Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/42
Sana20.12.2022
Hajmi0.77 Mb.
#1034988
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   42
Bog'liq
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини

Текшириш учун саволлар 
1. Қандай тарзларни (режимларни) биз табиий режимлар деймиз? 
2. Қатламга таъсир қилишнинг қандай усуллари мавжуд? 
3. Аралаш режим деганда сиз нимани тушунасиз? 
 
Таянч сўзлар 
Қатлам тарзлари (режимлари), сув сиқуви режими, эластик сув сиқуви 
режими, эриган газ режими, газ режими, газнинг тўйинганлик босим, 
қудуқ туби босими, қудуқ оғзи босими, ўртага босим, қатлам босими, кен-
тирилган босим гидрогеология хавда, газ дўпписи режими, гравитацион 
режим, аралаш режим, қудуқ ҳарорати. 
 
 
 
 
 
 
 
 
6-МАЪРУЗА. Нефт конларига сув ҳайдаш усулларини қўлла-
ган ҳолда ишлатиш. 
 
Маъруза режаси: 
1. Нефт конларини сув ҳайдаш усули билан ишлатиш тех-нологияси. 
2. Сув ҳайдаш технологиясини қатлам, уюм шароитлари, унинг геоло-
гик тузилиши ҳамда хусусиятларига қараб танлаш. 
3. Сув ҳайдаш натижасида нефтберувчанликни ошириш имкониятла-
ри. 
Адабиётлар. 
1. А.В. Мавланов, «Нефт-газ кони геологияси», Тошкент, Фан, 1992 й. 
6.1. Сув ҳайдаш технологияси. Қудуқларни жойлаштириш 
тизими. қатламни сув ҳайдаш билан эгаллаш. Чегарадан ташқаридан 
сув ҳайдаш. 
Асримизнинг қирқинчи йиллари ўртасида совет нефтчилари ва 
олимлари томонидан қатламни ишлатиш жараёнида унга сув ҳайдаш тех-
нологияси кашф қилинган ва амалда ишлатиб кўрилган. Биринчи бўлиб 
қатламга чегара чизиғидан ташқаридан сув ҳайдашни мўлжал қилишган ва 
қўллашган. Бунда Уюм чегарасидан 3-5 км масофага сув ҳайдовчи 
қудуқлар жойлаштирилиб, уларга сув ҳайдалади ва қатламда маълум да-


29 
ражада дипрессия пайдо ўтади ва унда жойлашган олувчи қудуқлар тубига 
оқиб келаетган нефт миқдорини оширади. Бу усул қатлам нефтининг 
қовушқоқлиги унча юқори бўлмаган (2-3 см
3
) ҳамда қатламнинг ўтказув-
чанлик коэффиценти ўртача ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлганда (0,4-
0,5 дарси) ва уюмнинг ўлчамлари (кенглиги) унча катта бўлмаган (5-6 км) 
ҳолларда яқин натижалар беради. Албатта уюм коллекторлик хусусиятла-
ри яхши бўлган сари натижа сезиларли, коллекторнинг хилмахиллиги 
ортиқ бўлган сари сув ҳайдашнинг натижалари сезиларли бўла бошлайди. 
Дастлаб қатламдаги босим уюмдан ташқаридаги босимдан анча пастга 
тушганлиги сабабли унга ҳайдалган сув аксарият босим паст йўналишга 
оқиб келабошлайди. Вақт ўтиши ва ҳайдовчи қудуқларга бетўхтов сув 
ҳайдай берилиши натижасида ўша зоналардаги босим ортиб кетади, уюмда 
ҳам босим деярли дастлабки ҳолига етиб боради. Шундай ҳол рўй берган 
ҳолатда уюмга ҳайдалган сувнинг жуда кам қисмигина кела бошлайди, 
яъни бундай ҳолатда сув ҳайдашнинг эффекти сезилмай қолади. 
Бундай усулда аксарият битта ҳайдовчи қудуққа 4-5 та олувчи қудуқ 
тўғри келади. Геологик шароитлар қулай бўлган ҳолларда бу усул яхши 
натижалар берган (Бавли кони Д I қатлам, Туймази кони Д-II қатлам, 
Хўжаобод VIII-горизонт Фарғона водийси). 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling