8.1. Қатламлардаги ҳароратнинг ҳолати ва уни ишлаш жараёнида ўзгариши.
Қатлам ҳароратининг бошланғич катталиги ва унинг тақсимланиши коннинг геотермик шароитлари билан белгиланади. Одатда, нефть конларининг ҳарорати мазкур геологик ҳудуднинг ўртача геотермик градиентига мос келади. Лекин баъзида қатлам ҳароратини бу катталикдан бир мунча фарқ қилиши кузаталади. Унда қатлам ҳарорати кўтарилган ёки пасайган ҳисобланади. Ер қобиғининг юқори ҳароратли ҳудуди геотермал ҳудуд деб аталади. Нефть конини ишлаш жараёнида унинг қатлам ҳарорати бир қанча ўзгариши мумкин. Бу ҳолат қатламга ҳар хил моддаларни, асосан, қатламнинг бошланғич ҳароратига нисбатан бошқача ҳароратдаги сувни ҳайдашда, шунингдек қатламдаги экзотермик реакциялар натижасида юзага келади. Қазиб олинаётган суюқлик ва газнинг, шунингдек қатлам жинсида сирқиётган моддаларнинг гидравлик ишқаланиши натижасида ҳам қатлам ҳарорати кам даражада бўлсада ўзгаради. Қатлам ҳароратини ер остида тақсимланиши ва вақт давомида ўзгаришига коннинг ҳароратий тарзи деб аталади. Нефть қатламларида ҳароратнинг ўзгариши асосан иссиқлик ўтказувчанлик ва конвекция ҳисобига юзага келади. Нефть қатламлари атрофдаги жинслардан ва бошқа қатламлардан иссиқликка нисбатан ажратилмаган (теплоизоляция). Шунинг учун нефть қатламининг бирор бир ҳудудида бошқа ҳудудларга нисбатан ҳароратнинг ўзгариши иссиқлик ўтказувчанлик туфайли иссиқликни узатилиши ва қайта тақсимлаиишига олиб келади. Қатламдагига нисбатан бошқа ҳароратдаги сувни унга ҳайдаш ва қатлам ҳароратидаги нефтни олиш қатламдаги ҳарорат ва иссиқликни ўзгаришига олиб келади.
8.2. Қатламга таъсир қилишнинг иссиқлик усуллари.
Қатламларнииг нефть бераолишлигини максимал даражада ошириш мақсадида уларга иссиқлик усуллари билан таъсир қилиш борасида 50 йилга яқин вақт давомида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Нефть қатламларига таъсир қилишнинг барча иссиқлик усулларининг моҳияти қуйидагидаи иборат, қатлам жинсларини ва уни тўлдирувчи суюқликлар қиздирилганда қатлам нефтининг қовушқоқлиги ва «нефть-жинс» чегарасида сирт-тортишув кучлари камаяди. Бунинг билан эса қатлам ғовакларидаги нефть тўлароқ сиқиш учун шароит яратилади. Нефть қатламларига иссиқлик билан таъсир қилишни турли усуллар орқали амалга оширса бўлади:
1) қатламни газлаштириш, шунингдеқ юқоридан ҳаво ёки газ-ҳаво аралашмасини узатиб туриш орқали қатлам ичра ҳаракатланувчи ёниш ўчоғини юзага келтириш билан (ҚИХЁЎ). 2) қатламга иссиқ сув, буғ ва бошка иссиқлик ташувчиларни ҳайдаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |