Наманган мухандислик педагогика институти
Download 1.05 Mb.
|
443e434bedb560a7da76eec767f7adaa Психология (Муаммоли маъруза матни)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психология
Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган мухандислик - педагогика институтиА. Бурханов, Қ. ШодмоновПсихология(Муаммоли маъруза матни) Наманган - 2006 йилУшбу муаммоли маъруза матнлари 5140900-касбий педагогик тайёргарлик йўналишларининг Давлат стандарти, мазкур стандартга асосан тузилган ва институт илмий кенгаши томонидан тасдиқланган муваққат дастур асосида ёзилган бўлиб, олий ўқув юртларида касбий педагогик таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган. Шунингдек ушбу муаммоли маъруза матнларидан касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари психологлари ҳам фойдаланишлари мумкин.
Педагогика ва педагогик технологиялар кафедрасининг 2003 йил 2 октябр № 3 сонли йиғилишида муҳокама қилинган ва институт илмий-методик кенгашига кўриб чиқиш учун тавсия қилинган. Институт илмий-методик кенгашининг 2003 йил 2 октябр № 3 сонли йиғилишида кўриб чиқилган ва фойдаланиш учун тавсия қилинган. (рўйхат рақами 383д) 1-МАЪРУЗА. Ҳозирги замон психологияси предмети, мақсади ва унинг вазифаси. Режа: Психология предмети ҳақида тушунча. Психик ҳодисалар. Буюк мутафаккирлар руҳий ҳодисалар ҳақида. Фанлар тизимида психологиянинг ўрни. Психология тармоқлари. Ҳозирги замон психологиясининг мақсади, вазифалари ва аҳамияти. Психология-лотинча «псюхе» - руҳ, жон, «логос» - фан, таълимот деган сўзлардан олинган бўлиб, руҳ, жон ҳақидаги фан деган маънони англатади. Психология фанига бериладиган таърифлар ҳам жуда хилма-хил бўлиб, шулардан айримларини кўриб чиқадиган бўлсак фактлар, уларнинг қонуниятлари ва психика механизмлари ҳақидаги фандир. Психология-кишининг ички дунёси, уни билиб олиш ва ҳаётда қўлланиш ҳақидаги фандир. Кўриниб туриптики, барча таърифларда ҳам психика ҳақида сўз бормоқда. Хўш, психика нима? Психика лотинча псюхе сўзидан келиб чиққан бўлиб, руҳ, жон деган маънони билдиради. Психика сезги, идрок, тафаккур, ҳиссиёт, ирода, хотира ва бошқа шу каби тушунчалар билан гуруҳларга ажратилиб, ҳаммаси биргаликда кишининг психикаси, кишининг ички дунёси, унинг руҳий ҳаёти ва ҳоказолар деб ҳам аталадиган тушунчаларни ҳосил қилади. Бундан ташқари биз амалиётда психик ҳодисалар, руҳий ҳодисалар деган ибораларга ҳам жуда кўп дуч келамиз. Психика- юксак тараққий этган материянинг яъни миянинг маҳсули бўлиб, тирик мавжудотнинг ташқи оламни мияда акс эттирилиши билан боғлиқ бўлган мураккаб ҳодисалар хоссаси мажмуидир. Психиканинг қисқа ва содда таърифи-объектив оламни субъектив акс эттирилишидир. Психика барча жонзотларга, жумладан инсонга хосдир. Шунинг учун ҳам биз кўпинча инсон психикаси, ҳайвон психикаси деган ибораларни эшитиб қоламиз. Ташқи оламни акс эттириш билан боғлиқ бўлган биологик, физик ҳодисаларни ҳам учратиб қоламиз, лекин биз буларни бир-биридан нималар билан фарқ қилишини билиб олишимиз керак. (Масалан, рефлекс, инстинкт, тропизм ва ҳ.). Илмий психологиянинг предмети деганда, аввало психик ҳаётнинг конкрет фактлари назарда тутилади, психик ҳаётга доир ҳар бир факт эса ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан характерли хусусиятга эга. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling