Наманган мухандислик педагогика институти
Download 1.05 Mb.
|
443e434bedb560a7da76eec767f7adaa Психология (Муаммоли маъруза матни)
Психик жараёнлар-бу объектив оламни субъектив акс эттиришнинг турли шақлларидир. Психик жараёнларни психик функциялар деб ҳам айтилади. Психик жараёнларни асосий турлари қуйидагилардир: сезги, идрок, хотира, тасаввур, хаёл, тафаккур, нутқ, ҳиссиёт, ирода бўлиб, ўз навбатида уч гуруҳга бўлинади: билиш жараёнлари, эмоционал жараёнлар, иродавий жараёнлар. Психик ҳолатлар ва психик хусусиятларни юқорида санаб ўтган эдик.
Психик жараёнларнинг роли нимадан иборат? Бу организмни сигнал ёки бошқарув функцияси бўлиб, ҳаракатни ўзгарувчан шарт-шароитларга мослаштиради ва шу билан фойдали, мослашувчан самарага эришилишини таъминлайди. Психик жараён, маълумки, ўзича эмас, балки миянинг моҳияти, уни тегишли бўлмалари функцияси сифатида ташқи олам ҳақидаги ахбороларнинг қаёққа кетиши, қаерда сақланиши, ва қайта ишланишини кўрсатувчи жавоб фаолиятининг бошқарувчисидир. И. М. Сеченов психиканинг рефлекторлиги ва фаолиятнинг психик жиҳатдан бошқарилиши ғоясини илгари сурди. Бу муҳим назарий қоидалар И. П. Павлов (1849-1939) томонидан тажриба йўли билан тасдиқланди ва конкретлаштирилди. У ҳайвонларни шунингдек, одамнинг ташқи муҳит билан ўзаро ҳаракати мия томонидан бошқарилиши қонуниятларини кашф этди. И. П. Павловнинг ушбу қонуниятларга нисбатан барча қарашлари одатда икки хил сигнал системаси ҳақидаги таълимот деб айтилади. Ҳайвонлар ўз ҳатти-ҳаракатларида биринчи сигнал системасига амал қилади. Хайвонларнинг бутун психик фаолияти биринчи сигнал системаси даражасида юз беради. Одамда ҳам биринчи сигнал системасининг сигналлари (конкрет тимсоллар, тасавурлар), унинг хулқ-атворини бошқариш ва йўналтиришда муҳим рол ўйнайди. М: светофор, йўл кўрсаткичлари, белгилар ва хоказолар киши ҳатти-ҳаракатларини қисман автоматлаштиришига хизмат қилади. Ҳайвонлардан фарқли ўларок, одамда биринчи сигналлар системаси билан бир қаторда унинг алоҳида бойлиги ва афзаллиги бўлган иккинчи сигнал системаси ҳам мавжуддир. Иккинчи сигналлар системасининг сигналлари талаффуз этилган, эшитилган, ўқилган сўзлар-иккинчи сигналлардан иборатдир. Айтилганлардан хулоса чиқарадиган бўлсак, психикани объектив оламнинг субъектив тарзи, вокеликнинг миядаги акси деб ҳисоблашга ҳақлимиз. Психология психикани ўрганишнинг ўз конкрет илмий вазифаларига, ўзининг конкрет тадқиқот МАЪРУЗАсига эга. Психология таъсир кўрсатувчи объектлари бўлган субъектнинг ички, психик ҳолатига ташқи таъсиротлар натижасида рўй берадиган ўзгаришлар жараёни қандай кечишини ўрганади. 30-йилларнинг ўрталарига келиб психология фанининг асосий принциплари: детерминизм принципи, онг ва фаолиятнинг бирлиги принципи, психиканинг фаолиятда ривожланиши принципи аниқ ифодалаб берилди. Детерминизм принципи психиканинг турмуш тарзи билан белги-ланишини ва турмуш тарзи ўзгаришига қараб ўзгаришини англатади. Онг ва фаолият бирлиги принципи психологияда қабул қилинган принципи онг билан фаолият бир-бирига қарама-қарши эмас, лекин улар бир-бирига айнан ўхшаш ҳам эмас, аммо бирликни ташкил этади. Онг ва фаолият бирлиги принципи психологларга хулқ-атворни, фаолиятни ўрганаётиб, ҳаракатнинг мақсадларига эришишни муваффақиятини таълинловчи ички психологик механизмларни аниқлаш, яъни психиканинг объектив қонуниятларини очиш имконини беради. Психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиш принципи шуни англатадики, психика агар фаолият самараси ва ривожланиш маҳсули сифатида қараладиган бўлсагина у тўғри тушунилиши ва айнан бир хил тарзда изоҳлаб берилиши мумкин. Ҳозирги замон психологияси шақлланишининг турли босқичларида ва амалиётнинг ҳар хил соҳалари билан боғлиқ илмий фанларнинг жуда ҳам кенг тармоқли тизими ташкил этади. Психология тармоқларини тасниф қилиш учун қуйидаги психологик жиҳатлар асос қилиб олинади: 1. Конкрет фаолият; 2. Ривожланиш; 3. Одамнинг жамиятга, ўзи яшаётган муҳитга муносабатлари. Ҳозирги замон психологияси тармоқларини уч гуруҳга ажратиш мумкин: 1. Психик фаолиятнинг умумий қонуниятларини ўрганувчи психология соҳалари-умумий психология, зоопсихология. 2. Кишиларга таъсир этиш, уларга таълим ва тарбия бериш, психик ривожланишни бошқариш, яъни психик тараққиёт шароитларини ўрганадиган соҳа психологияси (ёш психологияси, педагогик психология) 3. Ҳар турли фаолият соҳаларидаги кишилар психикасини ўрганувчи психология-меҳнат психологияси, мухан-дислик психологияси, спорт психологияси, юридик психология, савдо психологияси, тиббиёт психологияси, санъат психологияси ва ҳ. Бу тармоқлар ичида яна бир қанча тармоқлар ҳам мавжудки, булар тегишли соҳа одамлари учунгина зарурдир. Масалан, ёш психологияси ўз навбатида мактабгача тарбия психологияси, кичик мактаб ёши психологияси, ўсмирлик психологияси, ўспиринлик психологияси, олий мактаб психологияси, қарилик даври психологияси-геронтолия сингари тармоқларга ажралиши мумкин. Шунингдек, психик ривожланишда нормадан оғган болалар, яъни аномал тараққиёт психологияси ёки махсус психология ҳам бор. Патопсихология - касаллар психологияси. Олигофренопсихология - ақли заифлар психологияси, сурдопсихология - кар-соқовлар психологияси, тифло психология - кўзи ожизлар психологияси. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling