Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/42
Sana20.12.2022
Hajmi0.77 Mb.
#1034988
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42
Bog'liq
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини

Текшириш учун саволлар 
1. Газ суюқликдан ўзининг қандай хусусиятлари билан фарқ қилади? 
2. Қатлам шароитида тўйинганлик босимининг аҳамияти ва ундан са-
марали фойдаланиш усуллари қандай? 
3. Табиий ва идеал газларнинг орасидаги фарқ нимадан иборат? 
 
Таянч сўзлар 
Газ режими, сув сиқувчи режими, эриган газ режими, газ сиқилувчан-
лик коэффициенти, қатлам босими, қатлам ҳарорати, газлар таркиби, идеал 
газ, реал газ магистрал газ узатгич, қатламнинг тўйинганлик коэффициен-
ти, қолдиқ газ, газ берувчанлик коэффициенти, ёриқли коллектор, ғовакли 
коллектор.


23 
5-МАЪРУЗА. Табиий тарзларда нефт ва газ берувчанлик 
кўрсатгичлари.
Маъруза режаси: 
1. Табиий тарз (режаси) ларда нефтберувчанликнинг ўзига хослиги. 
2. Газ (газконденсат) конларида уюм иш тарзлари (режими) нинг ўзига 
хослиги. 
Адабиётлар 
1. М.М. Иванова ва др. «Нефтегазопромўсловая геология и геологиче-
ские основў разработки нефтянўх и газовўх месторождений», 
Москва, Недра, 19...г. 
2. А.В. Мавлонов, «Нефт газ кони геологияси», Тошкент, фан, 1992 й. 
5.1. Табиий тарзларда нефтберувчанлик
кўрсатгичлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари
Маълумки, нефт уюмлари муайян тарзларда ишлайди ва ўша тарз-
нинг барча ҳолатларини ўз ишлаш жараёнида бошидан кечиради. Проф. 
М.А.Ждановнинг маълумотларига қараганда нефт уюмлари қуйидаги иш 
тарзларига мансуб бўлади. 
- Сув сиқуви тарзи; 
- Таранглик сув сиқуви тарзи; 
- Газ тарзи (газ дўпписи тарзи); 
- Эриган газ тарзи; 
- Граватацион тарз; 
- Аралаш тарзлар; 
Сув сиқуви тарзи - нефт уюми умумий катта хажм ва ҳудудга эга 
бўлган гидродинамик тизимдан иборат гидрогеологик ҳавзага мансуб 
бўлади. Ушбу ҳавзадаги ҳолат аксарият инфильтрацион тарзга мансуб 
бўлиб, унинг таъминот ва бўшаниш ҳудудлари мавжуд. Аксарият ҳолларда 
бу ҳавза катта босим ва юқори гидродинамик даражага эга бўлади ва 
қазилган қудуқлар фаввора усулда ишлайди. Бу ҳолат кўп муддатга чўзи-
лиши мумкин. Қудуқларнинг дебити аксарият ҳолларда юқори бўлади. 
Улардаги босим фарқи унча катта бўлмай, қудуқ тўхтатиб қўйилиши билан 
қисқа муддат ичида ундаги босим дастлабки босим даражасига етиб бора-
ди ёки шунга яқин бўлади. Бу ҳолларда қудуқлардаги газ омили вақт ўти-
ши билан деярлик ўзгармайди. Уюмдан олинадиган нефт миқдори унга 
қазилаётган қудуқларнинг ишга тушуви натижасида кўпая боради ва 
қудуқлар тўла қазиб бўлингач бир кўрсатгичга эга бўлиб, шу даражада ан-
ча муддат (бир неча йиллар) давомида пасаймай туради. Маълум муддат-
дан сўнг қудуқлар маҳсулотида сув пайдо бўлабошлайди. Аксарият ҳол-


24 
ларда сув-нефт чегараси яқинида жойлашган қудуқлар сувлана бошлайди 
ва вақт ўтиши билан ўша қудуқларнинг сувланиши ортиб ҳатто 90-100% 
гача боради, чунки бундай ҳолларда нефт сув чегараси уюм ҳудудига сув 
кирганлиги учун сурилади. Бундай тарзга мансуб конларда агарда коллек-
торлар яхши бўлса, нефтнинг қовушқоқлиги паст бўлса, қудуқлар зичлиги 
ҳам юқори бўлса (Ист-Техас кони, АҚШ) нефтберувчанлик энг юқори 
кўрсатгичга етиши мумкин (0,7-0,8). Агар уюм хилма-хил коллекторга 
мансуб бўлса, нефтнинг ковушқоқлиги анчагина юқори бўлса нефтберув-
чанлик бундай ҳолларда 0,3-0,4 даражасида қолиши мумкин, қолган 
нефтларни сунъий таъсир этиш йўллари билан олишга эришилади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling