз таъсирига олиши билан аҳами- ятлидир. Қатламдаги қолдиқ нефтнинг миқдорига ва унга қилинган таъсирнинг самарасига қараб, бу усулларни бир неча марта қайтариш мақсадга мувофиқдир. Қатламга таъсир қилишнинг яна ҳайдаладиган сувнинг миқдорини кўпайтириш билан ҳам яхши натижаларга эришмоқ мумкин. Бунда албатта ҳайдовчи қудуқларга ҳайдалаëтган сув миқдори 3-4 ва ундан ортиқ дара- жага ошириб, қатламдаги ҳайдалиш (ювилиш) имкониятини анча ошириш- га эришамиз. Бунда биз таъсир доирасидан четга қолган қатламга ва май- дон қисмини таъбир жоиз бўлса, “зўрлик” билан ишга туширган бўламиз. Албатта ҳайдаш даражасини оширишимиз эвазига уюмдан олинадиган суюқликни миқдорини ошириш имконига эга бўламиз. Бундай ҳолатни жадаллик билан маҳсулот олиш (форсированнўй отбор) - деб аталади. Бу 33 усул айниқса қатламнинг коллекторлик хусусиятлари жуда хилма- хилликка мойил бўлганда ва ундаги нефтнинг қовушқоқлиги юқори бўлганда қатламда қудуқлар баравар сувланганда ва нефт берувчанлик ко- эффициенти анча паст бўлиб, қолдиқ нефт миқдори анча кўп бўлган ҳол- ларда ўзининг самарасини беради. Ҳайдаш миқдори ва олиш миқдорининг ортиши ҳисобига қатламда суюқликларни ҳаракат тезлиги ортади ва натижада қатламнинг таъсирланиш ҳамда камраб олиниш даражаси орта- ди. Натижада қатламдан олинган умумий нефт миқдори ҳам ортиб, нефт- берувчанлик коэффициенти ҳам ортишга эришилади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling