Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


Қатлам ичра ёнишни қўллаш билан ер бағридан нефть олиш технологияси ва механизми


Download 1.67 Mb.
bet37/62
Sana12.03.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1264527
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   62
Bog'liq
Газ саноати хусусида умумий маълумотлар

8.3 . Қатлам ичра ёнишни қўллаш билан ер бағридан нефть олиш технологияси ва механизми.
Тадқиқотлар кўрсатадики, қатлам ичра ёпиш жараёнининг ривожланишида қатламнинг ғовак муҳитида асосан кокс номини олган нефтнинг оғир чўкиндиси ёнади, шунингдек нефтнинг бир мунча енгил фракциялари ҳароратнинг юқорилиги натижасида ёниш ҳудуди олдида буғланади ва газ оқими билан қатлам бўйлаб олдинга олувчи қудуқлар йўналиши томонга олиб кетилади. Нефть конини қатлам ичра ёниш усули билаи ишлаш жараёнида, қатламга махсус ҳаво ҳайдовчи қудуқлар орқали ҳайдалаётган ҳаво аксидловчи сифатида қўлланилади. Нефть олувчи қудуқлардан ёниш маҳсулотлари ва сув билан бирга олинади. Олинган сувни яна ўша ҳаво ҳайдовчи ёки махсус сув ҳайдовчи кудуқлар орқали қатламга ҳайдаш мумкин.
Қатлам ичра ёниш жараёнини қатламда ҳосил қилиш уни ўйғотиш, кўзғотиш билан бошланади. Бунинг учум ёниш жараёнини бошлаш мўлжалланган қудуқка қиздириш қурилмаси (чуқурлик горелкаси ёки электриситгич) туширилади ва ҳаво ҳайдалади. Ҳаво, қатламни тўйинтирган нефть ва сувга нисбатан қовушқоқлигини бир неча бор кам бўлганлиги учун нефть ва сувни ичидан ўтади, бу жараёнда уларни олувчи қудуқлар туби томонга қисман сиқади. Мана шундай қилиб ҳаво ҳайдовчи ва маҳсулот олувчи қудуқлар ўртасида алоқа ўрнатилади. Кейин чуқурлик иситгич қурилмаси қўшилади ва қатламга иссиқлик киритилади. Натижада унда ҳарорат кўтарилади, нефтнииг оксилланиш тезлиги ошади ва оксидланиш ёнишга ўтади.
Соддароқ қилиб айтганда бу усулнинг моҳияти қуйидагича: нефть қатлами тайёр газгенератори сифатида қаралади. Унда у ёки бу усул билан нефть ёқилгандан кейин ёндирувчи (ҳайдовчи) қудуқ тубида, доимий ҳаво оқими шароитида, қатламда ҳаракатланувчи ёниш ўчоғи ҳосил қилинади; ёниш ҳудудининг олдида пайдо бўлган газлар ва нефть буғлари, шунингдек қовушқоқлиги пасайган қизиган нефть ишлатувчи қудуқлар томонга ҳаракат қилади ва улар орқали юқорига чиқариб олинади. ҚИХЁЎ нинг кўпроқ ўрганилган технологик тархи: беш нуқтали, ўртада ҳайдовчи қудуқ бўлган қудуқлар тўрили, нефть тўғрига оқувчи тарх ҳисобланади. Нефть конини ишлатиш унинг алоҳида ҳудудларни кетма-кет қўшиш билан олиб борилади. Бундай тархда қуйидаги жараёнлар амалга оширилади. Ҳайдовчи қудуқ тубида қиздириш қурилмаси орқали қатлам қисми қиздирилади ва юқори ҳароратли ҳудуд юзага келтирилади. Ёниш ҳудуди ҳосил қилиш учун турли чуқурлик қиздириш қурилмалари, одатда электрик ва газли қурилмалар ишлатилади.
Қудуқ туби атрофи қиздирилгандан кейин қатлам ичидаги нефтни алангалатиш ва бошланғич ёниш ўчоғини қўзғотиш учун қудуққа оксидловчи агент юборилади. Оксидловчи агент сифатида ҳаво, ҳаво ва табиий газ аралашмаси, кислород билан бойитилган ҳаво ва бошқалар қулланиши мумкин.
Оксидловчини узлуксиз юборилиши натижасида унинг йўналишида ёниш ўчоғининг қатламда ҳаракати бошланади Ёниш ўчоғи етарли даражада барқарорлашиб, ишлатуачи қудуқлар томонга ҳаракатлана бошлагач, ёндирувчи қудуқ фақат ҳайдовчи қудуққа айланади, унинг туби совийди, қиздирувчи чуқурлик агрегати эса юқорига чиқариб олинади.



Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling