Наманган мухандислик педагогика институти


Ҳозирги замон психологиясидаги оқимлар


Download 1.05 Mb.
bet4/43
Sana16.06.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1509201
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
443e434bedb560a7da76eec767f7adaa Психология (Муаммоли маъруза матни)

Ҳозирги замон психологиясидаги оқимлар




Бихевиоризм-АКШда Э.Торндайк, Д.Уотсон каби олимлар дастлаб ҳайвонларда кейинроқ одамлар хулқини ўрганиш асосида хулқ- атвор психологиясини яратдилар. Бихевиоризмнинг формуласи SR (Стимул реакция) тасирга жавоб беришдан иборатдир.
Необихевиоризм-тажриба йўли билан тасирни ўрганиш, оралиқ узулишлар бўлиши ҳақида, бунинг асосида гешталт яъни тасвир ҳақидаги таълимотдир. Унинг асосчилари Толмен ҳисобланади, худди шу таълимот асосида австриялик врач психиатр З.Фрейд психоанализ таълимотини яратди.
Тушуниш психологияси - бу олдиндан ҳис этиш яъни интуицияга асосланган қараш бўлиб, унинг асосчиси В.Дилтен (1833-1911) ҳисобланади. У табиий илмий ва диний илмий деган икки йўналишдаги фанлар тизимини тақлиф қилди.
Неофрейдизм-австриялик А.Альфред (1870-1937) швейцариялик Юнг Карл Густав аналитик психологияни, америкалик Хорней (1885-1952) психоанализ таълимоти асосида ўз назарияларини яратдилар, унга мувофиқ одам ташқи таъсирга жавобан ўз стратегиясини ишлаб чиқади яъни одамларга интилиш ёки одамлардан қочиш, унга қарши чиқиш ёки ёнбосиш иштиёқида бўлади. Ҳар доим невротик, конфликт ҳолатидан чиқиш йўлларини қидиради.
Установка назарияси-таъсирга тайёрлик, олдиндан кўра билиш назарияси. Бу назарияни Россияда Л.Ланге (1858-1921) Германияда Г.Мюллер, Т.Шумен, Н.Ах (1871-16-946), Грузияда Д.Н.Узнадзе (1886-1950) асослаб бердилар.
Маданий тарихий жараёнларнинг келиб чиқиши хақида Н.С.Виготский (1896-1934) назариясини яратди.
Тафаккур назариясини С.Л.Рубинштейн (1889-1960) яратиб муаммога фаолиятли ёндашувни тақлиф қилди.
Ҳозирги кунда психологиянинг болалар психологияси, педагогик психология, касб психологияси сингари тармоқлари жадал ривожланиб бормоқда.

Муаммоли вазият: Ҳозирги замон психологияси тармоқларини санаб беринг.




Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling