Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


Газ (газконденсат) конларининг (уюмларининг) иш


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/42
Sana20.12.2022
Hajmi0.77 Mb.
#1034988
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
Bog'liq
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини

5.2. Газ (газконденсат) конларининг (уюмларининг) иш 
тарзлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари хусусида. 
Маълумки, газ ва газконденсат конлари аксарият икки тарзда: газ 
тарзи ва газ тарзи билан сув сиқуви тарзининг аралашмаси бўлган аралаш 
тарзда қазиб чиқарилади. Бундай тарзни аксарият сув сиқуви тарзи деб
ҳам юритилади, чунки ҳақи-қатдан ҳам уюм сув сиқуви тарзи ҳукм сурган 
гидрогеологик ҳавзага жойлашган бўлади. Лекин шунга қарамасдан уюмни 
ишлатишнинг дастлабки даврида албатта газ уюми ташқи сувларга нисба-
тан фаолроқ бўлганлиги сабабли ўз ҳукмини уюмда ўтказади, яъни маҳсу-
лот қудуқ тубига қатлам босимининг камайиши ҳисобига ундаги газлар-
нинг кенгайиш ҳисобига келади ва юзага чиқарилади. Қатлам босимининг 
камайиши (пасайиши) давом этган сари чекка сувлар билан уюм ўртасида 
депрессия (босим фарқи) ҳосил бўлганлиги туфайли қатлам сувлари уюм-
нинг газ қисмига кириб кела бошлайди ва сув сикуви тарзи қатламдаги жа-
раёнга ўз ҳиссасини қўша бошлайди ҳамда қатламда (уюмда) аралаш тарз 
ҳосил бўлади.
Газ тарзида ишловчи газ ва газконденсат - уюмлари хусусида 
фикр юритадиган бўлсак, бундай уюмда чекка сувлар пассив бўлган-
ликлари учун уюмдаги босим ҳар қанча пасайса ҳам қатламга ташқаридан 
сув кириб келиши кузатилмайди. Шунинг учун қатлам босими тўғри чизиқ 
бўйича камаяберади ва олинган газ миқдорига пропорционал бўлади. 
Бундай ҳолатдаги уюмга олувчи қудуқларни бир текис қазиш ва 
ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Бундай уюмларда газ берувчанлик кол-
лекторнинг бир текис ва юқори кўрсатгичлари мавжуд бўлганда энг мак-
симал кўрсатгичга етади, яъни унинг миқдори 0,9-0,95 ҳатто 0,98 га етади. 
Қатламнинг коллекторлик кўрсатгичлари паст бўлганда бу миқдор 0,85-0,9 
атрофида бўлиб қолиши ҳам мумкин, лекин барибир бу кўрсатгич энг 
юқори ҳисобланади. 
Cув сиқуви (ёки аралаш) тарзда ишловчи - газ ва газконденсат 
конларининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида фикр юритадиган бўлсак 
уларда маълум босим кўрсатгичидан сўнг газ (газконденсат) уюми худуди-
га чекка сувларнинг кириб келиши ва уюмнинг бир қисмини сув босиши 
ҳисобига газ берувчанлик коэффициенти пастроқ кўрсатгичга эга бўлади. 
Коллектор яхши кўрсатгичларга эга бўлган ҳолларда газберувчанлик 
коэффициенти 0,8-0,85 даражасига етиш мумкин, лекин коллектор паст 
кўрсатгичларга эга бўлган ҳамда чекка сувлар анча фаол бўлган ҳолларда 
қатламнинг газ берувчанлик коэффициенти 0,6-0,7 атрофида бўлиши мум-
кин. Бундай уюмларда газ қудуқларини уюмнинг марказий қисмига
зичлаштириб қазилса ва ишлатилса максадга мувофиқроқ бўлади. Чунки 


28 
ишлатувчи (олувчи) қудуқларни тезликда сув босмайди ва улар узоқ муд-
дат уюмдаги газни олиш имкониятига эга бўладилар.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling