Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/42
Sana20.12.2022
Hajmi0.77 Mb.
#1034988
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   42
Bog'liq
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини

Қатлам кўрсаткичлар 
Ўлчов 
бирлиги 
Майдон 
А 
В 
Майдон 
Га 
7,9 
2,9 
Ишлатиш муддати 
ой 
34 
34 
Жами олинган нефт 
мингғт 
58,2 
23,6 
1 га жойдан олинган нефт миқдори
т/Га 
7370 
8140 
Нефтберувчанлик 

14,4 
15,9 
Жами олинган буғ 
т 
147 
32 
Ҳайдалган буғга олинган нефтнинг 
нисбати 
т/т 
2,52 
1,34 
Ўртача қатлам ҳарорати
С 
65-70 
55-60 
Келтирилган маълумотлардан шу нарса аниқ бўладики, қатламга буғ ҳай-
дашни меъёридан ошириб юборилса, келадиган фойда юқори бўлмай, қай-
тага қилинган меҳнат зое кетиши мумкин экан. Шунинг учун тажрибалар 
асосида усулни қўллашнинг оптимал (энг самарали) вариантларини 
аниқлаш ва шунга қараб ишларни олиб бориш мақсадга мувофиқ экан. 
Қатламни керагидан ортиқ иситиб юбориш фойдасиз ҳаракат бўлиб чиқар 
экан. 
Қатламга иссиқ сув ёки буғ ҳайдаш жарёнида қатламда иситилган зона 
ҳосил бўлар экан. Зонанинг катта-кичиклиги қатлам ва коннинг геологик 
тузилишига ҳамда тоғ жинсларининг иссиқлик ўтказувчанлик хусусиятла-
рига боғлик бўлади. Иситилган зонанинг катта кичиклиги сув ёки буғ 
ҳайдашда ҳам фарқ қилар экан. Чунончи бир хил шароитда сув ва буғ ҳай-
далганда зонанинг катталиги сув ҳайдалганда кўпроқ (каттароқ), буғ ҳай-
даганда кичикроқ экан, бунга сабаб буғнинг сувга нисбатан иссиқлик 
сиғими ортикрок эканлигидадир.
Қатламга буғ ёки иссиқ сув ҳайдалганда қатламдан сиқиб чиқариладиган 
нефт босқичлари бўйича содир бўлади. Чунончи, қатламга буғ ҳайдалганда 
бу жараён уч босқичга эга бўлади:
- нефтнинг сув билан сиқиб чиқарилиши қатлам ҳароратида кечади, 
ҳали бу жойларга иссиқликнинг таъсири етиб келмаган бўлади; 
- нефтнинг иссиқ сув билан сикиб чикарилиши, бунда ҳарорат даст-
лабки қатлам ҳарорати билан буғнинг тўйинганлик ҳароратигача бўлган 
оралиқда содир бўлади; 
- нефтни буғ ёрдамида буғ зонасида сиқиб чиқарилади, қатламга иссиқ 
сув ҳайдалганда сиқиб чиқариш юқоридаги икки босқич жараёнида содир 
бўлади.
Шуни қайд қилмоқ лозимки, қатламнинг чуқурлиги ошган сари унга 
ҳайдаладиган иссиқ сув ва буғнинг фарқи камайиб боради, чуқурлик кам 
бўлганда буғнинг сиқиб чиқариш жараё-нидаги самараси анчагина 


53 
ортиқлиги қайд этилади. Бу ҳолат кўпгина қазиб чиқариш объектларида 
кузатилгандир. 
Юқори қовушқоқликка эга бўлган нефт конларида уларни қазиб 
чиқариш ҳамда қатламга иссиқлик манбаларини юбориш учун қазилган 
қудуқлар тўри сийрак бўлмаслиги тақозо этилади. Чунончи, Усинское ко-
нида 1-2 га/куд. АКШда ҳам худди шундай конларда қудуқлар тўрининг 
зичлиги 1-4 Га/куд. дан иборатдир. Қудуқ тўри 20-40 га/куд. Бўлган ҳол-
ларда қатламга ҳайдалган иссиқлик манбаларининг қуввати қудуқлар 
орасидаги масофада қолиб кетиб, унинг самараси мутлақо сезилмаслиги 
мумкин. Тажриба шуни кўрсатадики, ҳайдовчи ва олувчи қудуқларни май-
дон бўйлаб жойлаштириш мақсадга мувофиқдир.
Қатламга иссиқлик усули билан таъсир қилишнинг яна бир усули - бу 
қатлам ичида ёниш жараёнини ҳосил қилишдир. Энг оддий вариантда ҳай-
довчи ва олувчи қудуқ бўлиб, ҳайдовчи қудуққа электр ёки олов билан 
таъсир қилиб, қудуқ тубида 400-500
0
С ҳарорат ҳосил килинади. Сўнгра 
қудукка ҳаво ҳайдалади ва натижада қатламдаги нефт ёна бошлайди. 1 м
3
нефтнинг ениши учун 350-400 м
3
ҳаво керак бўлади. Ёниш фронтида ҳаро-
рат 450-470 С тенг бўлади. Ёниш фронтининг тезлиги 0,03-1 м/сут орасида 
бўлиши мумкин. Бу жараёнда қатламдаги мавжуд нефтнинг 10-15% ёни-
ши мумкин, лекин нефт берувчанлик қатламда 80-90% етиши мумкин. Бу 
усул, айниқса қуюқ ва оғир нефтлар мавжуд конларда қўлланади. Бундай 
конларда аксарият нефтберувчанлик коэффициенти жуда паст бўлганлиги 
учун уларни ишлатиш жуда мушкул. Бундай усул билан Павлова Гора ко-
ни (Кавказ олди вилоятида) мувоффақият билан ишлатилган. 
Бу усулнинг ҳам кўпгина вариантлари бор, чунончи ёниш пайдо бўлгач, 
қудуққа сув туширилади ва бу “ҳўл ёниш” деб аталади.
Руминияда бир неча қатламдан иборат қуюқ нефтли коннинг энг паст 
қисмидаги қатлам ёқилган ва унинг тепасидаги қуюқ нефтли қатламнинг 
нефтлари пастки қатлам иссиқлиги туфайли қовшқоқлиги камайиб, 
қудуқларнинг маҳсулдорлиги ошган. Бу конда оддий ҳолда нефтберувчан-
лик 15% бўлгани ҳолда юқори-даги усул қўлланилганда нефтберувчанлик 
45% га кўтарилганлиги қайд қилинади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling