Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


 Нефтни карбонат ангидрид ва карбонлашган


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/42
Sana20.12.2022
Hajmi0.77 Mb.
#1034988
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42
Bog'liq
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини

10.2. Нефтни карбонат ангидрид ва карбонлашган
сув билан хайдаш. 
Қатламга карбонат ангидрид хайдаш нефтберувчанликни оширишнинг 
энг самарали усулларидандир. Карбонат ангидридни қатламга ҳайдаш 
натижасида нефт чикаришда юқори натижаларга эришмоқ мумкин ва энг 
мухими бу усулнинг арзонлигидир. 
СО
2
нинг нефт қатламига ҳайдалиши қатлам шароитидаги 
суюқликларнинг қовушқоқлигини кескин камайтиради. Чунончи СО
2
нинг 
нефтда эриши унинг қовушқоқлигини 10-500 % орасида камайтириши 


48 
мумкин, қатлам ҳарорати ва босимига ҳам таъсир қилади. Нефт таркибида 
СО
2
нинг эриши унинг ҳажмий коэффициентини 50 % ошириши мумкин. 
Нефт ҳажмининг ортиши нефт билан банд бўлган ғоваклар ҳажмини 
ҳам оширади ва улардаги ҳаракатга фойдали таъсир кўрсатади. 
Нефт қовушқоқлигининг камайиши унинг ҳаракатини осонлаштира-
ди, натижада нефтни сиқиб чиқарувчи суюқлик кислота камаяди. 
СО
2
нинг қатлам сувида эркин (яхши) эриши натижасида сувнинг 
қовушқоқлиги ортиб, нефтнинг сувга нисбатан ҳаракатланиши ортади. СО
2
қатламда нефт ва сув ўртасидаги сирт таранглигини камайтиради. 
Юқорида таъриф қилинган хусусиятлар тавсия қилинган усулнинг 
самарадорлигидан далолат беради. Лекин СО
2
ни қатламга ҳайдашнинг 
бир катта камчилиги бор, у ҳам бўлса сувда эриган газ катта ҳаракатчан-
ликка эга бўлганлиги учун аксарият сиқиб чиқарувчи агентни ёриб 
чиқиши мумкин ва мўлжалдаги ишга зиён етказади. 
Нефтни карбонат ангидрит билан сиқиб чиқариш қатламни қамраш-
нинг юқори кўрсатгичи билан ажралади, ҳамда сиқиб чиқариш хусусияти-
нинг юқорилиги билан аҳамиятга молик. 
Карбонат ангидритнинг сувда ва нефтда яхши эриши энг яхши ху-
сусият бўлиб, нефтни сиқиб чиқаришга энг қулай шароит яратади. 
Газнинг бу хусусияти нефт томчиларини ғовак орасидан ювиб 
чиқишга ва натижада кўпроқ нефтберувчанликка эришувга олиб келади, 
ғовакли шароитни ювилувчанлигини оширади ва шулар натижасида 
қатламдан сиқиб чиқариладиган нефт миқ-дори ортади. 
СО
2
нинг нефтда эрувчанлиги ҳарорат ва босимга боғлиқ бўлиши 
мумкин. Чунончи, нефтнинг бир ҳажмида СО
2
нинг юзлаб ҳажми эриши 
мумкин. Бошқа шароитлари бир хил бўлган ҳолда СО
2
С
5

7
нефтларида 
жуда яхши эрийди, смола мазутлари кўп нефтларда унинг эриши анча 
ёмонлашади. Ҳароратнинг ошуви босим ўзгармаган ҳолда СО
2
нинг нефт-
да эришини камайтиради. 
СО
2
қатлам сувларида яхши эрийди, лекин бу хусусият бироз чегара-
лангандир.
Бунга албатта ҳарорат босим ва сувнинг таъсири кўрсатади. Минера-
лизация ва ҳарорат ўзгармаган ҳолда босим ортиши билан унинг сувда 
эришлиги ортади. Минерализация ва босим ўзгармаган ҳолда ҳароратнинг 
ортиши билан СО
2
нинг сувда эриши бир хил бўлмайди. Ҳарорат ва бо-
сим ўзгармаган ҳолда сувнинг минерализацияси ортиши билан унда СО
2
нинг эриши пасаяди. 
СО
2
нинг сувдаги эритмаси карбонатлар билан реакцияга киришиб, 
уларни эритади натижада коллекторнинг ўтказувчанлиги ортади, натижада 
ҳайдовчи қудуқларнинг қабул қилувчан-лик хусусияти ортади. 
Нефтда СО
2
нинг эриши натижасида нефтнинг қовушқоқ-лиги ҳаро-
рат, босим шароитида 2-150 мартагача камайиши мумкин. Бу хусусият 
қуюқ нефтларда яхшироқ сезилади. 


49 
Шундай қилиб СО
2
нефт, сув ва тоғ жинслари (коллектор) билан му-
носабатга киришганда уларнинг физика-кимёвий хусусиятларини ўзгарти-
риш қобилиятига эгадир. 
Нефт берувчанлик коэффициентини ошириш мақсадида қуйидаги 
ишларни амалга ошириш мумкин: 
- CО
2
ни қатламга ҳайдаб унинг (ҳошиясини ҳосил қилиш ёки сув 
билан галма-гал ҳайдаб, сув ва СО
2
оторочкаси ҳошиясини) ҳосил қилиш 
мумкин. 
- газсимон СО
2
ҳошиясини ҳосил қилиш, 
- карбонлашган сув ҳайдаш (карбонлашган сув-таркибида 3-5 % СО

мавжуд бўлган сувдир). 
Қатламга СО
2
ни ҳайдаш учун ундаги ҳарорат, босим ва қатламнинг 
нефтга тўйинганлик даражасини билиш лозим бўлади. Маълумки, СО
2
Қ 
31 
0
С да ва 4-7 Мпа босим остида суюқликка айланади. Агар қатлам суюқ 
СО
2
фаолият кўрсатишини истасак босим кўрсатганимиз дек, ҳарорат эса 
Қ31 
0
С дан ортиқ бўлмаслиги керак. Қатламнинг нефтга тўйинганлик да-
ражаси 30-40 % дан кам бўлмаслиги тақозо қилинади. Маълумки, асарият 
нефт уюмларнинг ҳарорати Қ31 
0
С дан юқоридир. 
Шунннг учун СО
2
нинг газ ҳолатда қатламда фаолият кўрсатишни 
кўзда тутиш мақсадга мувофиқдир. 
СО
2
ни қатламга ҳайдаш технологияси ўзига хос бўлиб, унда ҳайдов-
чи қудуқлар карбонат ангидритнинг тақсимланиш пункти, углекислота 
насос станциясининг блок коллектори, истеъмолчининг боғланиш бўлаги
ва мавжуд сув ҳайдаш тизими станцияси, сув билан таъминланишнинг I 
кўтарилиш станцияси, тозалагич иншоотлари, бош насос станцияси (II 
кўтаргич), буфер идишлари, бўлакли компрессор насос станцияси ва 
тақсимловчи жой. 
У ёки бу вариантни танлаш ва ишга тушириш коннинг конкрет ша-
роитлари ва кўрсатгичларидан келиб чиққан ҳолда танланади ва қўллана-
ди.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling